Сайт бўлимлари
“Хотин, нега қиз туғдинг?!”
“ ...Қиз болани жойи чиққанда узатиб юбориш керак”, “Тенги чиққанда текин бер” деган мақолларнинг қанчалик бемаъни эканига ўзим ҳаётим мисолида гувоҳ бўлдим. Етти- саккиз йил олдин на бир тайинли касб-кори, на бир ҳунари бор йигитга қизимни узатиб юборгандим. Ўша пайтлари куёвнинг онаси гўшт бозорда савдо қиларди, ўғли ҳам онасининг этагидан тортиб ўша ёқларда ўралашиб юрарди. Бирин-кетин иккита қизчали бўлишди. Куёвимнинг қўлидан тайинли бир иш келмайди, ҳатто оиласини, болаларини боқолмайдию икки гапнинг бирида қизимга “Сен ўғил туғмайсан! Қисирсан!” деб маломат қилармиш. Бир неча марта шу таъналари билан қизимни уриб, болаларига қўшиб ҳайдаб юборди. Уйланган пайтлари гўшт бозорда майда-чуйда сотиб юрарди, ҳозир ўша ҳам йўқ. Эрталабдан кечгача уйда ўтирган эркак, жанжалга сабаб қидиради-да! Тағин қудам-қайнотаси ҳам жанжалга аралашар экан. Қизимнинг айби- ўғил фарзанд туғмагани. Шуям гапми, энди?! Шўрлик қизим, ўғил туғмай “тили қисиқ” бўлгани учун катта оиланинг ҳамма ишларини бўйнига олиб олган. Қайнотаси деҳқончилик қилади, ёз бўйи картошка-сабзиларни катта-кичикка ажратади, семичкаларни тозалаб, қопларга жойлаштиради, пиёз ўтоқ қилади, помидор-бодирингларни тузлайди. Хуллас, бир рўзғорнинг ҳамма юмуши ўғил туғмаган қизим шўрликнинг бўйнида. Шунда ҳам на қайнотаси, на эри ва на овсинлари ундан рози эмас. Қайнотаси “яғир эшак” деб сўкар экан. Жонимдан ўтиб кетди. Болам қизлик уйида қилмаган ишларини қилиб, раҳмат ўрнига ҳақорат эшитса! Алам қилар экан. Бир кўнглим бориб қудамникига тўрт-беш оғиз гапириб келсамми, дейди. Яна шайтонга ҳай бераман. Қудам ҳам хотин қадрини билмайди-да. Бир пайтлари қудағай билан бирга бозорда савдо қиладиган яқин дугонасига уйланиб олган. Қўшхотинли. Бундайлар хотин қадрини қайдан билсин? Тилим бор, оғзим бор деб бечора аёл бечорани истаганича ҳақорат қилади-да! Куёвимга отаси “хотинингни ҳақорат қилма, қиздир, ўғилдир бергувчи Аллоҳ. Неъматига шукр қил” деб танбеҳ берса бўладику. Йўқ, бизнинг қуда ўғлига ибрат бўлиш ўрнига уни зулмга бошлайди. Маҳалласида биров ҳомиладор бўлса ҳам, қариндош-уруғлардан бирортаси ўғил фарзанд кўрса ҳам қизим бечорага кун йўқ. “Қисирсан” деб кўз очирмас экан. Иккита гулдай қизалоғи бор-а, баъзан қўрқиб кетаман, нега булар болаларининг бошига ношукрлик қилади, деб. Куёвимга “ўғил бўлиб сен ота-онангга нима қилиб бердинг?! Ҳали ўғилдан буюрадими, қизданми, қайдан биласан?” деб гапирайин, дейману, қизимга жабр қилмай, деб яна тилимни тияман. Худди иккита бола билан, қизимни ойдай яшатиб қўйгандек, “сен ўғил туғмайсан” деб боламни хўрлашини-чи! Куёвим ҳеч қаерда ишламайди. Отаси деҳқончилик қилади, мол-қўй боқади. Онаси гўшт бозорда калла-поча, жигар сотиб тирикчилик қилишади. Ўғил бўлиб ўз кунини ўзи кўриб, ота-онасига бир бурда беминнат нон едирмаяпти-ку. Отаси шундай деб ўғлининг оғзини ёпиш ўрнига, у ҳам қизимни камситиб ҳақорат қилиши қайси қуюшқонга сиғади? Куёв қизимни бошига урар экан. Болам бечора бошим оғрийди деб йиғлайди. Юрак-бағрим ўртанади, Худо кўрсатмасин бошига бирор жиддий шикаст етса, куядиган ким, яна мен! Нима қилишга ҳайронман, қизимни икки боласи билан ажратиб олай десам, қушнинг ҳам уяси бузилмасин, эрдан чиққан хотинга осон эмас. Хотин боши билан ёлғизликда қийналадими, гап-сўз кўпаядими дейман. Яхши кунлар келишини кутиб сабр қилиб яшасин, десам, бир куни уриб майиб- мажруҳ қилиб қўйса қай тошга бошимни ураман?..”
Салима ая, Тошкент шаҳри.
Таҳририятга келган ушбу мактубни ўқиб атрофимизда Салима аянинг куёвларига ўхшаган қалби қаттиқ, раҳм-шафқатдан йироқ кишилар борлигидан афсусланиб кетдик. Фарзанд билан давлатнинг кечи йўқ дейдилар. Қиз берган Аллоҳ, ўғил фарзандга ҳам лойиқ кўрар? “Қиз туғдинг” деб аёлини хўрлаб, фарзандларига ношукрлик қиладиган эркакларни “ота” деб аташга тилинг бормайди киши. Мактубда айтилганидек, қиздан буюрадими, ўғилдан буюрадими, бу фақат Яратгангагина аён. Ҳаётда эса ўғил фарзандлардан кўра қиз болалар ота-онасига кўпроқ меҳрибон бўлиши кўп кузатилган. Беш-олтита қиз фарзандни дунёга келтириб, тарбяилаб, иззат-обрўси билан узатиб, қизининг ортидан раҳматлар олаётган ота-оналарнинг мамнунлигини кўрганда, беғуборгина қизалоғига ўқрайиб, жеркиб озор бераётган гумроҳ оталар ҳам бу мамнунлик завқини ҳис қила олармиканлар, деган ўй кечади кўнгилдан. Нима ҳам дердик, сизларга инсоф берсин, қиз фарзан ўстираётган оталар. Қалбингиз юмшаб, Ҳадисда келтирилган “Фарзандингизга меҳрли бўлинг. Агар улардан бирига кўпроқ меҳр бериш керак бўлса, албатта қиз болангизга меҳрлироқ бўлинг” деган хитоб мазмунини англаш саодатига муяссар бўлинг...
ФАРЗОНА тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар