1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Биз Европа бўлмаймиз!

Яқинда ғалати   ҳодисага гувоҳ бўлдим. Мен ўтирган автобус жуда тирбанд эди. Бир бекатдан папка қўлтиқлаган зиёлинамо киши чиққанди, ўриндиқда ўтирган, кўринишидан талабага ўхшайдиган ёшгина қиз дарҳол ўрнида туриб унга жой берди. Зиёли эса раҳмат ўрнига қизга қараб:

    Яқинда ғалати   ҳодисага гувоҳ бўлдим. Мен ўтирган автобус жуда тирбанд эди. Бир бекатдан папка қўлтиқлаган зиёлинамо киши чиққанди, ўриндиқда ўтирган, кўринишидан талабага ўхшайдиган ёшгина қиз дарҳол ўрнида туриб унга жой берди. Зиёли эса раҳмат ўрнига қизга қараб: Ўтираверинг, биз сизга жой беришимиз керак, аслида. Аёллар эркакларга жой бериши қайси мантиққа сиғади?- деди. Қиз эса ерга қараганча, паст товушда “Ўтиринг домла” ўриндиқдан четроққа сурилди. Зиёли ҳеч иложсиз қолган кишидек хижолатланиб ўриндиқдан жой олдию афсус билан бош чайқаб “Эҳ, сизлар-ей... Биз қачон Европа бўламиз?!” деди. Салондаги йўловчиларнинг аксариятини талабалар ташкил қилади. Айни пайтга Европага эргашиш авжга чиқиб, ёшларимизнинг тафаккурини ғарбона хаёллардан узоқлаштириш, тобора авжга чиқаётган оммавий маданият ишқибозлигидан фарзандларимизни асрашга уринаётганимизда, олий ўқув юрти ўқитувчисининг юқоридаги гапини қандай қабул қилиш кераклигини билмадим, тўғриси.

“Биз қачон Европа бўламиз?!”

Биз ҳеч қачон Европа бўлмаймиз! Тўғрироғи, Европа бўлишдан асрасин бизни. Шундоқ ҳам айрим “маданият”ли кишилар ҳисобига Европадан қолишмаяпмиз. Аммо, биз барибир Европа бўлмаймиз, биродар! Чизиғи қўлни кесгулик шим, оппоқ кўйлак ва бўйинбоғ тақиб, папка қўлтиқлаб олганлар билиб билмай овозининг борича аюҳаннос солиб бақирмасин, биз барибир Европа бўлмаймиз. Нега деганда, барибир тагзамиримизда шарқона, ҳа-ҳа, айримларнинг ғашини келтирадиган ШАРҚОНА одоб-ахлоқ  тамойиллари ўрнашиб қолган. Бизнинг қарашларда етмиш яшар аёл етти яшар ўғил боланинг этагини босмайди. Чунки, европалик эмасмиз, беадад шукрлар бўлсинки, ўзбекмиз, мусулмонмиз! Бизда отаси тенги эмас, ҳатто акаси тенги эркак тик туриб кетаётган жойда аёллар ялпайиб ўтирмайди. Шарқона одобу андишамизга тўғри келмайди бу “маданиятлилик”. Бўйинбоғли интеллигентларнинг ғашига тегиш ниятимиз йўқ! Шунчаки оддий ҳақиқат бу- ўзбекларда европача характерни сингдиришга уринишнинг ҳожати йўқ. Барибир бу операция муваффақиятсизликка учраши тайин. Ўзбекларда “АНДИША” деган сўз бор. Бу сўзнинг замирида ўзбекона, шарқона одоб – ахлоқ тамойилларидан ташқари, чин инсоний фазилатлар ҳам ўз аксини топган. Ўзбекларда уйида эркаги йўқ аёлнинг уйига оқил эркак қадам босишга истиҳола қилади. Мана шу истиҳоланинг асосини ҳам андиша ташкил қилади. Миллатимиз тамойилида маърака-мавридларда аёллар келган-кетганга “хуш келибсиз”, “хуш кўрдик” қилмайди. Бу хижолатли ҳолга киради. Мана шу хижолат ҳам андиша сабабли юзага келади. Хуллас, ўзбекларга Европа ҳавас эмас!. Европа ўзбекларга ҳавас қилиши керак. Ўзбекона одоб-ахлоқ, андиша, тавозеъ ва ўзаро ҳурмат-иззат  шарқ халқларининг ҳеч бирида, ҳаттоки мусулмон давлатларининг ҳеч бирида йўқ. Фикримизни исботлаш учун соатлаб қатор мисолларни келтиришимиз мумкин. Аммо қимматли вақтингизни қадрлаган ҳолда бир манзарани эсингизга солишни жоиз билдик. Бу ҳолатга кўпчиликка таниш бўлса керак; марҳумга жаноза ўқилиб, маййит ердан кўтарилгач, тобут қўлдан қўлга ўтади. Таниш-нотаниш, шу ердан ўтиб автомашинасида ўтиб кетаётганлар ва ҳатто жамоат транспортида кетаётган йўловчилар ҳам уловдан тушиб, имкон қадар тобутни кўтаришга ҳаракат қиладилар.Тўғриси, шундай ҳолатга гувоҳ бўлганимда ўзбеклигимдан, европалик ЭМАСлигимдан хурсанд бўлиб кетаман! Фахр туяман! Ўзингиз айтинг, замондош, меҳр-оқибат ва инсонийликнинг бундай кўриниши яна қайси миллатда, қайси давлатда бор экан? Бу дунёда қайси миллат, қайси элат тансиқ овқат пиширса, таом аввалидан қўшнисига чиқаради? Қайси халқ биродари бемор ётганида энг зарур ишини ташлаб, ҳатто бошлиғидан танбеҳ эшитса-да, бемор зиёратига ошиқади? Қайси миллатда бева она бирор юмуш бошлашдан аввал гарчи балоғатга етмаган бўлса-да, ўғил фарзандидан маслаҳат сўрайди?.. Бу кабилар ҳеч бир қонунда кўрсатилмаган. Аммо ўзбек халқи учун ўзгармас қоидага айланган.

Ўзбекларда шунақа!

Ўзбекларнинг фақат ўзига хос, қон-қонига сингиб кетган урф-одатлари “ўзбекчилик” дейилади. Қизиқ, шу топда бир нарса эсимга тушди. Тил қоидаларига кўра “чилик” қўшимчаси бошқа миллат номига қўшилолмас экан. Мана ўзингиз бир уриниб кўринг-а: “тожикчилик”, “қозоқчилик”, “русчилик”, “инглизчилик”... ваҳоказо. Тўғри келмади. Келмайди ҳам. Йўқ, биз миллатчиликдан мутлақо йироқмиз. Ўз миллатимизни устун қўйиб, бошқа элатларни камситиш ниятимиз йўқ. Фикримиз исботи учун келтирдик буларни. “... чилик” қўшимчаси бошқа миллат номига мос тушмаганидек, шарқона одоб-андиша ва тавозеъни ўзида жамлаган ўзбекчилик ҳам фақат ўзбекларга хос. Бу хусусда узоқ гапириш мумкин. Кўп гапиришнинг эса ҳожати йўқ. Фикримизни мухтасар қилиш мавриди аллақачон етиб келди: биз ҳеч қачон Европа бўлмаймиз. Европага интилиш биз ўзбеклар учун мутлақо керак эмас! Аксинча, Европа биздан ўргансин. Шундай эмасми?

Умида АЗИЗ

Ҳозир сайтимизда 67 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ