Сайт бўлимлари
Афифалик сари одимлар
- Подробности
- Бўлим: Тарбия
- Чиққан санаси: 19 Февраль 2015
- (Нашр қилинган санаси)
- Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мургаклик давриданоқ алоҳида эътибор берилади. Хўш, қиз болалар жинсий тарбиясида нималарга аҳамият бериш зарур?
— Албатта қиз боланинг жинсий тарбиясида кўплаб ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Аксари ота-оналар гўдак қизалоқларидаги айрим меъёрий ҳолатларни дард аломатлари деб ўйлашади. Хусусан, гўдак сийналари, яъни сут безларининг вақтинчалик бироз қаттиқлашиши ёки гоҳида қизалоқ жинсий йўлларидан бирозгина қизғиш суюқлик чиқиши ўткинчи меъёрий ҳоллардир. Қиз бола, тетапоя бўла бошлаган даврданоқ ташқи таъсиротларга ўта сезувчан бўлади. Қизалоқ бир ёшга тулғунга қадар унинг суяк тузилиши тўғри ривожланишига аҳамият бериш зарур. Жумладан, рахит касаллигида скелет мускулатураси тонусининг ошиши қиз бола чаноғининг тор ва яссироқ бўлиб қолишига олиб келади. Бу ҳол ўз навбатида жинсий аъзолар ривожига ҳам акс таъсир кўрсатади. Гоҳо улғайиб турмуш қурилганда одатий туғруқ йўлларининг торайганлиги боис, туғиш асоратли кечишига ҳам болалик давридаги бефарқ муносабат сабаб бўлиши мумкин. Гўдак беқиёс она сути ва табиат неъматларидан қанча узоқ муддат баҳраманд бўлса, унинг зуваласи шунча пишиқ бўлади. Рахитни имкон қадар тезроқ, шифокор назоратида Д-гуруҳидаги дармондориларни тайинлаш, қуёш нуридан баҳраманд этиш билан даволаш лозим.
Гўдак қизалоқни иложи борича, йўргак касаллигидан асраш лозим. Чақалоқ узоқ вақт таги ҳўл ҳолатда ётиши натижасида, тери бичшшши, жинсий аъзолар ҳудуди таъсирланиб, шишиши ва қизариши каби асоратларга олиб келиши билан хатарлидир. Таглик синтетик бўлмаган одций материалдан бўлиб, кир совун билан яхшилаб ювилиши мақсадга мувофиқ.
Чўмилтиришда ҳар хил шампунларнинг ишлатилиши ҳам қизларда ташқи жинсий аъзоларнинг жумладан, вулванинг аллергик яллиғланишига олиб келиши билан хатарли. Болакайларни тўғри кийинтириш, иштончаларни тез-тез алмаштириб туриш ҳам зарур. Қиз болалар иштончаларининг почаси ёпиқ бўлиши, жинсий аъзоларни совуқ қотишдан ҳамда турли хатарли ифлосликлар билан булғанишдан сақлаши билан қулайдир.
Мактаб ешидаги қизалоқларда анча тортинчоқлик, уятчанлик устувор бўлишини ота-оналар ва муаллимлар кўзда тутишлари жоиз. Зеро, қизалоқларда пешоб қопи ва тўғри ичакнинг тўлиб кетиши, яъни ҳожатга эҳтиёжманд бўлсада, қимтиниб ўз пайтида чиқмасликлари бачадоннинг жойидан сурилиб, аста-секинлик бюган эгилиб қолиши каби хатарли асоратга олиб келади. Бундай ҳолатлар кейинчалик бепуштликка сабаб бўлишини унутмаслигимиз жоиз.
Шу сабабли ҳам дарс ўтилаётган пайтда қизлар учун хатто рухсатсиз бирровга чиқиб келишларига қаршилик қилинмаса, назаримда айрим кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинган бўларди.
Қиз бола жинсий тарбиясида расида бўлиш даврига қадар қуйидаги ҳолларга аҳамият беришлик жоиз:
а) қиз бола бир ёшдан бошлаб фақат онаси ёрдамида чўмилтирилиши, ака-укачалари билан бир ваннада чўмилмаслиги лозим;
б) ўғил болалар хуш кўрувчи тойчоқ, велосипед каби тос аъзоларини таъоирлантирувчи ўйинчоқар, қизалоқларда клитор сезувчанлигини ошириб, иффат пардасига дарз етказиш эҳтимоли мавжудлигини унутмаслик керак;
в) қизалоқлар ота-она жинсий муносабатидан имкон қадар бехабарроқ бўлиши жоизлиги сабаб, ётоқоналар алоҳидалиги, ички кийимларнинг эса кўздаи йироқ бўлганлиги маъқулроқдир;
г) жинсий аъзолар озода туғилиши зарур; ўғил болаларнинг тор, баданни таъсирлантирадиган кийимларини, хусусан, шимларини кийиш ҳам қизалоқларга салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.
- Юқорида асосан балоғат, сари одимлаётган қизалоқлар жинсий тарбиясидаги ўзига хосликлар ҳақида фикр юритилди. Умуман балогатгача ва балогат давридаги ўзгаришлар нималар-да намоён бўлади?
— Қиз болалар расида даври тахминан 9 ёшлардан бошланади. Шартли тарзда бу жараённинг қуйидаги босқичларини тафовут этиш мумкин:
1) 9-11 ёшли қизларда (айримларда 8,5 ёшдан 11,5 ёшгача) тос, думғаза суякларининг сезиларли ўсаёттанлиги кузатилади;
2) 10-11 ёшларда (айримларда 9,5 ёшдан 12 ёшгача) қорин пасти, қов ҳудудларида аёлларга хос яккам-дуккам, майин туклар пайдо бўлиши ва кўкрак безларининг сезиларли ўсиши кузатилади;
3) 11-13 ёшларда (айримларда 10-15 ёшларда) ташқи ва ички жинсий аъзоларнинг кескин ривожи кузатилади. Қов туклари кўпайиб, кўкрак безлари кескин катталашиб, унинг учида рангдорлик пайдо бўлади;
4) 13,5-14 ёшларда (баъзидарда 9-16,5 ёшларда) кескин ривожланиш рўй бериши натижасида қўлтиқ ости мўйлари пайдо бўлади ҳамда илк ҳайз кўриш жараёни кузатилади. Орадан кўп ўтмай бу қизлар организмвда ҳомиладор бўлиш имконияти рўй беради;
5) 15,5-17,5 ёшларга тўлгач, қизларда суяк, яъни бўй ўсиши тўхтайди. Овозлари истиғноли, майинлик бштан чулғаниши, ҳуснбузарлар тошиши ҳам шу ёшларга хосдир. Ҳар ойнинг маълум кунларида ҳайз жараёни рўй бериши одатий маромга тушиб олади.
Балоғат ёшидаги қизларда тананинг нотекис ўсиш жараёни бошланади. Соннинг ёғ тўплаши, сийналарнинг катталашиши, чаноқ суяклари кенгайиши, думба ҳудудининг эт олиши ва сезиларли тўлишишлар шулар жумласидандир. Кескин ўсиш жараёни билан биргаликда ўспирин қиз руҳиятида ҳам ўзига хос ўзгаришлар рўй бериб, сиқилувчанлик, қимтиниш каби ҳолларга мойиллик кузатилади. Айрим қизлар кўкракларининг диркиллашидан андиша қилиб, кўксиларини ичга тортиб юрадилар. Бу эса гавданинг меъёрий ўсишига салбий таъсир этиши туфайли, нафас олиш аъзолари ва юрак хасталикларининг вужудга келтириши мумкин. Айрим қизлар эса узоқ вақтгача кўкракларини бирор материал билан сиқиб ўраб юрадилар. Натижада, сийналар ялпайиб, хунуклашиб кетиши билан бир қаторда, кела-жакда кўкрак бези касалликлари вужудга келишига маълум даражада сабаб бўлади. Бу ёшдаги қизлар ҳар жиҳатдан қулай, иқлимга мос, табиий, одми матодан қилинган сийнабаяд тақсалар бас, ҳушқомат ва соғлом бўлишлари шаксиздир.
Балоғат ёшидаги қизларнинг оғир юк кўтаришлари қин ва бачадоннинг пастга тушиш дардига олиб келиши билан хатарлидир. Кўпгина, оналар гинеколог шифокор маслаҳатига фақат қизлари турмушга чиққандан сўнггина зарурат бор, дея хато ўйлашади. Натижада, балоғат ёшидаги қизларнинг жинсий аъзо касалликлари назардан четда қолиб, ўз вақтида даволанмаслиги боис, ҳар хил хатарли асоратларга, жумладан бачадон еки тухум йулларининг қайрилиб қолишига олиб келади.
- Қизларга бериладиган тарбиядаги яна бир аҳамиятли жихат уларпи ҳайз жараёнидан огоҳ эттидир. Илк бора ҳайз кўрган баъзи қизлар тушунмовчилик боис, бу ҳолатни нотўғри қабул қшиб, изтироб комига тушганлар хам талайгина. Қолаверса, ҳар қаидай она хам қизи қачон илк бора ҳайз кўршиини аниқ бшолмайди. Умуман, бу жараён хақида илк сабоқ қай тарзда ва ким орқали бершшши лозим?
— Аввало тарбия берувчи кишиницг ўзи тарбия топган бўлиши жонз. Қиз бола балоғат ёшига етишидан аввалроқ жинслар бораснда ҳамда ҳайз жараёни ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши лозим.
Бу масъулиятли иш уч киши — она, мактаб муаллимаси ва ҳудудий шифокор аёл томонидан амалга оширилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Сабаби ҳайз баъзиларда 13-14 ёшларда, айримларда 9-10 ёшда, кечкиларда 16-17 ёшларда бошланиши ҳам мумкин. Кўпчиликни ташкил этган 13-14 ёшли қизлар учун мактаблар-да 12 ёшдаёқ ўғил болалардан алоҳида, махсус дарслар ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўларди, Аммо эрта расида бўла-диган қизларда дуркунлик аломатлари сезилган пайтдаёқ она ёкм бирор мутахассис аёл бу қиз билан алоҳида, яккама-якка суҳбат ўтказиб, керакли сабоқни беришга улгуриши лозим. Ҳайз жараёнининг даврийлиги, муттасиллнги қиз болада бир неча йгшгача ўзгариб туриши ҳам меъёрий ҳол. Одатда ҳайз жараёни балоғат давридан 45-55 ёшга қадар ҳар ойда бачадондан қин орқали қон ажралиб чиқиши билан ифодаланади. Бу жараёнда бачадон насл уруғини қабул қилишга тайёрланади ва ҳомиладорлик ҳамда эмизикли бола бўлган даврда тўхтайди. Одатда ҳайз ҳар 21-24, 25-28, 29-33, кунда бир маромда такрорланиб, ўртача 3-5 кун давом этади.
Соғлом қизларда ҳайз жараёни деярли билинмай ўтади. Аммо камқон; толиқувчан ва нимжон қизларда беҳоллик, қорин пасти ва бел ҳудудининг сирқираб оғриши, бош айланиши каби аломатлар пайдо бўлади.
Шунингдек, бу ёшдаги қизлардаги асабий, руҳий ўзига хосликлар, таъсирчанлик, ҳиссиётга берилувчанлик кабиларни кўзда тутган ҳолда, эҳтиёткорлик билан муомала қилиш зарур бўлади. Чунки айрим юқумли касалликлар билан бир қаторда, асабийлик, жисмоний толиқишлар ва ғамбодалик ҳам ҳайз маромининг бузилишига сабаб бўлиши аниқланган.
Ҳайз кўриш муддати бошда ўзгарувчан бўлиб, кейинчалик аста-секин ўз маромини топади. Аммо узоқ вақт давомида хайз ўз маромини топмаса ва оғриқлар тўхтамаса, тезда шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.
Кўпчилик аёллар ва оқила қизлар ҳайз жараёнини кузатиб бориш учун ўзларига махсус тақвим тузиб оладилар ва унда ҳайз мудцати, мароми, қон келишининг оз-кўплиги, оғриқ бор-йўқлиги каби қатор маълумотларни мунтазам қайд этишлари таҳсинга лойиқ. Зеро, бу жараён аёллар жинсий аъзоларининг ҳолатини акс эттирувчи кўзгудир.
- Ҳайз даврида қандай гигиеник муолажаларга зарурат туғилади? Нималарга алоҳида аҳамият бериш лозим?
— Ҳайз жараёнвда вужуд барқарорлиги анча сусайиши боис, касалликларга мойиллик кучаяди. Аёлнинг жинсий жиҳатдан соғломлиги эса ушбу даврдаги зарурий гигиеник муолажаларни тўғри ва мукаммал тарзда бажариб, озода юришига бевосита боғлиқдир. Бу даврда қинни чайиш, ваннада ювиниш мумкин эмас, аммо осг камида 2-3 марта ювилиши шарт. Ювилган аъзолар учун фақат ҳайз жараёнида қўлланиладиган, бошқа пайтда қайнатиб зарарсизлантирилган тоза сочиқни қўллаш мумкин. Ҳайз кунлари жинсий аъзоларга микроблар тушмаслиги учун, имкон қадар махсус "бактерицид боғлама"лардан фойдаланиш лозим. Бу қулайликлар мавжуд бўлмаган қипшоқ жойларда эса тоза пахта ва бинт қўллаш мумкин. Бу пайтда баданнинг совиб кетипшдан, зах шароитдан, оғир жисмоний меҳнатдан сақланиш зарур.
Ушбу даврда аччиқ қалампир, мурч ейиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳам кони зиёндир. Айтганча, агар ҳайз 10 кундан зиёд келса, жуда кучли оғриқ билан кечса, даврийлиги илк пайтдан бошлаб бир йилгача муттасил бузилса, ёхуд ойбоши 17 ёшгача умуман келмаса, албатта, шифокор-мутахассисга мурожаат этиш керак.
"...Дугонам Нигора болаликдан фақат ўгил болалар орасида тўпори, шўх бўлиб ўсганди. 16 ёшдан кейин у билан дўстлашдик. Яқшда эса унинг мени қучишида эркакларга хос эҳтирос белгилари борлигини сезиб қолдим. Унинг эркакшодалиги, йигитлар ҳақидаги суҳбатларни хуш кўрмаслиги, қизлар билан қўпол ҳазишшшиши мени ташвишга солди. Бу касаллик белгиси эмасмикин?..." Шарофат
Афсуски, охирги пайтларда шу каби ҳолатлар кўп учраб туради. Қизнинг жинсий тарбияси учун маъсул — онанинг хатоси ёки лоқайдлиги ҳам шу ҳолга сабаб бўлиши мумкин. Она балоғат сари одимлаётган фарзандининг айнан ўзига тегишли жинс вакиллари муҳитида ўсишига аҳамият бериши лозим. Маълумингизким, қизларнннг қонида аёллик гормони — эстрогенлар билан биргаликда кам миқдорда бўлсада, андрогенлар — эркаклар гормони ҳам мавжуд бўлади. Қизалоқ ўсаётган муҳит, асосан, ўғил болалардан иборат бўлса, андрогенлар миқдорининг ошиб кетиш эҳтимоли пайдо бўлади. Бу эса гоҳо унинг эркакшодароқ бўлиб ўсишига, қизлик назокатидан мосуволигига олиб келади. Бу ҳол кейинчалик аёллар гомосексуализмига олиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Негадир, қизлардаги эркакшодапик, йигитлардаги хотинчалипшик белгилари ёлғиз аёллар оиласида кўпроқ учрайди. Яқинда қабулимга бир аёл 23 ёшли ёлғиз ўғлини бошлаб келди. Ўғли ҳанузгача уйланишдан бош тортаётганлиги, қизларга бефарқ-лигидан шикоят қилди. Она ёлғиз ўғлини болалиқдан ўта авайлаган, калтак ейишидан ҳадиксираб фақатгина қизлар билан ўйнашига рухсат берган, холос. Натижада бола ўзини қизларга ўхшаб тута бошлаган, тенгдош йигитларга асло қўшила олмаган. Ойнаи жаҳрндаги беибо фильмларни кўрганда эса ўзини қизларнинг ўрнига қўйиб тасаввур қила бошлаган. Текширувларимиз натижасида нотўғри тарбия туфайли йигитда ҳезалаклик (гомосексуализм)ка мойиллик белгилар топилди. Демак, қиз бола жинсий тарбиясида онанинг, ўғил бола жинсий тарбисида отанинг ўрни беқиёсдир. Фарзавдимиз ўз жйнси вакиллари муҳитида ўсаётганлигига хам алоҳада аҳамийт беришимиз шарт экан.
Мактабларда балоғат арафасидаги ўғил ва қиз болаларга алоҳида-алоҳада махсус сабоқлар берилишини йўлга қўйиш керак.
Ўктам Муҳаммад Мурод
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 305 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар