1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Машинамни қандай сотаман энди...”

Қаршидан машина сотиб олгандим. Ҳозир оддий ишончномада машинани бошқараяпман. Бош ишончноманинг муддати ўтган. Яқинда машинамга харидор чиқди. Аммо машина эгаси бошқа вилоятда, харидор ва мен Намангандаман. Машина эгасини бу ерга чақирмасдан ҳамда бош ишончнома учун яна ҳақ тўламасдан машинани сота оламанми?
Нозим Юсупов, Наманган.

Бош ишончноманинг муддати ўтган бўлса, унинг юридик кучи ҳам йўқолади ва амал қилинмайди. Қонунчилигимизга кўра, давлат нотариуси олди-сотди шартномасини сотувчи ва олувчининг иштирокида тузиши лозим. Агар бош ишончнома қонуний кучга эга бўлса, унда кўрсатилган шартлар ҳисобга олинади.