1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Кальций касал қиладими?

 

 

 

Аксарият ҳолларда кекса инсонларнинг суякларини мустаҳкамлаш учун тайинланадиган кальцийли озиқ қўшимчалари юрак хуружи юзага келиш эҳтимолини оширади. Германиялик олимлар шундай хулосага келишди.

Гейдельберг шаҳридаги саратонни тадқиқ этиш маркази мутахассислари 10 йил давомида 24 мингга яқин одамни кузатиб боришди. Кальцийли қўшимчаларни истеъмол қилмаган 15 минг одам орасида 851 ҳолатда инфаркт қайд этилди. Бундай воситалардан фойдаланувчи одамларда эса юрак хуружи юзага келиши 86 фоизга ортгани аниқланди.

Тадқиқотлар озиқ қўшимчаларини ишлаб чиқарувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Британия кардиология жамғармаси ходимлари эса таблетка кўринишидаги кальцийни қабул қилаётган одамларни улардан воз кечмасликка чақиришди. Ножўя ҳолатлар юзага келганида эса шифокор билан маслаҳатлашишни таъкидлаб ўтишди.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 74 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ