Сайт бўлимлари
«КАМАЗ - ракета, ШОССЕ эса — космос эмас» ёхуд автомашина бошқаришнинг маданияти ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Автоолам
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Оламда автомобиль яратилганидан буён ҳар турли қоидалар ишлаб чиқилди, ҳаётга татбиқ этилди. Булар фақатгина транспортни бошқариш ёки йўл ҳаракати қоидаларигина эмас. Ҳар бир ҳайдовчи аввало, инсон сифатида амал қилиши лозим бўлган бир қанча ёзилгану ёзилмаган қоидалар ҳам борки, уларнинг баъзиларига тўхталишга қарор қилдик.
АЁЛЛАР ҲАМИША ҲУРМАТГА САЗОВОР
Авваллари эркак-ҳайдовчи каретадан тушаётганда аёл суяниб тушиши учун қўлини узатган. Ҳозир эса эркак киши автомобиль эшигини аёлга очиб беради ва унинг автомобилга ўтиришига ёрдам беради. Бироқ бундай мулозамат фақат баъзи расмий доиралардагина сақланиб қолган. Шунингдек, бу хилдаги муносабат алоҳида назокат сифатида қабул қилинган. Рулда ўтирган эркак (аммо ҳизмат машинасини бошқарувчи штатдаги ҳайдовчи эмас) фақатгина энгашиб автомобилнинг хоним ўтирган эшигини очиб беради.
Биласизми?
Тажрибада синалган: аёллар автомобилда қулай ўтириш учун дастлаб оёқни ердан узмасдан ўриндиққа ўтиради, кейин эса машинанинг одатий аҳволига мослашиб, жойлашиб оладилар. Машинадан тушаётганда эса оёқларининг иккисини ҳам бир вақтда ерга қўйиши керак.
Унутганларга:
Эркаклар ҳамиша аёл кишининг (у бегона, қариндош ёки турмуш ўртоғи бўлса ҳам) юкини кўтариб юборишга, айниқса, юк машина юкхонасида бўлса, уни олиб бериши кераклигини эслатиб ўтамиз.
МЕҲМОН ВА КЕКСАЛАР УЧУН МУЛОЗАМАТ ЗАРУР
Халқаро битимлар қоидаларида автомобиль жойлари бир неча фахрли ўринларга бўлинади. Машина юраётганда унинг ўнг томонидаги орқа ўриндиқ энг фахрли ва хавфсиз жой ҳисобланади. Фахрли жойни эгаллаган йўловчи биринчи бўлиб машинага ўтиради ва машинадан тушади. Қолганлар эса чап томондаги эшикдан ўтиради.
Агар сиз меҳмонлар билан автомобилда сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларни машинага анча қулай жойлаштиришга ҳаракат қилинг.
Одатдагидек, ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқни автомобиль эгасининг рафиқаси эгаллайди. Баъзи ҳолларда бу ўриндиққа ўтиришни меҳмонларга таклиф қилиш мумкин. Бироқ агар сиз такси ҳайдовчиси бўлмасангиз, ҳайдовчи ёнидаги олдинги жойга меҳмонни ўтиришга таклиф қилсангиз, «қоида»ни бузган бўласиз. Ўз машинангизда бўлсангиз, меҳмонни олдинги ўриндиққа таклиф қилишингиз мумкин. Унутманг, меҳмонлардан олдин эшикни очиш эса эркак киши, ҳайдовчи, соқчи ёки таржимоннинг вазифасига киради.
Шунингдек, ўрта ёшдаги одамлар кексайган кишиларга олдинги ўриндиқни бўшатиб бериши керак. Албатта бунда уларнинг хоҳишлари ҳам инобатга олинади. (Эслатиб ўтамиз: кексаларни мажбурлаб олд ўриндиққа “михлаш” ярамайди.)
ЙЎЛ ҲАММАГА ЕТАДИ
Агар сиз автомобиль бошқарувида бўлсангиз, ёдда тутингки, йўл ҳаммага тегишли ва уни пойга майдонига айлантириш яхшиликка олиб бормайди. «КАМАЗ — ракета эмас, шоссе — космос эмас» деган ҳазилни эшитгандирсиз? Орқада келаётган машина сиздан ўтказиб юборишингизни сўраса, унга йўл беринг. Бошқа машинани ўтказиб юборишни ўзингизга нисбатан камситиш деб баҳолаш эса аҳмоқона одатдир. Агар бу одат сизда бўлса, тезгина ундан, ачинмасдан воз кечишингизни маслаҳат берамиз. Вақти келганда хурсанд бўласиз.
ТАЪҚИҚЛАРДА БИР ХОСИЯТ БОРДИР!
Барча қоидаларга кўра, машина бошқарувига маст ҳолда ўтириш таъқиқланади. Машина бошқарувида ўзи ва бошқаларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳар қандай ҳолатлардан тийилган маъқул.
Хавфсизлик камарини тақиб олинг. Бу йўлдаги кутилмаган ҳодисалардан жароҳатланишдаги хавфни анча камайтиради.
Автомобилнинг қорайтирилган ойналари ҳамиша этика қоидаларига ҳам тўғри келавермайди. Ахир жуда кўзга ташланадиган даражада ажралиб туриш яхши эмас. Қора кўзойнак таққан киши негадир бизда эҳтиёткорлик туйғусини уйғотганидек, шунга ўхшаш ҳолатдаги автомобиль кишиларга қандай таъсир қилиши мумкин?!
Шунингдек...
Рангли сигналлар тизимидан фойдаланиш ортиқча. Биринчидан, у сизни йўл-транспорт ҳодисаларидан сақламайди. Сигнализациядан ўз манфаатингиз учун фойдаланиш сизга бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар томонидан яхши танбеҳларни келтирмайди.
Биласизми?
*** Германияда ҳайдовчилар кўпроқ қоидани бузишгани учун эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини ҳақоратлаганлиги учун жаримага тортилади.
“ПРОБКА”ДА АСАБИЙЛАШМАНГ
Йўлда ҳайдовчидан аввало, эҳтиёткорлик ва эътибор, эпчиллик ва аниқлик талаб этилади. Баъзан чорраҳаларда машиналар тиқилинч бўлиб қолади. Бундай ҳолларда асабийлашиш, бошқалардан тезроқ ўтиб кетишга ҳаракат қилишнинг фойдасидан кўра зарарли томонлари кўп.
ТИНИМ БИЛМАС ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН
Узоқ йўл босиб бораётган ҳайдовчилар ҳар уч соатда тўхтаб, бир нечта жисмоний ҳаракатларни бажарсалар, ўзлари учун нечоғли фойдали бўлишини билардилар. Масалан, юз-қўлларни ювиши, имкон қадар 15-30 дақиқа мизғиб олиши ҳам мумкин. Шунингдек, чой ёки қаҳва ичиб олса бўлади. Аммо қаҳва бироздан кейин чарчоқни келтириб чиқаришини унутманг.
Тунда кетаётган бўлсангиз, янаям эҳтиёткор бўлинг, чунки қаршингиздаги автомобилларнинг чироғи кўзни қамаштиради.
Йўловчилар йўлда ҳаракатланаётган вақтда, айниқса, аёллар ҳайдовчини гапга тутмагани маъқул. Бу уни йўлдан чалғитади.
Сарвар Сафаров
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар