Сайт бўлимлари
Оила азоларининг ўзаро муносабатлари
Оила деб номланмиш бу даргоҳ, қанчалик муқаддас ва унинг қадр-қиммати борасида халқимиз жуда яхши тасаввурга эга десак муболаға қилмасак керак. Мана шундай улуғ жамиятнинг аъзолари қандай ва ўзаро муносабатларида қай даражада муомала қилишлари борасида айримлар билмайди ҳатто. Шунинг учун ҳам баъзида ота билан бола ўртасида, она билан қизи ўртасида ёки шунга ўхшаш, биров ўз туғишгани билан муомала қилаётганда қўполлик қилаётганларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Мана шулар нима сабабдан шундай бўляпти ҳамда аслидақандай бўлиши лозим эди қабилидаги саволларга қуйида фикр юритиб ўтамиз.
Бу муқаддас даргоҳнинг мубораклиги шу даражада жиддийки, унда ҳар бир кишининг ўз ўрни ва муносиб аҳамиятга эга бўлиши лозим. Отанинг ўрни бу борада бошқалардан кўра юқорироқдир. Чунки отага нисбатан доно халқимиз қўллаган “ оиланинг подшоҳи” атамаси ҳам бежиз эмасдир. Сабабки, ота оиланинг бошчиси, топармони, қўрқчиси болганидан кейин, унга нисбатан бу иборани қўлламаслик ҳам тўғри бўлмасди-да. Шу нарсага алоҳида эътибор қаратиб ўтиш лозимки, гоҳида оила бошчиси бўлмиш отанинг ўрни йўқолиб, унинг ўрнини бошқалар эгаллаб олганлигига гувоҳ бўлиб қоламиз. Таассуфки, бундай холатни ҳам баъзилар оддий ҳолатдек қабул қилишга ҳам кўникиб қолмоқдалар.
Аслида ота, оила аъзолари томонидан қандай ҳурмат ила сийланса, жамиятда ҳам шундай мурувватни топади албатта. Аммо оила аъзолари олдида ўз қадрини бой берган кишилар жамият олдида ҳам шундай муомалага гирифтор бўлганлар ёки аксинча оила аъзолари томонидан эъзозланган ҳамда жамият олдида кўп мурувватга эга бўлган шахслар бор. Демак, оиланинг пешвоси бўлмиш оталарни жамият ўртасидаги ўрнига ўз оиладошларининг аҳамияти катта экан, энг аввало уларни ҳурматига сазовор бўлиши, оила аъзоларининг ҳам шунга муносиб жавоб қайтариши лозим. Ўз оила бошчисини эл олдидаги ўрни, ҳамда жамиятнинг ҳурматига сазовор бўлишини истаган ҳар бир киши бу кўрсатмаларга амал қилса не ажаб.
Навбатни оиланинг бекаси, фарзандларининг мураббияси бўлмиш оналарга қаратсак. Онанинг ўрни ва унга қилиниши лозим бўлган яхшиликлар борасида жуда кўплаб маълумотлар бор. Масалан “жаннат оналарнинг оёқлари остидадир” деган машҳур ҳадиси шарифга ҳам аҳамият қаратишнинг ўзи кифоя. Зеро бу ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в ҳам биз умматларга жаннатий бўлиш ва онага нисбатан қандай муомалада бўлиш борасида кўрсатма бериб ўтганлар.
Оналарнинг ҳурмати шу қадар улуғ эканлигини билган ҳар бир иймон соҳиби унга муносиб равишда муомала қилади. Аммо буни билмаган кимса нима қилади деган савол ҳам табиий равишда пайдо бўлади. Онага ва унинг дилига озор бериш, қайсидир маънода азоблаш, муомалада дағаллик қилиш каби иллатларни ўзида топган кишилар билиб қўйсинларки, бу амаллари урф-одатимиз, менталитетимиз, миллий қадриятларимиз, динимиз ва қонунларимизга зиддир. Чунки ислом дини, ота˗онага нисбатан фақатгина яхши муомалада бўлишга чақиради. Отаси ёки онаси мусулмон бўлмаган саҳобалар ҳам бор эдилар. Ҳаттоки иймон келтирган фарзандига турли хил азобларни бериб, динидан қайтиши учун кўп қўполлик қилган отага ёки онага ҳам Расулуллоҳ с.а.в. фақатгина яхшилик қилишни буюрганлар.
Баҳз ибн Ҳаким бобосидан ривоят қилади:
“Бир куни Расулуллоҳ с.а.в.дан:
“Ё Расулуллоҳ, кимга яхшилик қилайин?
− “Онангга!”
− Кейинчи?
− “Онангга!”
− Кейинчи?
− “Онангга!”
− Кейинчи?
− “Отангга кейин эса яқинларингга!” дедилар”[1].
Мана, зикр этилган ҳадиси шарифда ота˗онага, ҳусусан онага қандай муомалада бўлиш борасида етарлича урғу бериб ўтилган. Демак, кундалик ҳаётда кишининг яхши муомаласига ота˗онасидан кўра ҳақлироқ ва афзалроқ инсон йўқ экан.
Ака˗ука, опа˗сингил ёки барчалари ўзаро иноқлиги оиладаги бирдамликни ва оилавий гўзалликни янада мустаҳкамлайди. Ўзаро муносабатларда улар бир˗бирларини асло камситмаслиги лозим. Аксинча, кўмакдош бўлмоқлари керак. Оиланинг тўнғичи ўзидан кичикларини кўрганда уларга қаттиқ иззат билан мурожаат қилса, кичиклар эса унга шунча ҳурмат билан қараса, бунданда чиройлироқ муҳитни кўриш мумкинми?! Ўша оиланинг тўнғичи қолганларга намуна бўладиган даражада ақл˗фаросатли, ҳушмуомала бўлса, ундан кейинги фарзандлар (укалари, сингиллари) ҳам мана шундай ҳолатда улғаядилар. Аммо аксинча бўлиб чиқадиган бўлса, бу оиладаги муҳитга ҳавас билан қараш қийин бўлиб қолади. Чунки, тўнғич қилган безориликларни давом эттирадиган укалари ундан ҳам ошириб юборишади. Натижада жамият олдида ҳам ўз оилаларининг обрўси ўз ўрнини топади.
Энди оила аъзолари оят ва ҳадислардан намуна келтириб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўларди.
Ота˗онага шукр қилиш керак. Азизим, атрофингизга бир назар солингда, қанчадан˗қанча кишилар бу икки дуожўйларга муҳтож бўлиб, ота˗онаси ёнида бўлишини қанчалар орзу қилади. Аммо энди қанча ўксимасин улар энди қайтмайдилар. Шунинг учун сиз ҳам имконингиз борида, шароитингиз тақозо қилиб турган пайтда уларни ҳизматини қилиб, уларнинг ҳаққларига, умрларига, ризқларига Аллоҳдан барака сўранг. Улар эса сизни ҳар онда бундай дуолар билан сийлаётанини балки билмассиз ҳам. Ота˗онага шукр қилиш борасида Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилади:
«Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) амр этдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки,) "Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин!Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир!"» (Луқмон сураси 14 оят)[2]
Баъзан қулоғингизга ўз ота˗онасини сўкаётган кимсаларнинг шундайин “ҳунук” сўзлари ҳам чалиниб қолади. Ҳа, дарҳақиқат, жамиятда шундайлар ҳам учраб туради. Улар ўз оиласи шаънини паслатгани етмаганидек, жамиятни ҳам мана шундай иллат билан булғайдилар. Ваҳоланки, у сўкаётган кишилари ўзининг шу ёруғ оламга келишига сабаб бўлганлар. Пайғамбар .с.а.в:
“Албатта, киши ўз ота˗онасини сўкиши катта гуноҳлардандир. Сўралдики, “Қандай қилиб киши ўз ота˗онасини сўкади?” “Бировни отасини сўкса, у унинг отасини сўкади. Бировни онасини сўкса, у ҳам унинг онасини сўкади”,−деб марҳамат қиладилар.
Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:
Ҳикматга ёзилган: “Ким отасини ёки онасини лаънатласа, у лаънатлангандир, кимики йўлтўсарлик қилса, у ҳам лаънатлангандир ёки кимики, кўрни адаштирса, у ҳам лаънатлангандир, кимики Аллоҳдан ўзгага атаб нарса сўйса, у ҳам лаънатлангандир ёки кимда˗ким ер чегарасини ўзгартирса яъни, бировни ерини ўзиникига қўшиб олса, у ҳам лаънатлангандир”.
Ота˗онасини лаънатласа, деган сўзнинг маъноси, уларга лаънат тегадиган амални қилишидир.
Ота˗онанинг ҳаққи борасида ҳам бир ҳадис келтириб ўтсак, фойдадан ҳолий бўлмасди. Чунки, баъзилар бу ҳаққларни билмайдилар ёки билсаларда унга бепарволик қиладилар. Ваҳоланки, у ҳам ўз фарзандидан шундай муомалани кўради. Зеро халқимизда “ҳар ким экканин ўрар” деган чиройли мақол бор. Дарҳақиқат, киши ўзининг ота˗онасига қандай муомалада бўлиши, келгусида ўз фарзандларидан мана шундай муомалани кўриши учун етарли бўлади. Аммо бу фақатгина дунёқараш холос. Охиратда ҳам бунга қаттиқ ҳисоб˗китоб бўлиши ва ўшанда ҳам қилган амали учун жазо олишини унутмаслик лозим. Ота˗онасига азият етказиб юрувчи кимсаларга, ўз фарзандларидан яхшилик қайтиши у ёқда турсин, буни орзу қилишлари ўринсиздир.
Бир киши Расулуллоҳ с.а.в олдиларига келиб:
− “Ё Расулуллоҳ, онам менинг олдимда эси яримта бўлиб қолди. Қўлим билан таомлантираман, таҳорат олдираман, елкамда кўтариб юраман. Уларни ҳаққиларини адо этдимми?”, − деб сўради.
Расулуллоҳ с.а.в. унга жавобан:
− “Йўқ. Юзтадан биттасини ҳам адо эта олганинг йўқ. Аммо сен яхши қиляпсан. Аллоҳга қасамки, озгина нарсага кўп савоб олгайсан”,− дедилар.
Мана муҳтарам ўқувчи, гувоҳи бўлганингиздек ота˗онанинг ҳаққи мана шундай улуғдир. Аммо уларнинг ҳизматида қилаётган ҳар бир ҳолисона амалларимиз учун Аллоҳ таоло томонидан кўпгина ажрлар берилишига сабаб бўламиз. Аксинча холатдан Ўзи асрасин. Шундай холатлар ҳам борки, ота˗онасининг қарғишига дучор бўладиган кимсалар ҳам бор. Уларга эса Аллоҳнинг ғазаби бордир.
Бундай яхши амалларда Аллоҳнинг Ўзидан бардавомли қилишни сўраган холда, бу ишларнинг зиддидан ва қувилган шайтоннинг шарри (ёмонлиги)дан паноҳ сўраймиз. Ўқиган ва билганларимизга амал қилишни насиб этсин дея, мақоламига ҳам якун ясаймиз.
Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти II курс талабаси
Қурбонов Рўзали тайёрлади
[1] “одоблар ҳазинаси” шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент-2011 (60-бет)
[2] “Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири” Абдулазиз Мансур. “Тошкент ислом университети” нашриёт матбаа бирлашмаси. (412-бет)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 104 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар