Сайт бўлимлари
Болаларнинг келажаги учун барчамиз масъулмиз
- Подробности
- Бўлим: Спорт
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Шамил Яфаров раҳбарлигидаги Тошкент вилояти футбол федерациясида болалар футболига жуда катта эътибор қаратилган. Вилоятда ҳар йили бир қатор турнирлар ўтказилади. Худди шу жиҳат билан ТВВВ бошқа федерациялардан ажралиб туради. Ўтган ҳафта вилоятда иккита мусобақага якун ясалди. Қуйида шу ҳақида сўз юритамиз.
Болалар Лигаси: Чирчиқ ва Бекобод болаларига тенг келадиган йўқ
Ҳар йил анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Болалар лигаси” тажрибали мураббий, марҳум Маҳмуд Раҳимовнинг хотирасига бағишланади. Ўтган мавсум 74 жамоа иштирок этган мусобақанинг иштирокчиларининг сони бу йил 56тага қисқартирилди. Вилоят ҳудуди катта бўлганлиги боис иштирокчиларда молиявий томондан муаммолар юзага келмаслиги инобатга олиниб шундай қарорга келинди. Баҳорда старт олган мусобақа 14 сентябрь куни якунига етди. Турнир уч босқичли тизимда ўтказилди. Жамоалар дастлабки икки босқични уй-сафар тизимида ўтказишди. Ҳал қилувчи финал ўйинлари жума куни Тошкент вилояти футбол федерацияси жойлашган “Геофизика” базасидаги стадионда бўлиб ўтди. Айтганча, “Болалар лигаси”да 1997-1998 ва 1999-2000 йилларда туғилган болалар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
1997-1998 йилда туғилган болалар ўртасидаги курашда чирчиқлик ва олмалиқлик иқтидорлар рақибларидан устунлик қилишди ва финалга чиқишди. Ҳал қилувчи учрашувда Чирчиқ футбол мактаби тарбияланувчилари ғалаба нашидасини суришди. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 3-ўрин бекободлик болаларга насиб қилди.
1999-2000 йилда туғилган болалар ўртасида курашда бекободлик ўсмирларга тенг келадигани топилмади. Улар олмалиқлик тенгқурларини 3:1 ҳисобида “таслим” этишнинг уддасидан чиқишди. Учинчи ўринга Олмалиқнинг бошқа бир жамоаси БЎСМ тарбияланувчилари эгалик қилишди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимига одатдагидек бир қатор таниқли инсонлар ташриф буюришди. Хусусан, Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов, устоз журналист Ахбор Имомхўжаев сўзга чиқиб, келажаги порлоқ иштирокчиларнинг кейинги фаолиятларига омадлар тилашди. Ғолибларга кубок, медаллар ва спорт кийимлари тақдим этилди. Маросим якунланганидан сўнг меҳмонлар бир пиёла чойга таклиф қилинди.
Тошкент вилояти Болалар лигаси
1997-1998 йиллар
1-ўрин. ЧОЗК (Чирчиқ)
2-ўрин. “Металлург” (Олмалиқ)
3-ўрин. “Металлург” (Бекобод)
1999-2000 йиллар
1-ўрин. “Металлург” (Бекобод)
2-ўрин. “Металлург” (Олмалиқ)
3-ўрин. БЎСМ (Олмалиқ)
Мустақиллик Кубоги: Янгийўлликлар ўсмирлар ҳаммадан кучли
15 сентябрь куни Тошкент вилояти футбол федерацияси футболимизнинг 100 йиллиги ва мустақиллигимизнинг 21 йиллиги муносабати билан ўтказган “Мустақиллик Кубоги”нинг финал учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, 4 сентябрь куни старт олган кичик турнирда 2000 йилда туғилган болалар иборат 8та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашишди. Ҳар икки минтақа ғолиблари шанба куни биринчи ўрин учун кураш олиб борган бўлса, ўз гуруҳларида иккинчи бўлган жамоалар эса, 3-ўрин учун майдонга чиқишди. Ҳал қилувчи баҳслар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги жойлашган БЎСМ-3 майдонида бўлиб ўтди. Дастлаб майдонга Олмалиқнинг “Металлург” ва Қуйи Чирчиқлик болалар чиқишди. Унда кичик “металсозлар”нинг қўли баланд келди ва 3-ўрин эгасига айланишди.
Финалда Янгийўл туманидаги Халқабод футбол мактаби тарбияланувчилари шу куни амалда мезбон ҳисобланган БЎСМ-3 ўқувчилари билан куч синашди. Финал учрашуви анча қизиқарли кечди. Ҳисобни янгийўллик ўсмирлар очишди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди. Танаффусдан сўнг кутилмаганда ҳаммаси ўзгариб кетди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш кўплаб имкониятга эга бўлган БЎСМ-3 тарбияланувчилари кутилмаганда кетма-кет уч бор учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлди. Шу тариқа финал ўйини халқабодлик ўсмирларнинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Одатга мувофиқ, финал учрашувидан сўнг иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Тошкент вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Шамил Яфаров нутқ сўзлади. Ғолиб кўчма кубок билан бир қаторда олтин медаллар билан ҳам тақдирланди. Мос равишда БЎСМ-3 тарбияланувчилари кумуш, олмалиқлик ўсмирлар бронза медаль соҳибига айланди.
“Мустақиллик Кубоги”
2000 йиллар
1-ўрин. ЯФМ (Янгийўл)
2-ўрин. БЎСМ-3 (Ўрта Чирчиқ)
3-ўрин. “Металлург” (Олмалиқ)
Ҳайрон қоладиган ҳолат
Шахсан мен бир неча йиллардан бери Тошкент вилояти футбол федерацияси ташкил қиладиган мусобақаларда иштирок этиб келяпман. Нодавлат ташкилот ҳисобланган бу федерация мунтазам равишда бир қатор мусобақаларни ташкил қилиб келади. Хусусан, вилоятда болалар футболига жуда катта эътибор берилган. Салкам йигирма йилдан бери федерацияни бошқариб келаётган Шамил ака Яфаров ўз ишининг фидойиларидан ҳисобланади. Айнан шу инсон ва унинг кишининг қўл остидаги футбол фидойиларининг саъй-ҳаракатлари эвазига вилоятда футбол тўхтаб қолаётгани йўқ. Мусобақаларнинг финал баҳсларини кузатиб, бир нарсага ҳайрон қолдим. Болалар учун аталган турнирнинг ҳеч бўлмаса финал босқичида вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан бирор бир вакил иштирок этгани йўқ. Бу ҳақида Шамил Яфаровдан сўрасам, жамғармани мусобақа билан огоҳлантирганини таъкидлади. Лекин иккала турнирнинг финал босқичига ҳам ҳеч ким келмаганини кўрдим. Вилоятда болалар футболини ривожлантириш учун фақат федерация масъул эмаску?! Шундай мусобақаларнинг тақдирлаш маросимида Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан ҳам вакил иштирок этиб, ғолибларга ўз мукофотларини топширса, эндигина миллионлар ўйинига қадам қўяётган ўсмир қанчалик хурсанд бўлишини бир тасаввур қилинг?! Хуллас, иш бор жойда камчилик ҳар доим бўлар экан.
Фурқатбек НИШОНОВ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 302 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар