1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эрига ҳурмат изҳор қилишнинг олти услуби

Эр-хотин ўртасида уруш-жанжал, тушунмовчиликлар кўп бўлиб туради. Бир тарафдан қаралганда, бу табиийдир, бироқ бундай кўнгилсизликлар тез-тез такрорланиб турадиган бўлса, бу улар ўртасидаги никоҳга хавф солиши мумкин. Никоҳда аёл кишига кўп нарса боғлиқ бўлади, хусусан эр-хотин ўртасидаги соғлом муносабатлар ҳам. Соғлом муносабатлар эса, "ҳурмат" деган нарсага боғлиқ.
Эркаклар учун ҳурмат муҳаббат дегани десак ҳам бўлади. Агар сиз уни севсангиз, демак ҳурмат қиласиз ёки акси. Аёллар кўпинча, эрларининг камчиликларига эътибор қаратадилару уларнинг қадрини муносиб баҳоламайдилар. Айнан шу нарса эр-хотинни бир-биридан узоқлаштиради. Аёллар оддий бир қоидани доим ёдда тутишлари керак: агар эрингиз сизга қироличадек муносабат қилишини истасангиз, сиз ҳам унга қирол каби муносабатда бўлинг.
Шундай қилиб, аёл киши қўйидаги услублар билан ўз эрига  ҳурматини изҳор қилиши мумкин:

1. Эрингизга ўз миннатдорчилигингизни изҳор қилиб туринг, уни қадрлашингизни кўрсатинг. Сиз ва оилангиз учун қилаётган меҳнатлари учун раҳматларингизни аяманг. У яхши эр эканини ҳам эслатиб туринг. Унинг яхшиликларни айтиб, мақташда чарчаманг.
2. Эрингизни ҳурмат қилинг. Қуръон ва Суннатда эр-хотин муносабатлари ҳақида зикр қилинганларни доим ёдда сақланг. Иймонингизнинг ярми эрингизга бўлган муносабатга боғлиқ эканини ҳамда уни ҳурмат қилишингиз сизни солиҳалардан бўлишингизни унутманг.
3. Эрингизни касби-кори ёки бошқа ишларида қўллаб-қувватланг. Эркак учун сиз уни муваффақиятли деб билишингиз жуда муҳимдир. У сизга режаларини гапириб берса, уни диққат билан тингланг, мақсадларини эса қўллаб-қувватланг. Керакли маслаҳатларингизни беринг, қўйилган мақсадларга бирга интилиш ҳақида гапиринг.
4. Эрингиз камчиликларини кўп гапираверманг, унга кўп урғу беравериш тўғри эмас. Барчамиз гуноҳкор бандамиз, барчамиз хато ишлар қилишимиз мумкин. Бироқ бу хатоларни доим такрор қилиб туриш эрингизни сиздан узоқлаштиради ҳамда  «у мени қадрламайди» ва «қандай бўлсам шундай қабул қилмайди», «севмайди» деган фикрларга олиб бориши мумкин.
5. Майли эрингиз сизни енгил севсин. Доим шикоят қилаверадиган, бир нарсаларни талаб қиладиган ва барча нарсани назорат қилишга уринган аёлларни севиш жуда қийин. Юмшоқроқ бўлинг, кўтаринки руҳ ҳолатида бўлинг. Оила муҳити аёлнинг кайфиятига боғлиқ, шундай экан эрингиз ва ўзингиз доим яхши кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинглар.
6. Қандайдир масалада бирон бир қарор қабул қилишдан олдин эрингиз билан маслаҳатлашинг. Унинг қарори сиз учун сўнг сўз бўлсин. Унинг маслаҳатларини инобатга олинг. Қандайдир қарорни қабул қилишга иккиланиб турсангиз мазкур масала бўйича унинг фикрини сўранг. Эр оила устуни ҳисобланади ва бу масалада унинг қадрини билсангиз, сўнгги қарор унинг сўзи эканини таъминлашингиз ҳақиқатдан ҳам эрингизни хурмат қилишингиздан дарак беради.

Юқорида зикр қилинган нарсаларга амал қилсангиз, оилангизга қут-барака келиши мумкин, инша Аллоҳ.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 128 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ