Сайт бўлимлари
Нифос ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 05 Июль 2024
- (Нашр қилинган санаси)
«Нифос - бу туғишдан сўнг келадиган қондир». «Нифос» сўзи бачадоннинг қон билан нафас олишидан олинган. Ёки бўлмаса, бу сўз бола ёки қон маъносидаги нафснинг чиқишидан олинган.
Шарҳ: «нифос» сўзидаги нун ҳарфини фатҳали ёки касрали қилиб ўқиш мумкин.
Аёл киши уч хил қон кўради: ҳайз, истиҳоза ва нифос.
Ҳайз ва истиҳозага тегишли ҳукмлар юқорида баён қилинди. Мусанниф раҳимаҳуллоҳ улардан сўнг нифоснинг аҳкомларига тўхталмоқда.
Фуқаҳоларнинг истилоҳида аёл киши фарзанд кўрганидан сўнг келадиган қонга нисбатан нифос дейилади.
Аллома Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ келтирган иборадан шу тушуниладики, агар бир аёл бола туғса-ю, лекин қон кўрмаса, у нифосли бўлмайди. Натижада унга ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди. Мазкур ҳукм икки имом тарафидан ҳам ривоят қилинган». Яъни бола туғишнинг ўзи билан ғусл вожиб бўлмайди. Балки ғуслни вожиб қилувчи сабаб бола туғилганидан кейин келадиган қондир.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида бола кўрган аёлга туғиши ортидан қон келмаса ҳам, эҳтиётан ғусл вожиб бўлади. Чунки бола туғилган вақтда оз микдорда қон келган, лекин аёл уни билмай қолган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам эҳтиётдан ғусл қилиши вожиб бўлади.
Аллома Айний раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтган қавлни Имом Молик ва Имом Шофеъий раҳимаҳумуллоҳ наздида ҳам саҳиҳ қавл эканини айтган.
«Ҳомиладор аёл аввалдан кўрадиган ёки туғаётган вақтида бола чиқишидан олдин кўрадиган қон истиҳоза қони саналади». Гарчи у қоннинг келиши чўзилиб кетса ҳам.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ бу қонни нифосга қиёслаб, «Ҳайз қони бўлади», деб айтган. Чунки нифос ҳам, ҳайз ҳам бачадондан келади.
Бизнинг далилимиз шуки, ҳомиладорлик сабабидан бачадоннинг оғзи беркилади. Зеро, одат ҳам шудир. Нифос қони эса бачадоннинг оғзи очилиб, бола туғилганидан сўнг келади. Шунинг учун ҳам Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллоҳдан ривоят қилинган қавлга кўра, бачадондан боланинг баъзи қисми чиқиши сабабли келган қон нифос қони саналади. Яъни бачадоннинг оғзи бола чиқиши билан очилади ва ундан келган қон нифос қони бўлади.
Шарҳ: Агар ҳомиладор аёл ҳомила муддати ичида қон кўрса ёки тўлғоқ тутган вақтда бола туғилишидан олдин қон кўрса, у истиҳоза қони бўлади. Бу ҳолатда қон келиши чўзилиб, ҳайзнинг энг кам муддатига етса ёки ошса ҳам, у барибир истиҳоза қони ҳисобланаверади.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ наздида эса бундай қон ҳайз қони саналади. Бу борада у киши қиёс билан қуйидагича далилланади: «Агар бир аёл эгизак фарзанд кўраётган бўлса, биринчи бола туғилиб, то иккинчиси бачадондан чиққунгача у аёл ҳомиладор деб эътиборга олинади. Шу эътибордан биринчи бола туғилганидан кейин келган қон нифос ҳисобланади. Юқоридаги суратда эса қон ҳомила туғилишидан олдин келмоқда. Шунинг учун у ҳайз қони бўлади. Зеро, ҳайз қони ҳам, нифос қони ҳам бачадондан келади».
Бизнинг далилимиз шуки, ҳайз қони бачадондан чиқади. Аллоҳ таоло аёллар учун ҳомила вақтида бачадондан бирор нарса ташқарига чиқмаслиги учун унинг оғзи тўсилишини жорий қилган. Шунинг учун ҳомила вактида бачадон тарафдан қон келмайди, балки агар бу вақтда қон келса, бирор-бир томирнинг ёрилиши сабабидан келган бўлиб, у эса истиҳоза кони бўлади. Бу қонни Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтганидек, нифосга қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки эгизак фарзанд кўрадиган аёл биринчи боласини туққанидан сўнг келган қон нифос қони бўлади. Негаки бу қон бачадон очилгани туфайли келмоқда. Бачадондан боланинг баъзи қисмлари чиққанидан кейин келадиган қон ҳам нифос қони дейилади.
«Баьзи аъзолари зоҳир бўлиб, чала тушиб қолган ҳомила бола ҳисобланади». Ҳатто у туфайли аёл нифос кўрувчига айланади, чўри эса умму валадга айланади. Шунингдек, (ҳомиладор аёлнинг) иддаси ҳам у сабабли тугайди.
Шарҳ: Она қорнида тўлиқ шаклланмаган, лекин кўл-оёқ бармоқлари, тирноқ ва соч каби аъзолари зоҳир бўлган ҳомила тўлиқ туғилган боланинг ҳукмида бўлади. Яъни бола чала туғилган бўлса-да, бу бола туфайли унинг онаси нифос кўрувчи аёлга айланади. Агар аёл бирор кишининг чўриси бўлса, бу бола туфайли у умму валадга айланади. Шунингдек, бундай туғилган бола туфайли талоқ иддасида ўтирган аёлнинг иддаси ҳам поёнига етади. Чунки ҳомиладор аёлнинг иддаси бола туғилиши билан тугайди.
Агар аёлдан бир парча гўшт бўлаги тушса ва унда инсонлик хилқати аломатлари зоҳир бўлмаса, бу аёл нифос кўрувчи бўлмайди. Ундан келган қон уч кундан зиёда бўлса, у ҳайз қони ҳисобланади. Агар қон уч кундан кам ёки ўн кундан кўп муддат келадиган бўлса, у истиҳоза қони бўлади.
икматуллоҳ Абиевнинг
"Ҳидоя шарҳи" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 202 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар