Сайт бўлимлари
Ялпиз чой бош оғриғини қолдиради
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ялпиз таркиби эфир мойлари, органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, глюкоза, рутин, С дармондориси ва яна бир қатор фойдали моддаларга бой.
Унинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатмаси тиш оғриғи, оғиз караши, милк яллиғланишини даволаш учун тавсия қилинади. Ялпиз қайнатмасига қанд қўшиб тайёрланган қиёми қуёнчиқ хасталигига, ўсимлик шираси эса шақиқа ва сариқ касалига қарши жуда фойдали. Ялпиз кўкракни юмшатиб, балғамни кўчиради. Нафас йўли касалликларини олдини олишда кенг қўлланади.
Ялпиздан қайнатма тайёрлаш учун 5-20 грамм ялпиз япроғи 200 грамм сувда 15 дақиқа қайнатилади. Сўнг дока орқали сиздириб, шарбати кунига 2 маҳал овқатдан олдин ичилади.
Ялпизли суртма малҳам шиш ва оғриқдан ҳоли қилувчи воситадир. Бунинг учун 200 грамм миқдорида ялпиз гулидан олиб, шиша идишга солинади ва унга 400 грамм зайтун ёғи қўшилади. Идиш оғзи оқ мум билан зичлаб беркитилади. Сўнг уни 40 кун қуёш кури тушиб турадиган жойга қўйилади.
Ялпиз чой бир қанча касалликларни даволашда қўлланади. Гипертония, атеросклероз, стенокардия, невроз, уйқусизлик, ошқозон ва ичак касалликларида ялпиз чой фойдалидир. Шунингдек, асабларни тинчлантириб, бош оғриғини қолдиради. Эрталаб ичилган бир пиёла ялпиз чой кун давомида инсонга тетиклик бағишлайди. Уйқудан олдин ичилса чарчоқларни ёзиб, яхши дам олишни таъминлайди. Ялпиз таркибидаги ментол моддаси артериал қон босимини туширишда ёрдам беради. Турли ичак касалликларида, шамоллаш ва гриппни даволашда ҳам ялпиз чойнинг фойдаси кўп. Тиббиётда ялпиз баргларидан асаб тизимини тинчлантиришда бир қатор дори воситалари тайёрланади.
Ибн Сино ялпиз билан ичак оғриқларини даволаган. У ялпизни овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи, гижжа ҳайдовчи, қон тўхтатувчи, қайт қилишни қолдирувчи восита сифатида тавсия этган. Халқ табобати амалиётида ялпизли қайнатма истисқо, қўтир, бод, сариқ, ширинча, шамоллаш, йўтал ва бошқа касалликларни даволашда яхши фойда бериши аниқланган. Ялпиздан баҳорда кўкатли сомса, манти, чучвара ва бошқа таомлар тайёрланиши инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Наргиза Угламова тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 123 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар