1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оммавий тадбир нима дегани?

Оммавий тадбир деганда нимани тушуниш керак? Тўй-ҳашамлар ҳам оммавий тадбирга кирадими?
М.Парпиева, Косон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги Қарори билан тасдиқланган “Оммавий тадбирларни ўтказиш Қоидалари”нинг 2-бандига кўра, мазкур Қоидалар мақсадлари учун кўнгилочар, театр-томоша, концерт, спорт, реклама дастурлари ва бошқа дам олиш дастурларини, шунингдек камида 100 киши иштирокида умумхалқ, диний, профессионал байрамларни ўтказиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан очиқ ва ёпиқ иншоотларда, майдонларда, биноларда ва бошқа жойларда ташкил этиладиган кишиларни тўплаш оммавий тадбир деб эътироф этилади.
Оммавий тадбирлар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган бундай мақсадлар учун махсус мўлжалланган жойларда, тегишли рухсатнома олингандан кейин ўтказилади.
Тўй-ҳашамлар оммавий тадбирга кирмайди.

Халқаро ҳуқуқий ишлар бўйича адвокатлар ҳайъати аъзоси, юрист Малика Мазбудова билан ҳамкорликда Шоҳ Жаҳон тайёрлади