Сайт бўлимлари
Йога - муслима аёллар учун эмас!
- Подробности
- Бўлим: Спорт
- Чиққан санаси: 02 Июнь 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Жуда кўп муслималар спорт билан шуғулланишда ҳозир оммабоп бўлиб кетган пилатес ва ажабланарлиси аввалдан мажусийлик амалиётлари билан боғлиқ бўлган соғломлаштириш машқларининг бир тури бўлган йогани танлашмоқда. Шу боис сиз азизларни Whole Woman (wholewoman.com) сайтида нашр қилинган бир мақола билан таништиришни маъқул деб билдик.
Бу сайтда аёллар орасида кўп учрайдиган бел аъзолари касалликларини хавфсиз ва тўғри даволаш йўллари кўрсатилган. Бу усул билан даволаш муаллифи Кристиан Кентдир. 2003 йили у «Saving the Whole Woman» («Аёлни асл ҳолатда сақлаш») деб номланган китоб чиқарган. Мазкур китоб жуда кўп аёлларни самараси кам бўлган ва хируругия амалиёти воситасисиз саломатлик борасидаги муаммоларни ечишга ёрдамчи бўлди.
Демак, ушбу сайтда йога ва пилатес ҳақида қуйидаги мазмунда сўзлар айтилган:
"Йога (хатха йога - назарда тутилмоқда) билан эркакларга қараганда аёллар кўпроқ шуғулланишади. Шундай бўлишига қарамасдан, йога эркаклар учун эркаклар тарафидан, яъни эркак танасини соғламлаштириш учун ихтиро қилинганини аксар аёллар билмайдилар. Йога ихтиро қилинган Ҳиндистонда йигирманчи аср бошларигача аёллар умуман йога билан шуғулланишга йўл қўйилмаган".
Йога билан шуғулланиш фойда берса ҳамки, бирон бир мураббий ёки бирон бир соғломлаштириш дастурида аёлларнинг физиологик жиҳатлари эътиборга олинмаган. Шунинг учун ҳам йога машқларининг баданни тутиш ҳолатлари аёл организмига зарар келтиради.
Йога билан шуғулланаётган жуда кўп аёллар бизга қўнғироқ қилишади, уларнинг орасида мураббийлар ҳам бор. Улар ўзларининг бел аъзолари пастга тушиб кетганини билиб, ҳайрон қолишади. "Ахир, бундай бўлиши мумкин эмас, мен 30 йилдан бери йога билан шуғулланиб келаман", дея ажабланишади.
Биринчидан, сиз танангиз ўтмас бурчак (тупой угол) ҳосил қиладиган ҳар қандай шаклидан сақланишингиз керак, яъни оёқлар ораси ва тана 90 градусдан ошмаслиги керак.
Пилатесда ҳам шунга ўхшаш шакллардан фойдаланишади.
Оммабоп бўлиб кетган машқларнинг асосчиси Жо Пилатес ҳам эркак бўлгани маълум. Эркаклар учун ишлаган нарса аёллар учун ҳам албатта ишлайди дегани эмас. Бизнинг умртқа суякларимиз ва гавда тузилишимиз турлича. Бундан ташқари, бизнинг анотомиямиз ҳам турли хил, қорин бўшлигидаги ички аъзолар ҳам турлича жойлашган.
Пилатес «ядро» кучини ривожлантиради (қориннинг чуқур тарафидаги мушаклари орқали). Бироқ, эркак ва аёлларнинг "ядро"лари ҳар хилдир. Аёллар "ядро"си думғаза суяги даражасида жойлашган, чунки аёллар танасининг тортиш (гравитация) маркази эркакларникига қараганда пастроқ жойлашган. Шундай экан пилатесдаги "ядро"ни кучайтириш аёлларга зарар келтиради, яъни аёллар саломатлиги учун зарур бўлган қорин мушакларини бўш туришига йўл бермайди".
Мақолани таржима қилган муаллифнинг яна қўшимча қилишича, у тарафидан аёллар учун янги йога машқлари ишлаб чиқилганмиш.
Бироқ биз бошқа турдаги машқларни танлашингизни тавсия қиламиз. Чунки йога асаналари ва унинг фалсафаси ҳиндуизм ва буддизм билан тўғридан тўғри боғлиқдир ва хурматли уламоларимиз ҳам йога билан шуғулланишни шубҳали деб билишади.
Малика Умм Яҳё
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 89 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар