1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёлингиздан ранжиманг...

Чойингиз ни ёки қаҳвангизни татиб кўраверадими? Ранжиманг, бу иши сизга ҳамма нарсанинг энг яхшисини илинганидан.
Болаларингиз билан бирга ўйнашингизни сўрайверадими? Малолланманг, бу иши унинг фарзандлар фақат “ўзиники” бўлиб қолишини хоҳламаганидан.
Феълида сизга ёқмайдиган жиҳатлар борми? Норози бўлманг, сизда ҳам унга ёқмаган жиҳатлар йўқ эмас.
Яхши пазанда эмасми? Ишонинг, бу камчилигини тўғрилашга ҳаракат қилади.
Фарзандларнинг уй ишларига ёрдам беришингизни талаб қилаверадими? Аччиқланманг, бу – оиладаги асосий одам сиз эканингизни болаларга уқтиришни хоҳлаганидан.
Ўзи ҳақидаги фикрларингизни сўрайверса, жавоб беришдан эринманг. Бу – сизнинг фикрингиз у учун жудаям аҳамиятли бўлганидан.
Ойна олдида кўп ўтирадими? Ғашингиз келмасин, бу иши сизга янада чиройли кўринишни истаганидан.
Ёмон одатлари кўпайиб бораётгандек туюляптими? Хавотирга тушманг, оқиллик ва мулойимлик билан уларни бартараф эта оласиз.
Ўзи билмаса ҳам, уловни қандай бошқаришдан гапирадими? Силтаб ташламанг, бу иши сиздан доим хавотир олишидан.
Айрим масалаларда тортишса, ғазаб отига минманг. Бу – икковингиз учун ҳам яхши бўлишини хоҳлаганидан.
Зеро, аёлингиз сиздан Расулуллоҳ с.а.в. тавсия қилганларидек муносабат кутади: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиздир” (Термизий ривояти).

Шоҳсанам ИДРИСАЛИ қизи
тайёрлади.

Ҳозир сайтимизда 204 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ