Сайт бўлимлари
Дарднинг олди олинмаса
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили бир миллион аёл сут бези саратони хасталиги билан рўйхатга олинади, олти юз минг нафардан зиёд бемор эса шу дард туфайли вафот этади. Даҳшатли рақамларнинг ўзиёқ бу муаммонинг ғанчалик долзарб эканини кўрсатмоқда. Шундай экан, қиз ва аёлларимизнинг бу касаллик ҳақида, ундан ҳимояланиш ва даволаниш борасидаги маълумотларни ўз вақтида билиб қўйганлари маъғул. Республика онкология илмий маркази маммология бўлимининг илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Лола АЛИМХЎЖАЕВА билан айни мавзуда суҳбатлашдик.
— Лола опа, бугун тиббиётда кўкрак бези саратони атамаси кўп ишлатилмоғда ва бу касаллик билан оғриган беморлар ҳақида тез-тез эшитяпмиз...
— Дарҳақиқат, ҳозирда сут бези саратони аёлларда учрайдиган касалликлар орасида биринчи ўринда турибди. Ҳар куни беморларни кўздан кечирарканман, нима учун бизнинг ўзбек аёлларимиз ўз соғлигига, ўз ҳаётига бунчалик бефарқ, нега маммолог назоратига бориб туришни ўзларига эп билмайдилар деган саволлар мени қийнайверади. Оғир аҳволга тушиб қолгунларига қадар аллақандай табибларга, фирибгарларга мурожаат қилишади... Ҳеч илож қолмагандагина онколог қабулига келишади. Мумкин бўлса, ўзим гувоҳи бўлган бир воқеани гапириб берсам, зора бу воқеа аёлларимизнинг ўз саломатликлари хусусида қайғуришларига туртки бўлса.
— Жуда яхши бўларди.
— Бир куни кечки соат еттиларда уйга қайтишга тараддуд кўраётгандим, хонам эшигини бир аёл очиб, «Дўхтир, мени қабул қилинг», деб илтимос қилди. Унга иш вақтим тугаганини, уйга қайтаётганимни, эртага қабулимга навбатсиз кириши мумкинлигини айтгандим, жувон ёш тўла кўзларини жавдиратиб, «Опажон, илтимос, мени ҳозир кўриб қўйинг. Йўқса, менга бир нарса бўлиб қолиши мумкин... Болаларим ёш», деди йиғламсираб. Қарасам, аёлнинг кўзлари тўла ваҳима, қўрқув. Саросимага тушган жувонга таскин бериб, шикоятларини эшитдим. Айтишича, икки йил мобайнида ўзида қандайдир касаллик аломатларини сезиб юрган. Биринчи маротаба ўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги гинеколог ҳузурига, ҳайз олдидан сут безларида, айниғса сўрғичи атрофида оғриқ пайдо бўлаётганидан шикоят қилиб мурожаат этган. Гинеколог уни кўрикдан ўтказиб, сақланиш воситаси («Марвелон» препарати)ни олти ой давомида истеъмол қилишни тавсия этибди. Аммо бу чораларни қўллагач, оғриқ босилиш ўрнига, баттар кучайиб кетган ва бемор хирург қабулига боради. Хирург эса оғриётган жойга компресс қўйишни ва жинсий алоқани кўпайтиришни тавсия этади. Оқибатда аёл ҳомиладор бўлиб қолади ва ҳомилани жарроҳлик (аборт) йўли билан олдириб ташлайди. Натижада оғриқ янада кучайиб, сут безлари кўкимтир тусга кира бошлаган. Шундан кейин аёл дугоналарининг маслаҳати билан қандайдир табибга боради. Табиб унга ўзи тайёрлаган дорилардан бериб, уларни уч ой давомида ичишни тавсия қилади. Жувон у берган дориларни ичаверади, бироқ, сут безларидаги ҳолат кучайгандан кучайиб, охири бемор яшаш ҳудудидаги онколог шифокор ҳузурига боришга мажбур бўлади. Хуллас, ўтказилган текширувлар беморда сут бези саратони хасталигининг тўртинчи босқичи бошланганини ва кўплаб метастазлар мавжудлигини тасдиғлайди. Онколог жувон шўрликка: «Энди кеч, бир-икки ойгина ҳаётинг қолган», деб узил-кесил жавоб беради. Нигоҳларида қайғу ва изтироб қотиб қолган аёл ёрдам сўраб қўлларимдан ушлади: «Дўхтир опажон, илтимос, сўнгги илинжимсиз! Ёрдам беринг менга, яшашни хоҳлайман, ахир эндигина ўттизга тўлдим. Иккита гўдак болаларим бор, турмуш ўртоғимни қадрлайман, уни яхши кўраман...»
Аёлни зудлик билан илмий марказимиз шифохонасига ётқизиб, даволадик. Нур ва бир неча курс кимётерапия қабул қилди. Гормонотерапия муолажасини давом эттиряпти. Айни пайтда ўзини яхши ҳис қиляпти. Ҳар ҳолда болалари ва турмуш ўртоғининг ёнида. Бу бемор қанчага боради, неча йил яшайди, униси бизга қоронғу, ҳаммаси Яратганнинг қўлида. Айтмоқчи бўлганим, бу ҳолат айрим шифокорлардаги совуққонлик ва бефарқлик оқибатининг ҳосиласи ҳам. Агар ўшанда бемор дастлаб мурожаат қилган гинеколог уни синчиклаб текшириб, маммолог ҳузурига юборганида эди, балки ҳозир у жувон соғайиб, бахтли ҳаёт кечирармиди...
— Сут бези саратони хасталиги қандай келиб чиғади? Унга нималар сабаб бўлади?
— Сут бези саратонининг келиб чиқишини ўрганиш жараёнида, бир неча асосий омиллар шу хасталикка олиб бориши аниқланган. Асосан гинекологик касалликлар, хусусан, бачадон ва тухумдонлар шамоллаши, буқоғ касаллиги, жигар билан боғлиқ хасталиклар, яъни, турли хил гепатитлар, нотўғри турмуш тарзи, қаттиқ сиқилиш, стрессга тушиш ҳамда жинсий фаолиятнинг издан чиқиши, ҳайз жараёнининг бузилиши ва албатта кўп аборт қилдириш каби нохуш ҳолатлар айни касалликка сабаб бўлиши исботланган.
— Хасталикнинг белгилари қандай кузатилади?
— Сут бези саратонининг асосий белгиси — сут безида тугун пайдо бўлишидир. Бу тугуннинг ҳажми кичкина нўхатдан катта тухум ҳажмигача бўлиши мумкин. Кўпинча сўрғич билан боғлиқ ва терига ўсиб кирган бўлади. Айрим ҳолларда беморнинг кўкраги сўрғичларида қон ажралмалари кузатилади. Тугун қаттиқ бўлади. Қўлтиқ ости лимфа тугунлари катталашади. Башарти, аёлларимиз ўзларида шу белгилар борлигини пайғаб қолсалар, зудлик билан мутахассис маммолог ҳузурига шошилишлари ва дарҳол текширувлардан ўтишлари шарт. Йигирма беш ёшдаги аёлларнинг йилда бир маротаба УЗИ текширувидан, қирқ ёшдан кейин эса маммографиядан ўтиб туришларини тавсия этаман.
— Лола Тельмановна, замонавий тиббиётдаги «маммография» атамаси кўпчиликка таниш эмас...
— Маммография кўкрак саратонининг эрта босқичида аниқлашнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бунда кўкрак безида ҳосил бўлган кичик ўзгаришлар, шу жумладан, ўсмаларни ҳам кўриш мумкин.
Касалликни эрта аниқлаш аёл ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.
— Кўкрак саратони билан оғриган беморларга қандай тавсиялар берасиз?
— Одамлар орасида кимётерапия ва нур терапия тўғрисида ҳар хил тушунмовчиликлар юради. Кўпчилик, «бу даволаш усуллари ўлимга олиб боради, уларни олиш мумкин эмас», деб ўйлайди. Лекин нур ва кимётерапия саратон ҳужайраларини ўлдириб, касалликни бартараф қилишда катта ёрдам беради. Тўғри, беморда бироз қувватсизлик ва сочларнинг тўкилиши кузатилади, лекин бу ҳаммаси вақтинча ва даволаниш тугагач, бари тезда тикланади. Кўп беморлар операциядан қўрқиб, сут безидан айрилмасликларини айтишади, даволанишмайди. Фурсатдан фойдаланиб айтиб ўтмоқчиманки, бугунги кунда пластика операциялари (сут безининг эндопротез ёрдамида тиклаш) йўлга қўйилган, кўплаб аёлларда шу операциялар ўтказилган ва улар яхши самара берган.
Шу ўринда яна бир гапни таъкидлаб ўтишни жоиз биламан. Кўпинча поликлиникаларда гинекологларимиз аёлларнинг сут безини текшириб ўтирмай, уларга сақланиш воситаларидан фойдаланишни тавсия қилишади, мастопатияларни «Мастодинон» дори воситаси билан даволашади, лекин сут безларидаги ўзгаришлар билан мутлақо қизиқишмайди ва барча ҳолатларда саратон касаллигини ўтказиб юборишади. Бу катта хатодир. Чунки мастопатия ва бошға сут безларининг ноонкологик касалликлари (диффуз мастопатия, фиброаденома, кистоаденома, масталгия ва бошқалар) фақат маммолог томонидан даволаниши шарт!
— Кўкрак бези саратони хасталигидан ҳимояланиш учун қандай маслаҳат ва тавсиялар берасиз?
— Мутахассис шифокорларимиз оммавий ахборот воситалари орқали бу касаллик ҳақида жуда кўп чиқишлар қиляптилар, маълумотлар бериляпти. Лекин кўп аёлларимиз (бу касаллик хусусида такрор-такрор эшитишларига қарамай) сут бези саратони қачон пайдо бўлишини ва ундан ҳимояланишни, даволаниш йўлларини билмайдилар. Айни чоғда газета орқали аёлларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиманки: опаларим, сингилларим, соғлиғингизга эътиборни ниҳоятда кучайтиринг. Агар юқорида айтиб ўтилган белгилар ўзингизда кузатилса, дарҳол мутахассис маммолог кўригига боринг, барча текширувлардан ўтинг. Чунки айтиб ўтилган ҳолатлар хавфдан огоҳлантирувчидир. Ўзингизда хасталик аломатлари борлигини вағтида аниқласангиз, касалликнинг олдини олишга эришасиз.
— Касалликнинг руҳиятга боғлиқ томонлари ҳам бор деб эшитгандик...
— Албатта, бор. Шунинг учун ҳам шифокор сифатида ҳурматли аёлларимизга бу борада ҳам баҳолиқудрат маслаҳат бермоқчиман.
Муҳтарама аёллар, аввало ўзингизни севишга, қадрлашга ўрганинг. Ҳаётдаги нохуш ҳодисалардан ўзингизни асранг. Феъл-атвори сизга маъқул бўлмаган инсонлар билан мулоқотда бўлишдан узоқлашинг. Ҳамиша чеҳрангиз очиқ бўлсин. Шунингдек, тўғри овқатланиш тартибига риоя қилинг. Ёғли овқатлардан ўзингизни чеклаб туринг. Овғат рационингизда саримсоқ пиёз, булғор қалампири, кўкатлар ҳаммавақт бўлсин. Бетоб бўлиб қолсангиз, ўз билганингизча даволанманг. Ишингиздан ташқари қўшимча хобби топинг, масалан фитнес, спорт билан шуғулланиш, тикиш-бичиш сингари машғулотлар билан ўзингизни овутинг. Оилангизда тотувликни сақлашга ҳаракат қилинг, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизга яхши муносабатда бўлинг. Вақтида ухланг, тиббиёт олимлари инсон руҳан ва жисмонан соғлом бўлиши учун суткасига саккиз соат ухлаши лозим эканини таъкидлайдилар. Иш жойингизда ҳам ўзингизга қулай шароит яратишга ҳаракат қилинг, ишингиз, касбингиз сизга қувонч ва хушнудлик бағишласин. Бир ҳақиқатни унутманг, дугонажонлар, биз яқинларимиз, севимли ёримиз, фарзандларимиз, оиламиз ва жамиятимизга фақат соғлом ва гўзал ҳолдагина севимли бўла оламиз.
— Суҳбатингиз учун ташаккур. Аёлларимиз ушбу суҳбатдан ўзларига керакли хулоса чиғарадилар дея умид қиламиз.
Умида Адизова суҳбатлашди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 212 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар