1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оилада садоқат

Оилада бахтли бўлиш учун талаб қилинадиган энг асосий нарса ишонч ва садоқатдир. Йиллар бўйи оилавий муаммо-ларни тадқиқ қилдим. Шунга амин бўлдимки, садоқат бўлмаган жойда бахт бўлмайди. Кекса бир мижозим шундай деган эди: “Оила қуришдан олдин иффатли, оилали бўлгач садоқатли бўлиш лозим”.

Турмуш ўртоғини алдаш боши берк кўчага кириш демакдир. Ажрашишларнинг энг асосий сабаблари ҳам шу. Афсуски бу иллат тобора илдиз отмокда. Бунда стриптиз, очиқ-сочиқ кийиниш, беҳаё фильмлар намойиши кабиларнинг ҳиссаси каттадир.

БЕВАФОЛИК ОҚИБАТЛАРИ

Бевафолик бевафо ва унинг турмуш ўртоғигагина эмас, балки яна бир жуфтга, фарзандларга ҳам салбий таъсир қилади. Бу таъсир доираси уларнинг ота-оналари ва қариндошларини ҳам ўз ичига олади.

Асосий зарарни бевафолик қилган киши кўради. Унинг ишидан барака, рўзғоридан ҳурур кетади. Ҳаттоки ўзи ҳам виждонсиз, ёлғончи эканлиги ҳақида ўйлай бошлайди. Шу тахлит муносабатларни давом эттирса ўта виждонсиз, инсофсиз киши бўлади.

Хиёнаткорлар жуда кўп нарсалардан жудо бўладилар. Турмуш ўртоғидан, болаларидан, тинчидан, ҳурматидан, балки ишидан, мартабасидан, ҳатто ҳаётларидан... Бир неча дақиқалик роҳат учун ҳамма нарсадан кечадилар.

Тўрт боланинг онаси Айсел хоним эрининг хиёнатини сезиб колганида ҳушидан айрилаёзди. “Бор йўғимни унга фидо қилдим, у эса ... шундай килди” дер эди. Болаларини эрига қолдириб, ота уйига кайтди. Эри билан учрашганимда у: “Оилам барбод бўлди. Ишларим ҳам юришмай колди. Хотиним мени кечира олмаяпти. Кайфиятим йўқ. Нима қилишни билмайман” деган эди.

Айсел хоним чуқур қайғуда, тушкунлик гирдобида эди. “Шу пайтгача эримни каттиқ ҳурмат килар эдим. Энди уни ҳеч билмаслигимни англадим. У қилган ҳар бир ишдан шубҳаланаман, уни севишимга амин эмасман. У мендек аёлга муносиб эмас. Унинг золим ва беэътибор юзини энди кўрдим”. Хуллас, у эридан нафратланадиган даражага етган эди.

Икки болали Сармин хонимнинг эри уйга кеч келар, оиласига бефарқ эди. Бир куни телефонда жуда узоқ гаплашди. Бу билан эрининг эътиборини тортмоқчи эди. Бундай ҳолатлар такрорланавергач эри болаларини олди-ю ажрашди. Энди Сармин хонимнинг кўзёшлари дарё, “нима килиб қўйдим” деб пушаймонда.

Бу мисолларда- воқеа оиланинг барбод бўлиши билан якунланди. Фожиа даражасига етган воқеалар ҳам бор. Хотинига шилқимлик қилган кишини отган Иброҳим исмли деҳқоннинг аҳволи не кечганлигини ўйлайман. Икки оила отасиз қолди. Ҳеч қандай гуноҳи бўлмаган Иброхим қўлини қонга ботирди, умри турмада ўтадиган бўлди...

АЛДАШ НИМАГА КЕРАК?

Инсонлар нега умр йўлдошини алдайди? Жавоби: умри қисқа роҳат (ором) учун. Роҳат бахтдан фарқ қилади. Роҳат ўткинчи, бахт эса умрбоқийдир. Роҳатда нафс бор. Бахтда эса давомли мамнунлик ҳисси, хушнудлик туйғуси ҳоким. Бахтли киши ҳузур-ҳаловатда яшайди.

Алдашдан мақсад роҳатдир. Бунда масъулият унутилади. Оилали кишиларнинг умумий масъулиятлари ва биргаликда ҳал қилишлари лозим бўлган муаммолари бор. Алдаш асосида муносабатларда хаётнинг оғир-енгилини баҳам кўриш масъулияти йўқ, ошиклар ўзларини яхши томонларинигина кўрсатадилар.

Биринчи турмуши силлиқ кечмаётган Сония бошқа эркакни севиб колди. Уйини, болаларини ташлаб кетди. Бироз вақт ўтгач иккинчи эридан ҳам совуди. “Турмуш қуришдан олдин очиқ чеҳрали, меҳрибон эди. Ўзгарди. Иқтисодий муаммолар ҳам бахтимизга рахна солмоқда. Тўғрисини айтсам, олдинги оиламнинг қадри ўтаяпти. Болаларимни жуда-жуда соғиндим. Виждоним азобда қолди. Ҳаммаси яхши бўлишини умид қилган эдим, аксинча бўлиб чикди” дейди ўксиниб.

ХИЁНАТНИ ҚАНДАЙ СЕЗИШ МУМКИН?

Хиёнатнинг дастлабки аломатлари турмуш ўртоғидаги ўзгаришлар, кўнглидан кечувчи ҳислардир. Ҳиёнаткор томон турмуш ўртоғидан узокроқ бўлишга ҳаракат қилади, оиласига бепарво бўлади, болаларига кам вақт ажратади. Кийимлари, юриш-туришига алоҳида эътибор беради. Ташқи кўриниши, вазнининг меъёрда бўлишига диққат килади. Кўп вақтини уйдан узоқда ўтказади. Уйда бўлганида эса телевизорнинг қаршисидан кетмайди. Жинсий муносабатларда ўзгаришлар бўлади. Жинсий майл сусаяди. Жуфтини кўллаб-қувватлайди. Шунга ўхшаш ўзгаришлар шубхага сабаб -бўлади. Кизиғи шундаки, аёллар кўпинча ҳиёнатни ҳис килиб турадилар.

КИМНИ ДЕБ ХИЁНАТ ҚИЛАДИЛАР?

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кура кўп ҳолларда бирга ишлайдиган кишиларни деб турмуш ўртоғига хиёнат қилишар экан.

АЙБДОР КИМ?

Оила маъсулияти икки томон зиммасидадир. Шунинг учун айбни бир томонга ағдариб бўлмайди. Ўзаро муҳаббат ва эътиборнинг йўқлиги каби омиллар ҳам ишга аралашади.
Эрига хиёнат қилган кўплаб аёлларнинг дардига, изтиробига гувоҳ бўлдим. Кўп ҳолларда руҳий, ҳиссий эҳтиёжлари қондирилмаган аёллар шундай йўл тутадилар. Жисман, руҳан, ҳиссан қониққан аёл эрига хиёнат қилмайди. Бундай ният кўнглидан ҳам ўтмайди. Эрини бахтли қилади.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

• Оила икки инсон - аёл ва эркакнинг бирлигидан ташкил топади. Бу бирлик, бутунлик ҳамма жиҳатга тегишлидир. Шунинг учун меҳрга асосланган мулоқот бўлиши зарур. Бир-бирига эътиборли бўлиш, муаммолар ечимини биргаликда кидириш, бахтга муносиб бўлиш лозим.
• Ишхонада, кўча-кўйда ўзига оро берган, чиройли кийинган аёлларни кўрадиган эркакнинг турмуш ўртоги ҳам ўзига эътибор берадиган, очиқ чеҳрали бўлиши, эрининг бошка аёлларга маҳлиё'бўлмаслиги ҳаракатини қилиши лозим. Кечқурун ишдан қайтганида ҳафсала ва дид билан кийинган, табассум билан кутиб оладиган хотини бўлган эркакнинг кўнгли севинчга тўлади, уйга бир лаҳза бўлса ҳам эртарок қайтишга интилади.
• Эр рафикасига вақт ажратиши шарт. Уйга имкони бо-рича эртарок кайтиши, дам олиш кунларини у билан ўтказишга ҳаракат килиши лозим.
• Хиёнатта оиладаги нохушликлар, келишмовчиликлар ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун оила масъулиятини тенг бўлишиш,рўзгорни бошқаришга ҳисса қўшиш зарур.
• Эр-хотин шуни тан олиши лозим :бошқалардаги жозиб (жалб қилувчи, ўзига тортувчи) фазилатлар турмуш ўртоғида ҳам бор. Ҳатто унинг устун жиҳатлари ҳам кўп. Шундай экан, кўнгилга йўл топиб, ўзаро муҳаббат ва ҳурматни саклаб қолмоқ керак.

Эр-хотин турмуш ўртогини бошқаларга қиёсламаслиги лозим. Чунки ҳар бир нарсада ўзига хослик бор. Ўз турмуш ўртогининг яхши томонларини кўриб, шу билан ўзини бахтли ҳис қилишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Аёлнинг оилага садоқати ҳар қандай маданиятнинг илк босқичи ва чўққисидир.

Ҳозир сайтимизда 111 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ