Сайт бўлимлари
Сен назар солса, сурур бағишлайдиган рафиқамисан?
Аксар опа-сингиллар турмушга чиққач, эри учун ясаниб юришга мажбур эканини унутиб қўйишмоқда. Ўзларига турли баҳоналар топиб, ташқи кўринишларига эътибор бериш учун жиддий уринишмайди. Бугунги кунда эри учун ўзини жозибали қилишнинг турли хил воситалари бўла туриб ўзини бундай тутиш икки карра ажабланарлидир.
Нега опа-сингиллар ўз эрлари учун ясан-тусан қилишмайди?
Эҳтимол ҳар бир келиннинг ўз баҳонаси бордир, шунга кўра, у ўзига қарамай қўяди, уйида эри учун ясанмай, пардоз-андоз қилмай қўяди. Бундай баҳоналарнинг келиб чиқишига бир қанча тушунчалар сабаб бўлса ажабмас. Уларнини барчасини санаб ўтиш имкони йўқ, шунинг учун кенг тарқалганларидан айримларини зикр қилиб ўтсак:
1. “Иймоннинг ўзи кифоя”.
Ибодатдаги эркаклар ўз жуфтининг тақвоси бўлса кифоя, барча гўзаллик ҳаё либосида мужассамдир, деб ҳисоблайдилар. Бу фикрни қувватловчи далил Қуръони Каримда мавжуд: “Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар”. (Аъроф сураси, 26 оят).
Бироқ бу далилни тор тушунмаслик лозим. Яъни бу, сиз тўзиган сочлар, ифлос кийимлар ва улардан тарқаётган ёқимсиз ҳид билан юришингиз керак, асл гўзаллик қалбдадир ва унинг ўзи етади, дегани эмас. Йўқ, бу ўта тор тушунчадир! Эр аёли учун салобатли, озода кўринишга уриниши зарурлиги каби, аёллар ҳам ўз эрлари учун ёқишга, унинг кўзига энг гўзал сиймода кўринишга имкон қадар уриниши керак. Демак қалб гўзаллигидан ташқари чиройли кўриниш, озода табиат ва тоза дид ҳам зарурдир!
2. “У барибир муносиб баҳо бермайди”.
Дастлаб аёл бутун кеча мабойнида ойна олдида ўтириб, пардоз-андоз қилади, энг чиройли либосини кияди, зеб-зийнатларини тақади. Эри эса ишдан келиб, буни муносиб баҳоламайди. Ёки юқори баҳолайди ю, бироқ буни аёлига билдирмайди. Шунда аёлнинг кўнгли ғаш бўлади ва бундан кейин эри учун безанишдан кўнгли совийди ва бу ишни секин аста тарк қилади. Аслидачи, фаросатли аёл ўз вазифасини тарк этмаслиги керак. Аёлнинг латофати ўзининг эри учун гўзал кўринишга ҳаракат қилишдан иборат! Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Сизларга кишининг тўплаган нарсалари ичида энг яхшиси нималиги ҳақида хабар берайми? У солиҳа аёлдирдир! Қачон унга қараса хурсанд қилади, қачон унга буюрса итоат қилади ва қачон ғоиб бўлса (унинг молмулкини) муҳофаза қилади» (Абу Довуд ривояти).
Агар аёлнинг эри унга эътибор бермаётган бўлса, ҳаргиз бундан ноумид бўлмаслик лозим! “Эримга ёқмай қолдим”, демаслиги керак. Зотан, аксар эркакларнинг табиати ўзи шундай бўлади. Улар кам ҳолларда ўз хис-туйғуларини очиб сочади.
3. “У менга ҳеч нарса демайди – демак унга бу ёқади”.
Буни бугунги кунимизнинг энг кўп учрайдиган янглиш фикри ва кўп ишлатиладиган баҳоналарнинг бири, десак хато қилмаган бўламиз! Юқорида зикр қилганимиздек, эркак киши кам гап бўлади. Бироқ аёллар у ҳаммасини кўриб тургани ва ҳаммасига эътибор қилаётганини доимо ёдда сақлашлари зарур. Ёқимсиз ҳид, исқирт либос ва ўзига қарамаслик қандай ёмон бўлса, муааттар ҳид, чиройлик либос ҳамда яхши парвариш қилинган қош кўз ва соч ҳам ҳар доим фазилат ҳисобланган. Шунинг учун эрингиз сизга бирон нарса дейишини кутмасдан, ҳаракатингизни қилинг! Акс ҳолда ростдан ҳам у сиздан совиши ва сиз учун барчаси ёмон оқибатлар билан якун топиши мумкин.
4. Ҳафсаласизлик.
Эри учун гўзал бўлишда ҳафсаласизлик деган нарсани умумун унутиш керак. Унинг ҳаққини паймол қилманг. У сиздан ҳузурланиш учун ўз никоҳига олган. Унинг учун гўзал кўринишда хафсаласизликка йўл қўйсангиз вақт ўтиб, эрингиз норозилигига сабаб бўлишингиз мумкин.
5. Бола-чақа ва рўзғор ташвишлари.
Аёл ёш болалари билан овора бўлиб, уларни овқатлантириши, уйқуга ётқизиши, ҳовлини саранжом-саришта сақлаши, оиланинг бошқа аъзоларига овқат тайёрлаши ва шу каби бошқа ишларни бажаради, куни билан елиб-югуради. Эҳтимол, буларнинг бари чиндан ҳам салмоқли сабаб бўлиб, эр учун вақт топа олмай қолар. Лекин нима бўлганда ҳам булар аёлнинг ўз эри кўзига исқирт қиёфада кўринишини оқлаш учун баҳона бўла олмайди!
6. Қовоқ солиб юриш!
Эркакларнинг деярли барчаси аёлининг жилмайишини, кулишини, хурсанд ҳолда бўлишини ёқтиради. Буни аёллар эсларидан чиқармасликлари лозим. Кўчадан ёмон кайфиятда келган эрга очиқ чеҳрали табассум билан пешвоз чиққан аёл эрининг меҳрини қозонади, уйига тезроқ келишига, аёлининг очиқ чеҳрасини соғинишига сабаб бўлади. Ҳуда беҳудага тумтайиб олавериш эрнинг кайфиятини бузади ва бу ҳам кейинчалик аёлидан совишга олиб бориши мумкин!
Мақолани ўқиб, чиққан опа-сингиллар: “Булар мен ҳақимда айтилган гаплар эмас экан”, десалар, жуда яхши. Лекин бу баҳоналар орасидан айримларини ёки ҳаммасини ўзларида кўришган бўлса жуда афсусланарли ҳолдир. Ушбу опа сингилларимиз “Эр учун ясаниш” деган мавзудаги муносабатни ҳозирдан бошлаб ўзгартиришлари керак бўлади. Муҳтарама аёлларимиз! “Кўча ҳандон уй зиндон”, қабилида ҳаракат қилиб, кўчадаги эркаклар учун ясаниб, бегоналар қарашларига ҳузур бахш этадиган, уйда эса барча бўёқларни ювиб юборадиган аёллар каби бўлманг!. Гўзаллигингизни эрингиз учун ифода қилинг! Унга ёқиш учун бор имкониятингизни ишлатинг! Бу йўлда қилган ҳаракатларингиз бекор кетмайди, балки унга ажр оласиз ва албатта бу уриниш ўзини оқлайди. Бу билан сиз эрингизни рози қиласиз ва унинг муҳаббатига мушарраф бўласиз. Эрнинг розилиги эса – Аллоҳ таолонинг розилиги демакдир.
Интернет мақолалари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 123 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар