1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бир дақиқада нималарга улгуриш мумкин?

Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «СубҳанАллоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу Акбар» (Аллоҳ покдир ва Унга ҳамд бўлсин. Ундан ўзга илоҳ йўқ ва У буюкдир) дейишим, мен учун қуёш чиқишидан кўра яхшироқдир».
Бир дақиқа ичида бу сўзларни 18 марта айтиш мукин. Бу сўзлар Аллоҳнинг энг суйган сўзларидандир ва саҳиҳ ҳадисда келган хабарларга кўра, тарозини босувчи ва энг оғир келувчи яхши амаллардандир.
Бир дақиқа ичида «СубҳанАллоҳи ва биҳамдиҳ» («Аллоҳ покдир ва унга ҳамд бўлсин»)ни 100 марта айтиши мумкин.
Ушбу калималарни кун давомида айтиб юрган кишининг кичик гуноҳлари денгизнинг кўпиги миқдорича бўлса ҳам мағфират қилинади.
Бир дақиқа ичида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биЛлаҳ» калимасини 40 мартадан кўпроқ айтиш мумкин. Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисга кўра, ушбу калима жаннатнинг хазиналаридан биридир.
Бир дақиқа ичида «Ла илаҳа иллАллоҳ»ни 50 марта айтиш мумкин. Бу калима буюк калимадир, зеро у тавҳид ва мағфиратга етакловчидир. Агар кишининг охирги сўзи шу калима бўлиб қолса, у жаннатга киради.
Бир дақиқа ичида «СубҳанАллоҳи ва би ҳамдиҳ ъадада халқиҳи ва рида нафсиҳи вазината аршиҳи ва мидаада калимаатиҳи»ни 15 мартадан ортиқ айтиш мумкин. Бу калима учун Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳиҳ ҳадисларига биноан, бошқа тасбиҳ ва зикрларга қараганда бир неча баробар кўп ажр берилади.
Бир дақиқа ичида Аллоҳдан мағфират сўраб 100 мартадан ортиқ «Астағфируллоҳ» дейиш мумкин. Мағфират сўраб Аллоҳга юзланиш - Аллоҳнинг авфига ва жаннатга киришга, фаровон ҳаётга, иймонни мустаҳкамлашга эришишга воситадир.
Бир дақиқа ичида Расулуллоҳга 50 марта «Саллоллоҳу алайҳи васаллам» деб саловот йўллаш мумкин. Ўз ўрнида эса Аллоҳ сизнинг дарожотингизни 500 баробар юқори қилади, чунки бир дона саловот сизни ўн даражага юксалтиради.
Бир дақиқа ичида «Ал Ихлос» сурасини 20 марта ўқиш мумкин. Ушбу сурани бир марта ўқиш, Қуръоннинг учдан бирини ўқишга тенг. Агар бу сурани кунига 20 мартагина ўқисангиз, ой давомида 600, йил бўйи 7200 марта ўқий оласиз.
Бир дақиқа ичида Аллоҳга шукр келтиришингиз, Ундан умид қилишингиз, жамолини кўришга ошиқишингизни билдиришингиз мумкин. Уни хоҳлаган пайт ёдга олишингиз мумкин: ётоғингизда ётганингизда ҳам, кўчада, жамоат транспортида кетаётганингизда ҳам.

Ўйлаб кўрингчи, сиз ўзингизнинг қимматбаҳо ва қайтарилмас бир дақиқалик умрингизни нималарга сарфляпсиз? Уни бекорга совурманг, балки қадрланг, чунки ҳар бир дақиқангиз жаннатнинг эшикларини очувчи калит бўлиб қолиши мумкин. Юқоридаги зикрлар бахтга эриштирувчи, ҳаётни енгиллаштирувчи ва хотиржамликни келтирувчи улуғ воситаларнинг биридир. Аллоҳ барчамизга Унга хуш келувчи амалларни қилишимизни насиб қилсин.

Ибн Маъруф таржимаси

Ҳозир сайтимизда 40 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ