1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Теридан юрак ҳужайраси

 

 

 

Исроиллик олимлар теридан юракнинг соғлом ҳужайраларини яратишнинг уддасидан чиқишди.

Хайфа шаҳридаги тадқиқот маркази мутахассислари юрак хасталикларидан азият чекаётган икки кекса инсон терисидан намуна олишди. Кейинчалик улар тери ҳужайраларини ўзак ҳужайраларига айлантиришди ва шундан сўнг уларга бир-бири билан ўзаро таъсирга киришишни ўргатишди. Ҳосил қилинган материал микроскоп остида худди соғлом юрак ҳужайраларининг тўпламидек кўринишга келди.

Юрак ҳужайралари ёш ва соғлом алфозга кирганини қўшимча қилиш жоиз. Улар бемор туғилган кундаги ҳужайраларни эслатиб юборарди. Ваҳоланки, тери намуналарининг эгаси юрак етишмовчилигидан азия чекади ва унинг юрак ҳужайралари ачинарли аҳволга келган.

Ҳайвонларда ўтказилган синовлар киритилган ҳужайраларни организм яхши қабул қилганини кўрсатди. Бу эса ушбу усулнинг энг афзал жиҳатларидан биридир. Шунга қарамай унинг камчиликлари ҳам бор. Ҳосил қилинган ҳужайралар организмдан ташқарида кўп яшашмайди. Тадқиқотларга эса кўп вақт ва маблағни талаб этади.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 294 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ