1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мустақил бўлган яхшими ёки тобеми?

Оилавий муаммоларни тадқиқ қилган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, тўлақонли оила икки томоннинг мустақил шахсияти ва бир-биридан алоҳида ўзлигини тан олиш асосида яратилади. Ҳақиқий муҳаббат шундай оилаларда барқарор бўлади. Руҳиятнинг соғлом бўлиши, шахсиятлар камоли шундай оилаларда таъмин этилади.

БОҒЛИҚЛИК ҲАМ ЗАРУР

Кай даражада бўлса хам, боғлиқлик севгига асосланган оилаларнинг тамал тошидир. Қаттиқ боғлиқлик муваффақиятли муносабатлар кафолати эмас, аммо оила бардавомлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Зотан севги бор жойда боғлиқлик бор.

Эр-хотин бир-бирига боғлиқ, содиқ, ишонувчан бўлиши шарт. Аммо боғлиқлик баъзида карамликка айланиб кетиши ҳам мумкин.

БОҒЛИҚЛИК ТОБЕЛИККА АЙЛАНСА

Ойхон олийгоҳни эндигина тугатган эди. 3 йил олдин курсдоши Аслига унаштирилган эди. Бир-бирларини шунчалик севар эдилар-ки, кўришмасдан туролмас эдилар. Асли ишга жойлашди. Ойхоннинг унга қапчалар боғланиб колганлигини шунда яна ҳам аниқрок билинди. Ойхон тинимсиз Аслига қўнғироқ қилар эди. Рашк ва шубҳалар Ойхонни кемирар эди. Аслини тергар, кимлар билан учрашганини сўрарди. Қилаётган ишларидан кўнгли тўлмасди. Нега бундай қилаётганини Аслига айтмас ҳам эди. Охири шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлганди.

Унга бир ҳафталик муддат белгиладим. Аслига телефон қилмаслигини сўрадим. Иккинчи куни қабулимга келди. Биринчи куни тўрт марта қўнғироқ қилибди. Иккинчи куни “Чидолмайман” деб арзи ҳол қилди.

Шундай мижозларимдан яна бири Айфер хоним ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган эди. У бир кути тинчлантирувчи дорини бир йўла ичган, шифокорларнинг муолажалаларидан сўнг ўзига келган эди. Жонга қасд қилишнинг асосида руҳий муаммолар ётишини назарда тутилиб касалхонага келтирилган эди. “Яшашни истамайман, - дер эди у, - қайлигим узукни улоқтирди, усиз яшай олмайман. Уни шу қадар севаман-ки...”.

Ойхон ва Ойфарга “Янглишасиз, аслида сиз қайлиғингизни севмайсиз” дедим. Ойхон индамади, Ойфар ранжиди. “Нима демоқчисиз? Ҳозиргина усиз яшай олмаслигимни айтдим-ку!”. Гапларимни изоҳлашга мажбур бўлдим: - “Сиз таърифлаган нарса эҳтиёжингиз бўлса, сиз ўзини идора этолмайдиган, ўша кишига ёпишиб, жонидан тўйдирадиган текинхўрсиз. Бундай муносабатда танлаш ва мустақиллик йўқ. Бу севги эмас, мажбурият. Севги эса эркин ирода билан қилинган танловдир. Икки инсон бир-бирини фақат алоҳида (мустақил) яшашга кодир бўлгани холда бирга яшашни афзал кўрган пайтда севиши мумкин. Айтайлик, сиз бу йигит билан ажрашиб кетдингиз, бошқасига унаштирилдингиз. Ишонинг, шу ҳолат яна такрорланади. Муаммо сизнинг шахсиятингизда”.

ТОБЕЛИК НИМА?

Қарамлик инсоннинг ўзини мустақил хис эта олмаслиги, вазифаларини ўринлата олмаслигидир. Жисмонан соғлом кишиларда қарамлик паталогик холат, яъни касалликдир. Бу руҳий номуносибликдан дарак беради.

ТОБЕЛИК МУҲТОЖЛИКДАН ФАРҚЛАНАДИ

Ҳаммамиз ҳам бошқаларга озми-кўпми боғланган ва муҳтожмиз. Чунки ўзимиз алоҳида яшай олмаймиз. Инсонликнинг талаби ҳам шу. Ҳаммамиз ҳам бизга эътибор кўрсатилишини, болаларга қилингандек парваришни, ҳеч нарса қилмасак ҳам бизни боқишларини, манфаатларимизни биздан кўра кўпроқ ҳимоя қилишларини орзу қиламиз. Ҳар қачон кучли, масъулиятли бўлсак ҳам шу туйғулар бизни гоҳо асир қилади. Ҳар биримиз, неча ёшда бўлишимиздан қатъий назар, ҳаётимизнинг зийнати бўлган ота-онамиз ёки улардек меҳрибонимиз бўлишини истаймиз. Кўпчилигимиз учун бу туйғулар ҳаётимизни бошқариш ва ўзлигимизни намоён қилишга ундовчи кучдир. Аммо инсоннинг доимо фақат шу туйғулар етовида қолиши руҳий номуносибликдан даракдир.

ТОБЕ ИНСОНЛАР КИМЛАР?

• Бундай кишилар севилишни шундай орзу қиладилар-ки, бошқаларни севишга кучлари қолмади. Гўёки ичларида бир бўшлиқ, тубсиз қудуқ бор-у уни бутун (тўла) ҳис қила олмайдилар. Нималардир етмаётгандек, алланарсалардан маҳрум бўлгандек сезадилар ўзларини. Ёлғизликка чидай олмайдилар.
• Бу кишиларнинг муносабатлари мустаҳкамдек кўринса-да, аслида омонатдир. Улар бошқаларга эҳтиёж сезганларида шу эҳтиёжни дарҳол қондиришни истайдилар, кечиктиришга тоқатлари етмайди.

19 ёшли Севим ўқимишли, хушрўй қиз эди. Маҳалладаги баққолнинг ўғлига ошиқ бўлиб қолган, у билан оила қуришни истарди. Уйидагилар у йигитнинг Севимга муносиб эмаслигини, яхши оила эгаси бўлмаслигини айтишса-да, қиз ўз сўзида туриб олди: “Ундан бошқасига тегмайман”.
Қизнинг оиласи ўйлай-ўйлай бошқа жойга кўчди, телефонии ҳам ўзгартирди. Энди қиз уй таъмирида чақирилган электрик йигитни севиб қолди. “Оилани тузукроқ таъминлай олмаслиги, ҳарбий хизматни ўтамаганлигини биламан. Аммо иқтидорли йигит. Бахтимни топганимга аминман” дер эди.
Оила қуришса бахтли бўлмасликлари аниқ эди. Учраганин севиб қолар, ундан кўп нарсалар кутар эди. Аслида ўз заковати ва иқтидори даражасини билиши, ҳис қилинган бўшлиқ ва очликни (эҳтиёжни) ҳақиқий севгидан ажрата олиши лозим эди.

КИМ БИЛАН ТУРМУШ ҚУРАДИЛАР?

Тобе кишиларнинг мақсадлари билан қизиқсангиз “Мен чин дилдан севадиган киши билан турмуш қуришни истайман” деган жавобни эшитасиз. Тобе кишилар ўзларини, жамият ҳаётида иштирок этиш, фарзанд тарбиялаш каби фидойилик талаб қилинадиган ишларни мақсад қилмайдилар. Уларда ғайрат кўрсатиш фикри бўлмайди.
Наримон шундай беморларимдан бири эди. “Мени севадиган, қадрлайдиган кишини кутаяпман” дер эди. “Агар ниятингиз севилиш бўлса, бу ниятга етишингиз қийин, - дедим -севилишига амин бўлиш севилишга лойиқ инсон бўлишдир. Агар асосий мақсадингиз севилиш бўлса севгига лойиқ бўла олмайсиз”.

ТУРМУШДА ТОБЕЛИК

Оилада эркак-аёл турли вазифаларни бажаради. Ҳар бир оилада маълум иш тақсимоти мавжуд: аёл овқат тайёрлайди, уй тозалайди, болаларни тарбиялайди. Эркак эса ишлайди, моддий муаммоларни ҳал қилади, таъмир ишлари билан шуғулланади. Баъзи оилаларда бу вазифаларнинг бошқача тақсим қилинганлигини ҳам кўриш мумкин. Бу жараён улар орасидаги тобеликни камайтиради. Бир жиҳатдан бу уларнинг бири бўлмаса ҳам иккинчиси бемалол оилани бошқариш мумкинлигини кўрсатади.

Тобе кишиларда вазифа тақсимотига қатъий амал қилиш кузатилади. Бу инсонлар тобеликни камайтириш ўрнига орттирадилар. Шу туфайли оила копқонга ўхшаб колади. Шу тариқа ўзлари севги деб атаган, аммо аслида тобелик бўлган нарса учун ҳам ўзининг, хам умр йўлдошининг эркини қурбон қилади, фазилатларини йўққа чиқаради. Шунинг учун тобе кишиларга жуфтидан айрилиш даҳшатли воқеадир.

Ҳозирда эркаклар, асосан, иш билан бандлар. Хотини ишламаса савдо сотиқ (бозор-ўчар) килиши, енгилрок юмушларни бажариши мумкин. Лекин тобе аёллар шу вазифани хам эркаклар зиммасига юклайдилар. Шундан сўнг эркак кишида, ҳақли равишда, норозилик аломатлари кўринади.

ТОБЕЛИК КАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?

Тобеликнинг асосий сабаби севгининг етарли эмаслигидир. Тобе кишилар кутила олмайдиган бўшлиқ ҳисси болалик чоғида ота-оналари бера олмаган эътибор, меҳр туфайлидир. Болаликда доимо севилган болалар ўзларининг севилишга муносиб, қадрли эканликларини ҳис қилиб улғаядилар. Меҳрдан бебаҳра болалар бундай ишончдан маҳрумлар. Уларнинг наздида дунё ишониб бўлмайдиган ва ҳеч нарса бермайдиган жой, ўзлари эса ҳеч нарсаси тўкис бўлмаган кишилар. Ҳатто ўзларини севиб кадрлашлари мумкинлигига ҳам шубҳа билан карайдилар. Шундай бўлгач каерда озгина эътибор, муҳаббат сезсалар шунга жон-жаҳдлари билан ёпишиб, қўлдан чиқармасликка уринадилар. Аникрок килиб айтадиган бўлсак, тобелик севги эмас, севгисизликнинг кўринишидир. Ота-онанинг етарлича меҳр бермаслигидан келиб чиқади, болада ҳам давом этади. Бола руҳан улгайиш ўрнига болаларга ўхшаб боради. Мустакил бўлиш ўрнига учраганпга осилади. Турмуш курганида ҳам инсонлар камолига хизмат килиш ўрнига зарар келтиради.
Шуни ёдда тутиш зарурки, севгининг ортикчаси зарарлар. Турмуш ўртоғимизга, дўстимизга, оиланинг катталарига богланайлик, факат тобе бўлмайлик.

ТОБЕ КИШИЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

1. Бошқалардан насиҳат ва дастак олиб турмаса бирор нарсага қарор қила олмайди.
2. Ҳаётнинг муҳим масалаларида мустақил фикр юритолмайди.
3. Фикри маъқулланмаслигидан чўчиб, бошқалариинг фикрига қўшилмаслигини айта олмайди.
4. Бирор ишни бошлашга қийналади (ўзига ишонмайди).
5. Бошқалардан дастак олиб туриш учун ўзига маъқул бўлмаган нарсаларни ҳам қилишга тайёр туради.
6. Узини эплай олмаслигидан қўрққани боис ёлгиз эканида ўзини нохуш ҳис қилади.
7. Яқин бир муносабат интиҳо топганида дастак берувчи бошқа бир муносабатни қидира бошлайди.
8. Ўз ҳолига ташлаб қўйилииш мумкинлигидан турли бўлмагур хаёлларга боради.

• Соғлом фикрловчи кишилар эр-хотиннинг мустақил тарзда, ўзларини таҳдид остида ҳис этмасдан иш юритишларига имкон берадилар.

ТОБЕЛИКДАН ҚАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?

Оила тобелик эмас, боғлиқликка асосланиши кераклиги, тобелик севги эмас, патологик ҳолат эканлиги ҳақида фикр юритдик.

Дарҳақиқат тобелик қондирилмаган эҳтиёжларимизйи ўринлатиш, хавотир ва азобдан халос бўлиш, муаммолари-мизни ҳал қилиш, мувозанатни сақлаб туриш мақсадида яқинларимизга “меҳр кўрсатиш”дир.
Инсоннинг шахсий фикрлари, туйғулари соғлом муҳит яратилган оилаларда ҳурмат килинади. Фикрлар карама-карши бўлиши, мунозараларга йўл очиши мумкин бўлса-да, жисмоний ва зеҳний (ақлий) ҳузурни бузмайди. Эр-хотиндан бири бирор иш билан банд бўлса, иккинчиси ўзини бошқариш қобилиятига эга бўлади.
Тобеликдан қутилиш лозим. Чунки ҳакиқий муҳаббат эр-хотиннинг яхши жиҳатларини, юксак инсоний фазилатлар (муҳаббат, ҳурмат, одоб, масъулият, ҳамкорлик, мардлик, камтарлик)ни юзага чикаради.

Оиланинг тарқаб кетиши, ўлим, айрилик каби ҳолатлар инсонни изтиробга солади, аммо етук инсонлар ўзи ва турмуш ўртоғининг шундай оғир вазиятларда ҳам сабр ва акл билан иш тута олишига ишонадилар. Комил инсон ҳаётдаги руҳий инқирозларни енгиб ўта олади. Унутиш кийин бўлган туйғулардан ҳам халос бўла олади. Энг оғир вазиятда ҳам бошқа бир кун қайтадан севилиши мумкинлигига ишонади.

Интернатнинг қатъий қоидалари асосида тарбияланган Инжу эркин муҳитдаги университетда танишган дўстлари билан яқин муносабатда бўлди. Тез-тез тортишиб, сен-менга бориб қолганликларидан муносабатларини уздилар. Лекин Инжу доимо дўстини ўйлар, қўнғироқ қилишини кутар эди. У билан бирга бўла олмаслигини ҳам биларди. “Унута олмайман деб кўрқаман” дер эди.

Унга бу туйғунинг севги эмас, тобелик эканлигини, бошка кишини хам шундай сева олиши мумкинлигини айтдим. Кейинроқ учрашганимизда Инжу АҚШда таҳсил олаётган бир йигитни севиши, унаштирилганликларини айтди. “Дунёнинг ундан иборат эмаслигини билар эдим, аммо юрагим амримга бўйсунмас эди. Энди ҳаммаси ўтиб кетди”.

Севим хонимнинг севгиси ҳам тобелик даражасида эди. Эри Фикратни жон-дилидан севар эди. Бир куни эрининг хиёнатини сезиб колди, дунё кўзига қоронғу кўринди. Кўзёшлари дарё бўлди. Ҳаётдан совуди, ҳеч кимни кўргиси келмасди. Чунки у тобе эди. Бир пайтлар жонидан ортиқ кўрган эри энди Севимнинг энг катта душмани эди.

ТОБЕЛИКНИ ФАРҚЛАШ, УНДАН ВОЗ КЕЧИШ КЕРАК

Мана энди ўзимизга баҳо берсак бўлади. Тобемизми-йўқми?

Аввало шуни билиш лозим-ки, аксарият оилаларда тобелик кисман мавжуд. Аслида ҳаммамиз унга муҳтожмиз. Ундан бутунлай воз кеча олмаймиз. Аммо мутлок карам бўлсак, ундан қутилиш йўлини топишимиз лозим. Бу вақт талаб қиладиган жараёндир. Тобеликка элитувчи йўл бўлгани каби, ундан халос этувчи чоралар ҳам бор. Мустақил ва тобе оила орасидаги фарқли билсак, ўзимизни ва атрофдагиларни борича қабул қила олсак муваффақият биз томонда бўлади.
Демак, илк шарт тобеликни фарқлаш, ҳақиқатдан чўчимаслик экан.
Инсон ўзлигини кайта кашф этиши, бундан мамнун бўлиши, “Мен алоҳида ҳолимда ҳам бирор ишга Қодирман” дея олиши зарур.

ИҚТИДОРИНИ СЕЗИШ

Инсон ўз иқтидори, кизиқиш соҳалари, дидини билиши керак. Ҳаётнинг ўзи учун чексиз имконлар берган синов ва тажрибалардан иборат эканлигини билиши лозим.
Ўз-ўзига ишонган, мустақил фикрловчи киши муносабатларга бошка кўз билан қараб, уларни давом эттиришга куч топа олади.
Осиё Ниҳот билан турмуш қурган, унга тўла карам эди. Ниҳотнинг барча ҳаракатларини назорат остида тутар, унинг ўзидан ўзга билан гаплашишини ҳам истамас эди. Ниҳотнинг беэътиборлигидан шикоят қилар эди. Нихот эса Осиёнинг бундай ҳаракатларидан норози эди.
Осиёни даволаш керак эди. Бу жараёнда унга амалий санъат курсларига қатнашни маслаҳат берди. Уйининг бир бурчагида кичик ателье очди, кейинрок дўкон очиб асарларини сота бошлади. Энди ўз ишларидан мамнун эди. Ниқотни ҳам ўз ҳолига қўйди.

КЕЙИНГИ БОСҚИЧЛАР

-Қайта дастурлаш: эски (олдинги) муносабатларни кайтадан қуриш.
-Янгиланиш: мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш.
-Улғайиш “камолот”: шахсий фазилатлар ва ҳақиқий маънодаги севиш қобилиятини ривожлантириш.

• Ҳаётда ножўя иш қилганлар кўп нарсаларни йўқотадилар: аввало турмуш ўртоғини, болаларини, ўзига бўлган ҳурматини, мартабасини, ҳаттоки ҳаётини...

Ҳозир сайтимизда 39 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ