1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёлларни қадрсизлантиришнинг маданий йўллари

Не ажабки, бугунги кунда аёл зоти анчайин қадрсизликларга дучор қилиняпти. Булардан биринчи мубтало бўлингани, шубҳасиз, халқимиз удумига моc келмайдиган кийиниш ва одатлар урф бўлиб, аёллар бу юкни соддалик билан ўзларига олганларидир. Натижа: агар аёлларга «Нега миллий кийинмайсиз?», деган савол берилса, «Миллии-кийинардим у, жамоатчиликнинг эътиборидан қолиб кетаманми, деб кўрқаман» маъносида жавоб беришлари эҳтимолдан холи эмас. Бунинг оддий исботи шуки, аксар аёллар кўчага чиққанда европача, уйига келгач, ўз миллий кийимини кийиб олишади ва шу кийинишда ўзларида енгиллик ҳис қилишади. Яна кўчага чиқишаётганда «Уфф» дейишиб, «кўча қолипи»га кириб олишади.

Иккинчиси шуки, аёл зоти ҳам бирор жойда ишлаши, ҳам уй рўзғорга улгуриши гўёки оммавийлашиб кетгандай. Атрофга қарашиинг ўзи кифоя: жуда кўп аёллар чарчаб, кўллари ҳар хил касалликларга чалиниб қолишган. Агар аёлларга ишлаш ва ҳақ тўлаш шарт шароитлари янада енгиллаштирилса, оиласи бағрида кўпроқ вакт бўлишларига эришилса, яхши бўларди.

Учинчиси, эркаклар билан ёнма-ён, аралаш ишлаш ва ўқишга жалб қилинганларидир. Чунки кўпчилик аёллар ва қизлар эркаклар билан ёнма-ён бўлиш туфайли ўзларининг назокатларини йўқотишиб, сурбетлашиб, сўкиш ва эркакча муомалаларга мослашиб қолишади. Бошқа тарафдан эса, эрининг ўзига бўлган муҳаббатини сақлаш ҳам қийинроқ масала бўлиб қолади. Баъзан эса ё эрининг, ё ака укасининг орияти сабабидан оилада турли муаммолар юзага келиши доимий эҳтимоллигича сақланиб қолаверади. Мактабда ишлаган вактимда кўп кўрганман: ҳар йили сентябр октябр ойларида ўқитувчилар иш ҳақини тарифлаш белгилаш ҳужжатлари тўлдирилаётган даврда директорлар уят бўлса ҳам, аёл ўқитувчилар орқали аёл ҳамкасблари қайси ойнинг қайси кунларида фарзанд кўришини сўраб олишади. Чунки бу ҳужжат асосан йилда бир марта тўлдирилади, бирорта аёл фарзанд кўриш сабабли таътилга чиқишига тўғри келиб қолса, бошқа ўқитувчига унинг дарсини қонунийлаштириб ўтказиб бериш лозим бўлади. Биз шундай аждодларнинг авлодларимизки, бизнинг момоларимиз ҳаёлари кучлилигидан ўзларининг ҳомиладорликларини ҳам эл-юртнинг кўзидан яшириб юришган. Содиқжон ака деган оғайним бор. У кишининг момоси шундай одобли ҳаёли бўлган эканки, ҳатго, маҳалласидагиларнинг кўпчилиги у момони келинлик даврларидан бери кўришмаган экан. Худо раҳмат қилгур шундай момоларимизчалик бўлиш қийинлиги равшан гап-ку, лекин ўрнак сифатида эслаб юриш ёмон бўлмайди, албатта.
Ҳозирги кунда баьзи жойларда аёлларни шарманда қилишнинг янгича ноинсоний йўллари ишлатиляпти. Бу шундан иборатки, кимдир бирор аёлни расво қилишни истаб қолса, компьютерчи йигитларга у аёлнинг расмини беради, у эса ўша аёлни кийимсиз қилиб ёки бирор эркак билан ётган ҳолда тасвирланган суратлар ишлаб беради. Шу тариқа ўша аёл СИНИБ КЕТАДИ ва расво бўла-ди. Ёки айни йўл билан қайсидир йигитни шарманда қилишиб,хотинидан айириб юборишади. Лекин яна, барибир, биринчи ўринда аёл хор бўлади. Бунақа палид ишлар ғурур ва орияти ўлган, беҳаё, бетайин йигитлардан содир бўладики, БИЗ ўғил ва қизлар тарбиясига алоҳида эътибор бермасак, бўлмайдиганга ўхшаб қолди. Токи, БИЗнинг атрофимизда ўшанақанги беор, беҳаёлар пайдо бўлмасин. Чунки ҳозирнинг ўзидаёқ «модел бўлиш» учун, гўзал бўлиш учун суратларга тушиб ўзини кўз-кўз қилиш ҳаракатлари бошланиб кетди. Бундан эҳтиёт бўлиш керак. Охири бахайр бўлсин!

Бахтиёр Муҳаммадамин Абдураҳим

Ҳозир сайтимизда 122 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ