1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Б

Бадр, Badr(ар.) – ўн тўрт кунлик ой (мукаммал мўминлардан бўлсин деган яхши ниятда қўйилади).

Бадруддин, Badruddin(ар.) – Ислом Динидаги етук ва мукаммал иймон соҳиби бўлган банда.

Бадрия, Badriya(ар.) – тўлин ойдек хулқи ва ҳусни гўзал мўмина.

Бадруллоҳ, Badrulloh(ар.) – Аллоҳ таолонинг мукаммал иймонли бандаси.

Баёз, Bayoz(ар.) – оппоқ; мусаффо, покиза.

Байзо, Bayzo(ар.) – “Абяз” исмининг муаннас шакли.

Бакир, Bakir (ар.) – бирон ишга шошилувчи, бирон нарсани эрта амалга оширувчи, хайрли ишларни тезлаштирувчи * 1)Бакир ибн Ахнас ас-Садусий (тобеин), 2) Бакир ибн Ато ал-Лайсий ал-Куфий (тобеин), 3) Бакир ибн Файруз ар-Раҳовий (тобеин), 4) Бакир ибн Мисмор Абу Муҳаммад ал-Қуроший аз-Зуҳрий (тобеин, Саъд ибн Абу Ваққоснинг мавлоси, Муҳожир ибн Мисморнинг туғишган биродари), 5) Бакир ибн Ваҳб ал-Жазарий (кичик тобеин), 6) Бакир ибн Абдуллоҳ ибн Ашаж Абу Абдуллоҳ ал-Қуроший (кичик тобеин).

Бакира, Bakira (ар.) – “Бакир”нинг муаннас шакли.

Бакр, Bakr (ар.) – ёш, навқирон, жўшқин, шижоатли * 1) Бакр ибн Мубашшир ибн Жабр ал-Ансорий ал-Маданий (Бани Убайд қабиласидан бўлган саҳобий), 2) Бакр ибн Савода ибн Самома ал-Жузамий ал-Мисрий (тобеин), 3) Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Абдуллоҳ ал-Музаний (тобеин), 4) Бакр ибн Амр Абу Сиддиқ ан-Ножий ал-Басрий (тобеин), 5) Бакр ибн Зуръа ал-Хавлоний аш-Шомий (кичик тобеин).

Баккор, Bakkor (ар.) – “Бакир”нинг кучайтирма шакли * 1) Баккор ибн Абдулъазиз ибн Абу Бакраас-Сақофий (катта табаа тобеин), 2) Баккор ибн Яҳё (табаа тобеин).

Банно, Banno(ар.), (э.и.) – меъмор, қурувчи, уста; бунёдкор (хусусан Аллоҳнинг уйлари – масжидлар қурувчи).

Барака, Baraka (ар.), (э.и.) – барака, файз, мўллик, фаровонлик * Барака Абу Валид ал-Мужошиъий (тобеин).

Баракатуллоҳ, Barakatulloh(ар.) – Аллоҳнинг баракаси, файзи, инъоми (“Файзуллоҳ” исмининг маънодош шакли).

Барлос, Barlos(ўз.) – мард, жасур, ботир.

Барно, Barno(фт.) – ёш, навқирон; чиройли, зеро.

Бароъ, Baro(ар.) – пок, озода, маъсум * 1) Бароъ ибн Озиб ибн Ҳорис ибн Адий Абу Умаро ал-Ансорий ал-Авсий (саҳобий), 2) Бароъ ас-Салитий (тобеин), 3) Бароъ ибн Зайд ал-Басрий (тобеин, Анас ибн Моликнинг набираси), 4) Бароъ ибн Ножия ал-Коҳилий (тобеин).

Бароат, Baroat(ар.) – “Бароъ”нинг муаннас шакли.

Барчин, Barchin(ўз.), (а.и.) – гўзал, зебо, чиройли.

Басима, Basima(ар.) – табассум қилувчи, жилмаювчи.

Басма, Basma(ар.), (а.и.) – кулгу, табассум.

Бассом, Bassom (ар.) – табассум қилувчи.

Бассома, Bassoma(ар.), (а.и.) – “Бассом”нинг муаннас шакли.

Бахт, Baxt(ар.) – бахтли, саодатманд.

Бахтиёр, Baxtiyor(ар.-фт.)– қувноқ, бахтли, саодатли.

Башар, Bashar(ар.) – инсон, одам, инсон фарзанди (камтарлик юзасидан, инсонлигини унутмасин, кибру ҳавога кетмасин деган ниятда қўйиладиган исм, “Одам” исмининг маънодош шакли).

Башир, Bashir (ар.) – хушхабар келтирувчи, башорат берувчи (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларидан бири) * 1) Башир ибн Саъд ибн Саълаба ибн Жулос ибн Зайд ибн Молик ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж ал-Ансорий ал-Хазражий (саҳобий, Нуъмон ибн Баширнинг отаси), 2) Башир ал-Ҳорисий (саҳобий), 3) Башир ибн Зайд ибн Маъбад ибн Зибоб ас-Садусий аз-Зоббий (саҳобий), 4) Башир ибн Каъб ибн Убайй Абу Айюб ал-Ҳимярий ал-Адавий (катта тобеин), 5) Башир ибн Салом ал-Ансорий ал-Маданий (тобеин), 6) Башир ибн Муҳожир ал-Ғанавий ал-Куфий (кичик тобеин).

Башира, Bashira (ар.) – “Башир”нинг муаннас шакли.

Башорат, Bashorat(ар.) – хушхабар, башорат, мужда; севинчли хабар.

Башшор, Bashshor (ар.) – “Башир”нинг кучайтирма шакли * 1) Башшор ибн Абу Сайф ал-Жармий аш-Шомий (кичик тобеин), 2) Башшор ибн Кидом ас-Суламий ал-Куфий (кичик тобеин), 3) Башшор ибн Исо Абу Али аз-Зубаъий (кичик табаа тобеин).

Баҳийя, Bahiyya(ар.), (а.и.) – чиройли, зебо, гўзал.

Баҳира, Bahira(ар.) – чиройли, чароғон, равшан.

Баҳовуддин, Bahovuddin(ар.) – Ислом Динининг улуғворлиги; Диннинг кўрки, чиройи (“Жамолиддин” исми билан маънодош).

Баҳрия, Bahriya(ар.) – нурли; омадли; чиройли.

Баҳруддин, Bahruddin(ар.) – Диннинг нури; Диннинг виқори.

Баҳрулллоҳ, Bahrulloh(ар.) – Аллоҳнинг нури, шуъласи; Аллоҳнинг зиёсига сазовор банда.

Бекмурод, Bekmurod(ўз.-ар.) – “Бек” ва “Мурод” исмларининг бирикмаси.

Бекмуҳаммад, Bekmuhammad(ўз.-ар.) – “Бек” ва “Муҳаммад” исмларининг бирикмаси.

Бекназар, Beknazar(ўз.-ар.) – “Бек” ва “Назар” исмларининг бирикмаси.

Бердиазиз, Berdiaziz(ўз.-ар.) – “Азизберди”га қаранг.

Бердиазим, Berdiazim(ўз.-ар.) – “Азимберди”га қаранг.

Бердиалий, Berdialiy(ўз.-ар.) – олий мартаба ва буюклик Эгаси Аллоҳ берган фарзанд.

Бердиалим, Berdialim(ўз.-ар.) – “Алимберди”га қаранг.

Бердиваҳҳоб, Berdivahhob(ўз.-ар.) – “Ваҳҳобберди”га қаранг.

Бердикарим, Berdikarim(ўз.-ар.) – “Каримберди”га қаранг.

Бердимажид, Berdimajid(ўз.-ар.) – “Мажидберди”га қаранг.

Бердималик, Berdimalik(ўз.-ар.) – “Маликберди”га қаранг.

Бердирауф, Berdirauf(ўз.-ар.) – Ўта Меҳрибон бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Бердирашид, Berdirashid(ўз.-ар.) – Тўғри Йўлга бошловчи Аллоҳ берган фарзанд.

Бердираҳим, Berdirahim(ўз.-ар.) – “Раҳимберди”га қаранг.

Бердираҳмон, Berdirahmon(ўз.-ар.) – “Раҳмонберди”га қаранг.

Бердихолиқ, Berdixoliq(ўз.-ар.) – “Холиқберди”га қаранг.

Бердишакур, Berdishakur(ўз.-ар.) – бандаларнинг оз амалларига кўплаб ажр-савоблар берувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Бердиқайюм, Berdiqayyum(ўз.-ар.) – “Қайюмберди”га қаранг.

Бердиқаҳҳор, Berdiqahhor(ўз.-ар.) – “Қаҳҳорберди”га қаранг.

Бердиғафур, Berdig’afur(ўз.-ар.) – бандаларининг гуноҳларини доимий тарзда кечириб турувчи Аллоҳ берган фарзанд.

Бердиғаффор, Berdig’affor(ўз.-ар.) – “Ғаффорберди”га қаранг.

Бердиҳаким, Berdihakim(ўз.-ар.) – “Ҳакимберди”га қаранг.

Бердиҳамид, Berdihamid(ўз.-ар.) – ҳамду сано ва мақталишга энг муносиб Зот бўлган Аллоҳ берган фарзанд.

Беҳбуд, Behbud(фт.) – тинч, сокин ва роҳатда яшовчи; бахтли, саодатли.

Билол, Bilol (ар.) – уч кунлик ой ёки соғлом бола * 1) Билол ибн Рабоҳ Абу Абдуллоҳ ал-Ҳабаший ал-Қуроший ат-Таймий (машҳур саҳобий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари, Абу Бакр розийаллоҳу анҳунинг мавлоси).

Бинафша, Binafsha(ўз.) – бинафша гулдек чиройли, кўркам.

Бишр, Bishr – башорат берувчи, хурсанд қилувчи * 1) Бишр ибн Суҳайм ал-Ғифорий (саҳобий), 2) Бишр ибн Муҳтафиз ал-Басрий (тобеин), 3) Бишр ибн Ҳарб Абу Амр ал-Аздий (тобеин), 4) Бишр ибн Шиғоф аз-Зоббий ал-Басрий (тобеин), 5) Бишр ибн Оиз ал-Манқорий ал-Басрий (тобеин), 6) Бишр ибн Осим ат-Тоифий (тобеин), 7) Бишр ибн Осим ал-Лайсий (тобеин).

Босим, Bosim(ар.) – табассум қилувчи, жилмаювчи; хурсанд, қувноқ.

Босима,Bosim(ар.) – “Босим”нинг муаннас шакли.

Ботир, Botir(ўз.)– мард, паҳлавон, жасур.

Боқи, Boqi(фт.) – умри узоқ, кўп яшайдиган; жаннатга боқий қоладиган (“Холид” исмининг бошқа кўриниши).

Боҳир, Bohir(ар.) – ёруғ, равшан, аниқ.

Боҳира, Bohira(ар.) – “Боҳир”нинг муаннас шакли.

Букайр, Bukayr (ар.) – “Бакр”нинг кичрайтирма шакли.

Бунёд, Bunyod(фт.) – асос, таянч; обод қилувчи.

Бурайд, Burayd (ар.) – 1) Бурайд ибн Асром (тобеин), 2) Бурайд ибн Абу Марям Молик ибн Робийъа ас-Салулий ал-Басрий (тобеин).

Бурайда, Burayda (ар.), (э.и.) – Бурайда ибн Ҳасиб ибн Абдуллоҳ ибн Ҳорис Абу Абдуллоҳ ал-Асламий (саҳобий).

Бурҳониддин, Burhoniddin (ар.) – Ислом Динининг инкор қилиб бўлмас далили, ҳужжати (Мазкур исм Ислом оламида машҳур бўлган “Ҳидоя” асарининг муаллифи Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил ал-Халил ал-Фарғоний ал-Марғилонийнинг лақаби ҳисобланади) * Бурҳониддин Иброҳим ибн Имом Шамсуддин Али ал-Моликий (Моликий мазҳабининг фақиҳи, Мадинада қозилик қилган, фиқҳ ва усулга оид асарлари бор).

Бушро, Bushro(ар.), (а.и.) – хушхабар, суюнчи хабар, башорат.

Буҳлул, Buhlul(ар.) – саййид, жаноб; барча яхшиликларни ўзида жамлаган; табассум қилувчи, хурсанд бўлувчи * Буҳлул ибн Муварриқ Абу Ғассон аш-Шомий (табаа тобеин).

Ҳозир сайтимизда 245 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ