Сайт бўлимлари
"Иситиш сеҳри" ёки "Тивала"
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
- Чиққан санаси: 09 Июль 2022
- (Нашр қилинган санаси)
Пайғамбар (с.а.в.)айтадиларки: "Руко (дам солиш), тамоим (туморлар) ва тивала -ширкдир". (Аҳмад 1ғ381 с, Абу Довуд 3883-Ибн Можа 3530, Хоким 4ж\418с, Албоний саҳиҳларида 331 рақам билан келтирганлар).
Ибнул Асийр айтадиларки: "Тивала", бу аёлнинг эрига сеҳр ёки бошқа амаллар сабабли севикли бўлиши, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ишларни ширк деганларига сабаб, инсонларнинг ушбу сеҳр ва шу каби аёллар осадиган (тумор каби) нарсалар таъсир қилади, Аллоҳнинг тақдир этган нарсасининг тескарисини қила олади деб (ҳозирги кунда "худоникидан банданики зўр экан) деган эътиқод қилишгани учундир. ("Ан-Ниҳоя" 1(ж\200с)
Ушбу ўринда айтиб кетишим лозим бўлган нарса шуки, ҳадисда "ширк" бўлади, деб айтилган "дам солишлик", - жинлар ва шайтонлар ёрдамида (ҳозирги кундаги "бўйнига олган", "одамларим бор" дейдиганлар каби) дам солишликдир. Аммо Қуръон оятлари, ёки шариатда ворид бўлган зикр-дуолар билан дам солишлик, Фуқаҳоларнинг ижмоъси (иттифоқи) билан жоиздир. Имом Муслимнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламида собит бўлганки,
Пайғамбар (с.а.в.)айтганлар: "Модомики ширк (аралашган) бўлмаса, руко (яъни дам солишлик) нинг зиёни йўқдир". (Муслим, "Китобус-салом 64с.").
Иситиш сеҳрининг аломатлари:
1 Эркакдаги кучли муҳаббат ва берилиш
2 Кўп жимоъ қилишга рағбатнинг кучлилиги.
3 Аёлининг йўқлигида тоқатсизлиги.
4 Кўришни истаб ўртаниши.
5 Аёлга кўрларча итоат қилиш.
Иситиш сеҳри қандай йўсинда содир этилади?
Кўпинча эр ва хотин ўртасида турли келишмовчиликлар содир бўлиб туради. Кўп ўтмасданоқ яна муносабатлар тикланиб, ҳаёт ўзининг табиий оқимига қайтади. Аммо баъзи аёллар борки, бундай вақтинчалик низоларга сабр қилмасдан, эрини ўзига сеҳр билан иситиб олиш учун сеҳргарларнинг олдига югуришади. Бу улардаги дини заифлик ёки бу ишларнинг ҳаром эканини билмаганликларидандир. Сеҳргар яна аёлдан эрининг бирор буюмини масалан, дастрўмоли, ёки дўпписи, ёки кийимини) сўрайди. Буюмда эрнинг тер ҳиди бўлмоғи - яъни у буюм янги ёки ювилган бўлмаслиги лозим - истеъмол қилиниб турилган бўлишини шарт қилади. Сеҳргар ушбу буюмдаги иплардан олиб, унга суфлаб тугун тугади, сўнг аёлга ушбу тугунларни кимсасиз ерларга кўмишга буюради. Ёинки сувга, ёинки таомга сеҳр қилиб беради. Бунданда кучлироқ сеҳр бўлиши учун у нажосатга сеҳр ўқийди. Яна ҳам ашаддий сеҳрни ҳайз қони билан бажаради ва уни аёлга бериб, эрининг таомига ёки ичимлигига ёки хушбўйлигига солиб қўйишга буюради.
Иситиш сеҳрининг тескарисига таъсир қилиши
1. Баъзан эркак ушбу сеҳр сабабидан касал бўлиб қолади. Ушбу сеҳр орқали 3 йил касалдан боши чиқмаган кишилар бор;
2. Баъзида сеҳр тескари таъсир қилиб, эр аёлини ёмон кўриб қолади. Бу кўп сеҳргарларнинг сеҳр қоидаларини билмасликлари натижасидир;
3. Гоҳида аёл эри учун бари аёлларни ёқтирмасдан, фақат ўзинигина ёқтириши учун сеҳр қилдиради. Бунинг сабабидан эркак онасини ҳам, опа-сингилларини ҳам, амма-холаларини ҳам ва бари қариндошлари ичидаги аёлларни ёқтирмай қолади;
4. Баъзида бундай сеҳр тескарига айланиб, эркак бари аёлларни, шу жумладан, сеҳр қилдирган кишини ҳам ёмон кўриб қолиши мумкин. Гувоҳ бўлганмизки, бир аёл шундай сеҳр қилгач, эри ўзини ҳам ёмон кўриб қолган. Аёл эса сеҳргарнинг ҳузурига қайтиб бориб сеҳрни ечтирмоқчи
бўлган-у, билса - ки, сеҳргар бу орада ўлиб қолган. (Кимки бировга чоҳ қазиса, таҳқиқ унга ўзи ташлагай).
Иситиш сеҳрига чақирувчи сабаблар:
1. Эр - хотин ўртасидаги келишмовчиликларнинг авжига чиқиши;
2. Аёл эрининг молига кўз олайтириши, айниқса агар эри бой бўлса;
3. Эрнинг бошқа аёлга уйланишини билиши - гарчи бу иш шариатда жоиз бўлса ҳам - лекин замонамиздаги аёллар, агар эрларининг иккинчи аёлга уйланмоқчи эканини билсалар, бу уларни эрлари севмаслигига далолат қилади, деб ўйлайдилар. Бу эса жуда қўпол хато. Зеро баъзи сабаблар борки, улар эр биринчи аёлини қанчалик севмасин иккинчисига ёки учинчисига уйланишни тақозо этади. Шундай сабабларга мисол, эрнинг кўп фарзандли бўлишни исташи, аммо аёлининг имконияти йўқлиги, аёли ҳайз билан нифос ҳолатида эканида, сабр қилишнинг оғирлиги; шаҳватнинг кучли экани; муайян оила билан қариндошлик алоқаларини боғлашга бўлган истаги каби.
Иситишнинг ҳалол йўли
Ушбу насиҳатни мусулмон аёллар учун зикр қилиб ўтамиз. Аёл ўз эрини бўяниш, ясаниш каби Аллоҳ ҳалол қилган воситалар билан (терма маънода) сеҳрлаши мумкин, масалан эрининг кўзи аёлидаги ёқимсиз ерига тушмасин, фақат хушбўй ҳидгина келиб турсин, очиқ чеҳрадаги табассум, ширин сўз, гўзал муомала, эрининг молини муҳофаза қилиш, фарзандларига ҳусни тарбия ва гўзал эътибор кўрсатиши, Аллоҳга осий бўлмайдиган ўринда эрининг амрларига итоат этиши каби. Суннат амаллари билан эрини ўзига иситсин. Лекин бугунги кундаги жамиятмизга назар солсак, ушбу нарсаларнинг ғалати суратда бузилганлигининг гувоҳи бўламиз. Аёл энг гўзал зийнатлари билан безаниб, тақинчоқларини тақиб, гўё келинчакдек зиёфатга, тўйга, ёки меҳмондорчиликка, бирор дугонасиникига боради, лекин уйига қайтгач эса, хушбўйлик ва бўёқларини ювиб, (тақинчокларини ечиб, кейинги меҳмондорчиликкача уни жойига қўйиб қўйишини кўрамиз. Эри бечора унга ушбу кийим ва тақинчоқларни олиб беради-ю, ўзи ундан фойдаланишдан маҳрум, аёлини уйида йиртиқ, ямоқ, эски-туски кийимларда юрганини кўради. Устига-устак ундан қозон-сочиқнинг, пиёз ва саримсоқнинг ҳиди келиб турса.
Агар аёл киши ақл идроқ, инсоф ва имонлик бўлса ақл юргизиб, фикр қилиб, ушбу зийнатларга, ушбудек ясан-тусанга ҳақли ва лойиқ киши эри эканини тушунса, ажаб эмас. Эй заифа аёл! Қачонки эринг кундалик ишига кетгач, дарҳол уй юмушларини бажариб битиришга шошилгин. Сўнгра ювиниб, зийнатларингни кийиб, ҳожангни кутишга киришгин. Эринг уйга қайтгач, қаршисида гўзал хотинини, мазали таомни, покиза хонадонини кўргач, сенга бўлган муҳаббати янада зиёда бўлур. Сенга янада боғланиб қолур!
Фарзандларига қилаётган ҳусни тарбиянг ва гўзал одобингни сезгач, сенга уларни ишониб топширганига яна бир бор хотиржам бўлур. Аллоҳга қасамки, аёл киши эрини ўзига иситиши учун ҳалол бўлган сеҳр ҳам мана шудир!
Бундан ташқари, агар сен бу хизмат ва ҳаракатларинг билан Аллоҳга итоат қилиш ва безанишинг билан эрингнинг кўзини ҳаромдан тўсилишига ёрдам беришни ният қилсанг, янада кўп ажрлар бўлур. Зеро қорни тўқ киши таомга қарамайди. Аммо қорни оч бўлса, таомдан маҳрум бўлса, унга эҳтиёж сезади. Ушбу гапларни фикрлаб кўргин, зеро бу фикрлар оқил инсонлар учун етарликдир.
Иситиш сеҳрининг муолажаси
- Ушбу сеҳрга мубтало бўлган кишига юқорида зикри ўтган "Руқия" (дам солинувчи ўқилади. Фақатгина "Руқия" даги Бақара сурасининг 102 ояти ўрнига "Тағобун" сурасини 14-15-16 - оятлари) ўқилади.
- Кўпинча сеҳрнинг ушбу турига гирифтор бўлган киши ҳушидан кетмайди ва тилидан вакил қилинган жин гапирмайди. Балки, тана атрофларининг учиши ва бошнинг оғриғи ёки кўкрак қафаси остида сиқилиш, ёки - агар сеҳр ичирилган бўлса - меъдада қаттиқ оғриқ сезилиши кузатилади. Гоҳида бемор қайт қилади. Агар масҳур (сеҳрланган киши) "Руқия"ни ўқиш асносида меъдасида оғриқ сезса, ёки қайт қилгиси келса, сувга ушбу оятларни ўқиб берилади ва масҳурга ўша ердаёқ ичирилади. Агар у бирор сарғиш нарса, ёки қизил бўлган, ё қора кулранг нарса қайт қилса, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин. Сеҳр ботил бўлган бўлади. Агар ҳеч нарса қайт қилмаса, ўша оятларни ўқилган сувдан 3 ҳафта ёки ундан-да кўпроқ, токи сеҳр ботил бўлгунича ичади
У оятлар қуйидагилардир:
- Юнус сураси 81-82 оятлар "Қола Муса... дан... ал мужримўн" гача.
- Аъроф сураси 117 дан 122 оятгача "ВА авҳайна... дан... Ҳарун" гача;
- Тоҳа сураси 69 оят "Иннама... дан... ата" гача,
- Оятул курсий (Бақара сураси 255 оят).
Ушбу оятларни сувга ўқилади.
Шуни назарда тутиш лозимки, аёл буни билмасин, чунки билса яна сеҳрни янгилаб қўйиши мумкин.
Иситиш сеҳрига бўлиб ўтган воқеалардан бир мисол: хотинига қул бўлиб қолган йигит
Бир йигит келади, айтишича аёли билан табиий ҳолда яшаб юргану бироқ бир неча ойдан бери ғалати бир ҳолга тушиб қолган. Айтадики: "Хотинимни бир лаҳза кўрмасам тура олмайман. Ҳатто ишда эканимда ҳам хаёлим у билан машғул, ишдан қайтгач ва уйга киргач уни тезроқ кўришга шошиб қоламан. Меҳмонлар билан ўтиришда ўтирганимда ҳам хотинимни кўриш учун уларни бир-бир ташлаб чиқиб кетаман. Хотинимни ғайри оддий одатда қизғанаман. Унга жуда кўп яқинлик қилаяпман. Гўё мени бошқариб юргандек сезилаяпти. Ошхонага кирса унинг кетидан кираман, ётоқхонага кирса у ерга ҳам ортидан, уйни супириб-сидирса, яна ортидан юраман. Менга нима бўлганига ўзим ҳам ҳайронман. Менга нимани буюрса айтганини тезда бажаришга тушаман.
Бу йигит учун сувга Аллоҳнинг китобидан оятларни ўқиб берилди ва уч ҳафта давомида у сувдан ичиб, унга чўмилишга буюрилди ва аёлига сездирмасдан мурожаат қилишини айтилди. Айтилган муддат ўтгач, йигит келди ва иш анча енгиллашганини, аммо буткул тамом бўлмаганини айтди. Унга ушбу муолажани такрорланди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, у шифо топди. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
Воҳид Абдуссалом Болийнинг
"Соримул баттор, фиттасоддий лиссаҳаротил ашрор" китбидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 109 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар