1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон давлатларида АҚШдагидан ҳам кўпроқ аёл-муҳандислар борлигидан хабарингиз борми?

Биласизми – Иордания, Малайзия, Саудия Арабистони ва Тунис каби давлатларнинг ҳар бирида аёл-муҳандисларнинг сони бу борада ўзини тенгсиз биладиган АҚШни ҳам ортда қолдиради? Ишониш мушкул, лекин бу давлатларда беғубор жинс вакиллари барча муҳандисларнинг 50 фоизини ташкил қилади. Кўпчиликни эса бир савол қийнайди. Қандай қилиб?

Бу саволга жавоб топиш мақсадида, Вашингтон давлат университети тадқиқотчилари $589200 миқдорида грантга эга бўлишди. Икки йиллик тадқиқот ўз олдига мусулмон давлатларида аёлларни муҳандислик соҳасига қизиқишга мажбур қилаётган механизмларни аниқлаш мақсадини қўйган ва жараён Миллий Илм-фан Фонди томонидан молиялаштирилади.
Муҳандислик профессори Нехал Абу-Лайл ВДУ тадқиқотининг учтадан бир аъзоси ва айни вақтда лойиҳанинг асосий тадқиқотчиларидан биридир. У, шунингдек, ВДУнинг кимёвий машинасозлик ва биомуҳандислик факултетида доцент сифатида фаолият юритади.
Абу-Лайл Иордания Илм-фан ва технология университетидан бакалавар ва магистрлик даражаларига эга бўлган. Унинг акаси ва беш опа-сингиллари ҳам муҳандислик касбини танлашган, шунинг учун Абу-Лайл учун бу соҳа анча қадрли.
Бу тадқиқот асосий эътиборни аёллари ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётда нофаол бўлишига қарамай, муҳандислик соҳасига салмоқли қизиқиш билдирилаётган Саудия Арабистонига қаратади. “Америкада ҳукумат техника ва илм-фан соҳасига кўпроқ аёлларни жалб қилиш мақсадида турфа хил дастурлар яратиш ва ҳозирги ўқув дастурини ўзгартиришга ҳаракат қилиб талайгина пул сарфлади. Лекин бундан ҳеч нима чиққани йўқ”, - дейди лойиҳанинг бошқа бир тадқиқотчиси Жули Кмек.
Кмек жуда ҳам билишни истайдиган нарса бу, қандай қилиб мусулмон давлатларида аёлларни илм-фан соҳасига жалб этишга тарғибот ишлари олиб борилмаса-да, аёллар илм-фан соҳасининг фаол иштирокчиси бўлиб қолаверяпти. “Муҳандисликни ривожлантириш бўйича мақсадли миллий дастурларига эга бўлмаган бу мусулмон давлатларидаги аёлларнинг илм-фан соҳасига бўлган қизиқишнинг ўта баландлиги ҳаммани ҳайратга солади.”
Катта эҳтимол билан тадқиқот натижалари муҳандислик фақат аёлларнинг иши эмас деган қолипга тушиб қолган фикрларни ўзгартириб юборса ажаб эмас.

Абу Муслим

Ҳозир сайтимизда 60 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ