Сайт бўлимлари
Нега бунча ўзгариб кетдик?
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
- Чиққан санаси: 28 Январь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Мен шахсан шу пайтга қадар рус миллатига мансуб кишининг навбатга суқилиб кирганини ва навбати етмасдан туриб, бир нарса олганини кўрмаганман. Балки менга шундайлари учрамагандир, бироқ, гап миллатдошларимиз ҳақида кетадиган бўлиб қолса, ғирт тескари ҳолатнинг гувоҳи бўламиз. Русларнинг машҳур ҳажвчиси Михаил Задорнов ўз репертуаридан бирида шундай деган эди: «Ҳар бир миллатнинг баҳосини билмоқчи бўлсангиз, поездга чиқиб кўринг. Улар поездда қандай ўтиришса, табиати, менталитети шундай бўлади. Агар оёқни чалкаштириб ўтирган бўлса, билингки, у - инглиз! Агар поезд силкиниб кетаётганда ҳам, қўлидаги стаканни тушириб юбормаётган бўлса, у - рус! Агар Янги одам кириб келганида, дарҳол ўз жойини бўшатиб, «марҳамат» деса, у данияликдир!» Машҳур ҳажвчи давомидан бошқа миллатларнинг ҳолатини кулгига солиб, бир қатор жиҳатларни очиб берган эди. Лекин қизиқ томони шундаки, бу ҳақиқатга жуда яқин. Уни ҳаётга тадбиқ этиб кўрилса, чиндан-да, миллатнинг аслида қандай эканига баҳо бўла олади.
Биз ҳам бугунги ҳолатимизни айрим жиҳатлар билан изоҳласак ўринли бўлади. Мисол учун, навбатда туриш масаласи. Мен шахсан шу пайтга қадар рус миллатига мансуб кишининг навбатга суқилиб кирганини ва навбати етмасдан туриб, бир нарса олганини кўрмаганман. Балки менга шундайлари учрамагандир, бироқ гап миллатдошларимиз ҳақида кетадиган бўлиб қолса, ғирт тескари ҳолат гувоҳи бўламиз. Ҳатто ўзим ҳам шошган маҳалларим бўлганки, таниш дўхтирлар навбатсиз ичкарига олиб кириб кетишган. Аслида бу тўғрими? Албатта, йўқ. Туркиянинг машҳур нашрларидан бирида Иброҳим Татлисас бир дўконда навбат кутиб тургани ҳақида тасвир берилган ва унинг тагида: «Бизнинг жиҳозларимизни ҳатто Иброҳим ҳам навбат кутиб сотиб олади!» деб реклама қилинган эди. Бу ҳолат бирон бир туркни ажаблантирмайди. «Ия, Иброҳимдек одам ҳам навбат кутадими, наҳотки бирон бир таниши орқали навбатсиз кириб кета олмаса?» деган мазмунда саволлар ҳам пайдо бўлади. Йўқ, азизлар, бу ишни турк ҳофизи биздан ҳам чиройли тарзда амалга ошира қолади, фақат у буни қилмасликни
ўзига фахр деб билади.
Биз ҳақимизда гапирилганда, машҳур қизиқчиларимиз ўз латифаларида «ўзбеклар навбатсиз мол олишни санъат даражасига чиқариб юборганларини» тилга олишади. Баъзилар уялмасдан бу ҳолатни «менталитет», «миллатнинг ўзига хослиги» деб таърифлашади. Аслида бу ундоқ эмас. «Менталитет» деган нарса салбий ҳолатларни вужудга келтириши мумкин эмас, дегимиз келади. Бутун бошли миллатга бу хунук сифатларни қадимий деб тиркаб қўйиш нотўғридир.
Яна бир ҳаётий мисол. Тошкент кўчаларига назар ташласак, автомашиналар ҳаддан ташқари кўпайиб кетаётгани гувоҳи бўламиз. Шунга яраша, пиёдалар ҳам, ҳайдовчилар ҳам муомала масаласида сергак туришлари талаб этилади. Лекин минг таассуфки, ҳайдовчиларимиз бир-бирларига нисбатан таранг муомалада бўладилар. Пиёдаларга нисбатан эса энг ширин сўз ишлатадиган бўлишса, «бўл тез, ўт» деган хитобни эшитамиз. ДАН ходимлари билан бўладиган муомалаларни кўрсангиз, беихтиёр, буларнинг иккиси ҳам ўзбекмикан-а, деган савол туғилади. Милиция ходимининг кўп ҳолларда ўзини тутиши ҳам инсонни ҳайратга солади. Пиёдаларни оқлаб кетяпмизу, автомашиналарнинг олдидан ўтаётганларида умуман беписанд ўтишади. Ҳайдовчининг қўпол муомаласини кўриб: «Одаммисан сен ҳам», деб қўйишади. Ўзлари ҳам машина ҳайдаб қолишса, пиёдалар устидан ҳақорат... Хуллас, муомала масаласи ҳаддан ташқари муолажага эҳтиёж сезмоқда.
Ҳа азизлар, бу оддий ҳаётий мисоллар, кўз ўнгимизда шу кечаю кундуз рўй бераётган воқеалар. Нега бунчалик ўзгариб кетдик?
Шўро тузуми даврида бўлиб ўтган бир ҳодисани ҳикоя қилиб беришганида, қалбим ларзага келган эди. Бир қозоқ йигити Россияга бориб, ватандошига қарата: «Ассалому алайкум» деганида, руслар ундан сўрашган экан: «Сизлар ҳам шунақа саломлашасизларми? Бу салом фақат ўзбекларда бор, деб юрарканмиз!» «Сизга Аллоҳнинг раҳматини, баракасини ва саломатликни тилайман» деб, гўзал муомалани бошқа халқларга намуна қилган халқимиз бугун навбатсиз мол олишда пешқадам, машина ҳайдаганида дарғазаб, пиёда қолса, ҳайдовчини сўккан... Нега бунчалик ўзгариб кетдик?
Чет элда бир неча йил ишлаб келган акаларимиздан бири айтиб беряпти: «Тўрт йил давомида уйимга келмадим, келишим биланоқ, қўшниларимга ул-бул олиб чиқдим, эшикни очишим билан «Сизга нима керак?» деб ёпиб олишди. Кейинги кун кўчада унга салом бердим. Кун бўйи неча марта кўрсам, салом беравердим. У эса бу ҳолатдан ғазаби ошиб бораверди. Менга алам қилгани шуки, хотиним бу ҳолатни танқид остига олиб: «Дадаси, қўйинг, салом бераверманг» деб қолди. Нега, деб сўрасам, бизда ҳозир бунақа қилинмайди, деган жавоб олдим. Тўрт йилда-я, шу кичкина муддатда бир кунда икки марта салом бериш ҳам йўққа чиқдими?»
Мана шу ҳикоядан сўнг, мен мажбур бўлиб ушбу мавзуни олиб чиқдим. Энг қизиғи, жавобини топа олмаяпман, ёрдам бериб юборинг: «Нега бунчалик ўзгариб кетдик???»
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 284 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар