Сайт бўлимлари
Бола таомномасидаги биринчи мева
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ибн Сино Тиб қонунларида айтади:
“Ҳар куни ётишдан олдин бир дона олма ейиш юракни бақувват қилади”.
Олма болажонларнинг севимли меваларидан бири бўлиб, уни ҳар бир фаслда севиб тановвул қилишлари мумкин. Ушбу мева таркибидаги бир қанча дармондорилар болажонларнинг жажжи танаси учун муҳим озуқа саналади. Хуштаъм мазаси ва зарур озуқавий қувватга эга бўлган олма ҳақида нималарни биламиз? Фарзандингиз таомномасига кундалик олма тановвули, олма шарбати ва шунга ўхшаш олмали егуликларни қўшганмисиз? Бугун биз сиз билан ана шулар ҳақида гаплашамиз.
Энг мазали ва дармондорига бой мевалар офтоб тиғи остида қизариб пишганида экан. Олма таркибида В1, В2, В6, С, К, Р, Е, фолий кислота, каротин, калий, кальций, фосфор, йод, пектин, сахароза, темир ва органик кислоталар мавжуд. Таркибидаги темир моддаси эса камқонликда гемоглобин миқдорини оширишда ёрдам беради. Танадаги ортиқча холестеринни камайтиради. Шунингдек, овқат ҳазмини яхшилаб, ичак микрофлорасини тиклайди.
Олманинг қуритилгани эса глюкозага бой бўлиб, бир қанча микроэлементлар мажмуасидан иборатдир. Қуритилган олма ўзида фойдалилик хусусиятини сақлаб, бир қанча микроэлементларга тўйинган бўлади. У нафақат фойдали балки мазали ҳамдир. Болажонларнинг милк ва тишлари учун ҳам олма ниҳоятда фойдали бўлиб, бу уларнинг тиш ва эмаль қавати мустаҳкамлигини таъминлайди. Олмадаги пектин моддаси эса организмдан токсинларни ҳайдайди. Клетчатка боланинг ичини равон келтиради.
Эмизикли болаларга олма шарбатини дастлаб 1 томчидан бошлаш лозим. Секин-аста бу миқдор кўпайтириб борилади. Чақалоқ 3 ойлик бўлганида буни амалга ошириш мумкин. Бу билан камқонликни олди олинади. Олма шарбати бола организмида ҳеч қандай реактив ҳаракатни юзага келтирмайди. 6 ойлик болаларга олмани қирғичдан чиқариб пюре кўринишида бериш мумкин. 2-3 ёшга тўлган болакай мустақил равишда ўзи олмани ея олади. Катта ёшдаги болалар ҳар куни 1 стакан олма шарбати ичишлари лозим. Агарда бола қорин оғриғи ёки дисбактериоз билан оғриётган бўлса бу пайтда унга олма шарбатини вақтинча бермай турган маъқул.
Олмани турли хил кўринишда истеъмол қилиш мумкин. Хоҳ қуритилгани бўлсин ёки олма пюреси, шарбат, мураббо кўринишида бўлмасин буларнинг бари болажонлар учун ниҳоятда фойдали. Уни фойдалилигини янада ошириш мақсадида творог ёки йогурт ичига қўшиб бериш мумкин.
Ҳар куни бир дона олма ейиш юракка қувват бағишлаб, ични равон келтиради. Олмани кўп тановвул қилиш инсонни ёшартиради. Сабаби олма таркибидаги бир қанча антиоксидант моддалар танамиздаги радикал токсин моддаларни тозалайди. Бу эса организмни ёшаришига олиб келади.
Шундай экан, бу мева ёшу-қари саломатлиги учун ниҳоятда фойдалидир. Организмни керакли дармондорилар билан таъминлайди. Эмизикли ва ёши катта инсонларда камқонликни даволашда ҳам олманинг ўрни беқиёсдир.
Наргиза Угламова тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар