Сайт бўлимлари
Машинада шер қудрати борми?..
- Подробности
- Бўлим: Автоолам
- Чиққан санаси: 02 Май 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Жаҳоннинг машҳур автомобиллари рамзлари ҳам ўзига хос тарихга эга. Автомобиль ишқибозларининг ҳам бунга қизиқишлари табиий. Ҳукмингизга тақдим этилаётган маълумотлар номдор автомобиль рамзлари ҳақида тасавурингизни кенгайтиради, деган умиддамиз.
Расмий маълумотларга кўра...
Ҳозирги кунда дунё бўйича 600 млн.га яқин енгил автомобиллар ва 450 млн.дан ортиқ юк автомобиллари мавжуд. Ер юзи аҳолисининг ҳар 1000 нафарига тахминан 100 та автомобиль тўғри келса, айрим ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 300-800 тани ташкил этмоқда.Йилига жаҳон мамлакатлари бўйича 40-42 млн.дона автомобиль ишлаб чиқарилади.
Chevrolet — автопойгачининг ихтироси
Швейцариялик Луи-Жозеф Шевроле автопойгачи бўлиб, дастлаб Канадага, сўнг эса АҚШга кўчиб келади.1911 йилда Уильям Дюрант билан "Chevrolet" автофирмасини ташкил қилган. 1917 йилдан бошлаб, "Chevrolet" " General Motors " коорпорацияси таркибига кирганди.
Луи Шевроле швейцариялик бўлгани учун, автомобилнинг дастлабки рамзи ушбу мамлакат байроғини ифодалаган эди. Ҳозирги кунда эса “капалакнусха бўйинбоғ” "Chevrolet" автомашиналарининг рамзи бўлиб хизмат қилмоқда.
Hyundai — кемасозлик маҳсули
Жанубий Кореянинг Hyundai кемасозлик концерни 1974 йилдан енгил автомобиллар ҳам ишлаб чиқара бошлайди. Фирма рамзи овал ичидаги шакли ўзгартирилган лотинча "Н" ҳарфидир.
BMW — осмон қудрати
Ушбу фирма ўз фаолиятини 1916 йилда авиамоторлар ишлаб чиқаришдан бошлаган эди. Шунинг учун унинг рамзи сифатида мовий осмон фонидаги авиация пропеллери танланган. BMW 1923 йилдан бошлаб мотоцикллар, 1928 йилдан эса енгил автомобиллар ишлаб чиқарди.
BMW - Баварише Моторен Верке сўзларининг қисқартмасидир.
Toyota — трикотаж Тойоданики
Киичиро Тойода 1926 йили трикотаж фабрикалари учун дастгоҳлар тайёрлайдиган завод ташкил қилади. Орадан тўққиз йил ўтгач, Тойода автомобиль ишлаб чиқарувчи бўлим ташкил қилади ва 1936 йилда дастлабки автомобиль ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда "Тойота Мотор Компани" дунё автомобиль саноатида учинчи ўринда. Компания рамзида ҳеч қандай иерглиф ҳам, лотин ҳарфи ҳам йўқ. Бир-бирига чирмашган икки овал шакл “Т” ҳарфини ифодалаш билан бирга, компаниянинг ишни трикотаж саноатидан бошлаганига ишора ҳамдир.
Volkswagen — халқ автомобили
Оддий ва арзон автомобиль ишлаб чиқариш немис конструктори Фердинанд Поршенинг фикри-зикрини қамраб олганди. У 1932 йилдан ана шундай машиналар ишлаб чиқара бошлади ва автомобиль номини "Фольксваген" (яъни, "халқ автомобили") деб атади. Фирма рамзи компания номининг бош ҳарфлари қисқартмасидир.
Bentley — автопойгаларда биринчи
Англия спорт автомобили тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Ушбу автомобиль рамзи эса бирин-кетин қатор автопойгаларда ғолиб бўлганидан сўнг пайдо бўлган.
Қанотлар орасидаги “В” ҳарфи фирма асосчиси Уильям Бентли фамилиясининг бош ҳарфидан олинган. 1931 йили "Бентли Моторс Лтд" банкрот бўлиб, "Роллс-Ройс" компанияси томонидан сотиб олинган бўлса-да, рамз сақланиб қолганди.
Fiat — замонлар оша
ФИАТ — "Фабрика Итальяна Аутомобили Торино" сўзларининг қисқартмасидир. Дастлабки уч сўзни тушунган бўлсангиз керак. Тўртинчи сўз эса фирма резиденцияси жойлашган Турин шаҳрининг номидир.
Завод 1899 йилда ишга туширилган. ФИАТ рамзи ўртача ҳар ўн йилда ўзгариб, ҳозирги кўринишга келган.
Peugeot — кофе майдалагичдан шер қудратигача...
Компания номи асосчисининг фамилияси билан аталади. Дастлаб кофе майдалагич, сўнг велосипед, мотоцикл, 1891 йилдан эса автомобиль ишлаб чиқара бошлаган. Фирма рамзи сифати орқа оёқларида тик турган шер тасвири танланган.
Биласизми?
БИР ДОЛЛАРЛИК АВТОРАҚАМЛАР
Бундан 111 йил муқаддам, аниқроғи, 1901 йилнинг 25 апрелида Нью-Йорк штатида жаҳонда биринчи бўлиб, автомобилларга рақам бериш бошланган. Ўшанда битта рақамнинг нархи 1 доллар бўлган.
Ҳозир ҳам айрим мамлакатларда пулдор кишилар ўзларининг “хусусий” рақамларини олишлари мумкин экан. Улар истагига кўра, рақам ва ҳарфлардан иборат автомобиль рақамига эга бўладилар. Пулини тўлаган киши хоҳишига кўра рақам ўрнига ўз исмини, амали ёки бошқа сўзни ёздириши мумкин.
Шоҳ ЖАҲОН тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар