1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мен яхши она бўла оламанми?

Фарзанднинг дунёга келиш ой-куни яқинлашиб қолди. Ҳадемай қучоғингизда анчадан бери орзиқиб кутганингиз гўдакнинг тафтини ҳис қиласиз. Лекин шунга қарамай сизда хавотир бор. Ўйлаймизки, қуйидаги тавсиялар сизга бундай хавотирларни енгиб ўтишингизда ёрдамчи бўлади.

Паришонхотирлик

Бўлажак оналарнинг фикрлаш доираси қисқаради деган фикрлар унчалик ҳам тўғри эмас. Шунчаки, улар кўпроқ орзу қилиш, ҳаёл суриш билан банд бўладилар. Баъзан бўлажак оналар ҳиссиётга берилувчан бўлиб қоладилар. Баъзан ўз ишларини ташлаб, расм чизиш ёки бошқа ижод ишларига шўнғиб кетишлари ҳам мумкин. Қачонлардир қилишни истаган, лекин умуман вақт ва имконият топа олмаган ишларини қилишга киришадилар. Бундай ўзгаришларнинг албатта фойдали томонлари кўп. Ижодий ишлар кишига руҳий хотиржамлик бахш этиш билан бирга ноқулайлик ва кўнгилсизликлардан чалғитади.

Ўзингизга ишонинг

Инсондаги ўзига бўлган ишончни йўқотувчи омил лардан бири ўзига жуда кўп талаблар қўйиш ҳамда ушбу талаблар ҳақида жуда кўп ўйлашдир. Бўлажак она сифатида «Мен яхши она бўла оламанми?», «Боламни бир ўзим парваришлай оламанми?», «Ишимга қатнай оламанми?», «Оилада пул муаммоси қандай бўлади?» каби саволларни ўзингизга беришингиз табиий. Бу саволларга эса минг ўйлаганингиз билан аниқ бир жавоб топишингиз қийин.
Саволлар билан ортиқча бош қотиргандан кўра эса ҳозирча шунчаки ҳомиладор аёл бўлиб туринг. Яратганнинг марҳаматига суянинг, бўлғуси оналар ҳамиша Унинг ҳимоясида бўлишлари рост. Кўнглингизни хотиржам қилсангиз, ўзингизга ҳам, бўлажак фарзандингизга ҳам фойда бўлади.
Кўпроқ болангиз билан «мулоқотда бўлинг». Ички туйғуларингизга қулоқ солинг.

Янги ҳамсуҳбатлар

Ўз қобиғингизга ўралиб қолманг. Ўзингиз каби бўлажак оналар орасидан янги ҳамсуҳбатлар орттиринг. Улар билан мулоқот сизга хавотирларингизни енгишга ёрдам беради. Шунинг учун кўпинча шифохонада танишган икки аёл дугона бўлиб кетишади, кейинчалик ҳам борди-келди алоқаларини давом эттиришади.
Атрофингизда сизни тушунадиган кишиларнинг бўлиши тушкунликка тушишингизга йўл қўймайди.

Муҳим мажбуриятлар

Айрим бўлажак оналар арзимаган хатолари учун ўзларини койишади. Бир неча кунлаб асабийлашиб юришади. Сиз бундай қила кўрманг. Чунки фарзандингизга нотўғри ичиб қўйган дорингиз ёки телевизор ва компьютер олдида ортиқча ўтириш оқибатида нурланишдан кўра асабийлашишингиз қимматга тушади.
Ўзингизни айблашдан қочинг. Энг яхшиси сокин, қалбга хуш ёқадиган бирор нарса тинглаб, ҳам жисмоний, ҳам маънавий дам олинг. Аста-секинлик билан чуқур нафас олинг ва чиқаринг. Кўз олдингизга соғлом ва чиройли, ҳар томонлама ҳаммада ҳавас уйғотлади-ган фарзандингизни келтиринг. Қорнингизни силаб, уни эркалаб қўйинг.

Ҳаракат - ҳаётдир

Бўлажак онанинг кам ҳаракатлилиги ҳам руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу даврда организм жисмонан зўриққан бўлади. Агар сизни бел оғриғи, ич қотиши, томирлар шишиши безовта қилаётган бўлса, энг яхши кўмакчингиз жисмоний тарбиядир. Энг камида тоза ҳавода кўпроқ пиёда сайр қилиш фойда беради.
Бўлажак оналарга мўл-жалланган машқларни бажаришнинг бола учун фойдаси катта. Нафас олиш билан боғлиқ машқлар бола организмига кислород етишмаслигининг олдини олади, асабларни тинчлантиради.

Вазнингизга эътибор беринг

Ёмон кайфият сизга ортиқча килоларни қўшиб бериши ёки аксинча, озиб кетишингиз мумкин. Чунки баъзилар хафа бўлганида овқат чайнаш билан ўзларини овутсалар, бошқалар умуман овқат емай қўядилар. Бу икки ҳолат ҳам сиз учун ўта зарарли. Иштаҳангиз карнай бўлиб турганда янаям кўпроқ овқат ейиш сизда қандли диабет ёки томирлар кенгайишини пайдо қилиши мумкин. Бола вазнининг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши эса туғруқ жараёнида қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Кўп овқат ейишдан тийилиш учун сиздан кўп нарса талаб қилинмайди. Аввало, кечки пайт енгил овқатлар билан кифояланинг. Кун ботганидан кейин овқат ейиш танангизда ортиқча ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Қорнингиз очиб уйғонсангиз, иложи борича иштаҳани йўқотувчи асал солинган лимон чой ичинг. У мойни эритиш хусусиятига эга. Жудаям овқатлангингиз келса, сузма ёки творог еб олинг, унинг ошқозонга салбий таъсири йўқ. Ундан ташқари петрушка, шивит (укроп), кўк пиёзни бир дона саримсоқпиёз билан бирга майдалаб, творог ёки сузмага қўшиб истеъмол қилса ҳам бўлади.

Ҳозир сайтимизда 104 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ