Сайт бўлимлари
Абул Ос ва Зайнаб розияллоҳу анҳо ўртасидаги муҳаббат
«Абул Ос мен билан гаплашганда тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасининг устида турди».
(Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам)
Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва:
“Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар.
Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди.
Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда).
Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо унга:
“Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром)
Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди.
Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди.
Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“.
Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув)
Зайнаб розияллоҳу анҳо:
“Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“.
Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади.
Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат)
Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат)
Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди.
Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид)
Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди.
Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди.
Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди.
Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди.
Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди.
Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди.
Уни қайнотаси асирга олдилар.
Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик)
Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар.
“Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо)
Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат).
Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси)
Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва: “Зайнабга айт, Хадичанинг туморига бепарволик қилмасин. (Кофир бўлишига қарамай ахлоқига ишонч билдириш)
Сўнг унга:
“Эй Абул Ос агар сени асир қилганида нима қилардинг“, деди. Сўнг ўзини четга олди ва: “Эй Абул Ос Аллоҳ таоло менга мўмин билан кофирнинг орасини ажратишни буюрди. Менга қизимни қайтариб берасанми?“, дедилар.
У: “Ҳа“, деди. (Эркаклик)
Зайнаб онамиз эрини кутиб олишга Макка дарвозаси ёнига чиқди ва эри уни кўрган заҳоти:
“Биз кетамиз“, деди.
Зайнаб онамиз: “ Қаерга“,деди.
У: “Мен кетмайман, аммо сен отангни олдига кетасан“, деди. (Ваъдага вафо)
Зайнаб онамиз: “Нега?“, деди.
У: “Орамиз ажралиши учун, отангни олдига бор!“, деди.
Зайнаб онамиз: “Мен билан кетиб Исломга кирасизми?“, деди.
У: “Йўқ“, деди.
Зайнаб онамиз болаларини олиб Мадинага томон кетди. (Итоат)
6 йилгача Зайнабга совчилар келди, лекин эрим қайтиб қолар деган умидда уларга рад жавоб бераверди. (Вафо)
6 йилдан сўнг Абул Ос Маккадан Шомга карвон билан кетди. Сафар пайти саҳобалардан бир гуруҳига дуч келди ва карвонини йўқотди.
Зайнаб онамизнинг уйини сўраб келди ва бомдод пайти эшигини таққилатди. (Ишонч)
Эрини кўриб: “Мусулмон бўлиш учун келдингизми?“, деди. (Умид)
У: “У қочиб келдим“, деди.
Зайнаб онамиз: “Мусулмон бўлмоқчимисиз?“. (Қатъият ва мажбурлаш)
У: “Йўқ“.
Зайнаб онамиз: “Қўрқманг. Холамнинг ўғли ҳуш келибсиз. Али ва Умоманинг отаси хуш келибсиз. (Фазл ва адолат).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга бомдод намозини ўқиб берганларидан сўнг масжид ортидан бир овоз келди. “Абул Ос ибн Робияни ҳимоямга олдим“. (Ижобий)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен эшитаётган нарсани эшитяпсизми?“, дедилар.
Одамлар: “Ҳа“, дейишди.
Зайнаб онамиз: “Эй Аллоҳнинг Росули Абул Ос ибн Робия узоқдан келсак, холамнинг ўғли, яқиндан келсак болаларимнинг отаси. Мен уни ҳимоямга олдим“, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирпас жим турдилар ва: “Эй одамлар бу кишини асир олгандик. Албатта бу киши менга гап айтди ва устидан чиқди. Менга ваъда бериб унга вафо қилди. Агар рози бўлсангиз унга молини қайтаришса ва агар рози бўлмасангиз юртига қайтади. Бу менга яхшироқ. Агар бош тортсангиз ўзингиз биласиз. Ҳақ сизларникидир, у сабаб сизларни зўрлаш йўқ. ( Маслаҳат)
Одамлар: “Биз Зайнаб қилган ишни қилдик“, дедилар.
Сўнг у зот Зайнабни уйига бордилар: “Эй Зайнаб унга чиройли хизмат қил, жой бер, чунки у холангнинг ўғли, фарзандларинг отаси. Лекин унга яқинлашма. У сенга ҳалол эмас“, дедилар. ( Раҳмат ва шариат)
Зайнаб онамиз: “Хоп Аллоҳнинг Росули“, деди.
Уйга кирди ва Абул Ос ибн Робияга: “Эй Абул Ос ажрашганимиз сизга оғир бўлдими? Исломга кириб биз билан қолмайсизми?“, деди. (Муҳаббат ва умид)
У: “Йўқ, молларимни олиб Маккага қайтаман“, деди ..
Маккага етай деганда тўхтади ва: “Эй одамлар, мана сизларнинг молларингиз. Кўринглар бирор нарса қолиб кетмаганмикан?“, деди. (Омонат).
Одамлар: “Раҳмат сенга, чиройли вафода намуна бўлдинг“, дедилар. (Фитрат, Табиат).
У: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Аллоҳнинг ҳидояти ва неъмати)
Сўнг Мадинага тонгда кириб борди. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули кеча менга омонлик бердингиз, бугун Исломни қабул қилиб келдим. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, Гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Чиройли нарса билан қайтиш)
Абул Ос ибн Робия: “Эй Аллоҳнинг Росули изн берсангиз Зайнабни қайтариб олай?“, деди. (Оила ва муҳаббат)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қўлидан тутиб: “Мен билан юр“, дедилар. Зайнаб онамизнинг уйини олдига келиб, эшигини таққилатдилар ва: “Эй Зайнаб холангнинг ўғли сени қайтариб олиш учун келди, уни қабул қиласанми?“, дедилар. (Ота ва бошлиқ)
Зайнаб юзини тўсиб табассум қилди. (Ризо ва адабийлик)
Ушбу воқеадан бир йил ўтиб Зайнаб онамиз вафот этди. Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Уни кўрган одамлар Росулуллоҳга уни қийналиб кетганини айтишди.
У эса: “Эй Аллоҳнинг Росули дунёга Зайнабсиз тоқат қилолмайман (яшолмайман)“, деди. (Умр йўлдош)
Зайнаб онамизнинг вафотидан бир йил ўтиб у ҳам вафот этди. (Арваҳул мужаннада)
Маннобжонова Робия таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 35 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар