Сайт бўлимлари
Русийзабон ҳамкасбимнинг айтганлари
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 11 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Мактабда ишлаган вақтимда жамоамизда Татъяна исмли русийзабон ўқитувчи аёл бор эди. Ўзи Сурхондарёда туғилиб, вояга етган, кейинчалик Россияда ўқиган ва бир рус йигитига турмушга чиқиб, ўша ёқда ўн йилча яшаган. Тақдирнинг тақозоси билан яна ўз қишлоғига келиб, мактабда рус тилидан дарс бера бошлади. Отаси ўзбек, онаси рус миллатига мансуб бўлган Татъяна ёшлигидан рус мактабида ўқиган, оила тили ҳам қандайдир сабабларга кўра рус тили эди. Атрофдаги қўни қўшнилари турли миллат вакиллари бўлгани учунми, ҳар ҳолда у кўпроқ русча тарбия олган экан. Ўзбек тилини жуда кам тушунар эди. татъянанинг эри Олегни ҳам бир неча марта мактабда, кўча-кўйда кўрганман, гаплашганман. Оддий ишбилармон рус йигити, касби врач. Табиийки, русча фикрлайди, русча тарбия олган.
Ҳамма мактабда ҳам ўқитувчилар дарсдан бўш вақтларида баъзан баъзан ҳар хил мавзуларда суҳбат қуриб туришлари табиий ҳол. Бир гал оила мавзусида суҳбат кетганда Татъяна қизиқ гапни айтиб қолди. Гапнинг қисқача мазмуни мана бундай эди: «Мен Олегнинг бир одатини ёқтирмайман. Ҳатто, неча марталаб шу масала устида жанжаллашиб ҳам қолдик. Нимагаки, уйимизда эркак киши меҳмон бўлиб турган баъзи вақтларда Олег қаерларгадир чиқиб кетиб қоларди, меҳмон билан менинг ўзим қолиб кетардим. У эса анча вақтдан кейин кириб келарди. Хайриятки, бирорта ҳам меҳмон менга ёмон қарамаган».
Татъяна ва у билан боғлиқ гапларни мисол қилиб келтиришимдан асосий мақсад мана шу гапни — эр кишининг ўз яқин аёлларини эҳтиётлаши ҳақидаги гапни айтиш эди. Яъни Татъяна ЎЗБЕК тупроғида туғилиб вояга етгани учун ҳам ана шундай ўзбекона фикрлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Балки агар Россияда туғилиб катта бўлганда бегона эркак билан ўтиришдан ҳеч ҳам тортинмаган бўлармиди? Балки Олег ҳам ЎЗБЕК тупроғида туғилиб ўсганда ўз хотинини бегона эркак билан ташлаб кетиш одатига эга бўлмаслиги мумкин эди? Бу, албатта, бир эҳтимол. Бу ерда зинҳор бир миллат бошқа миллатдан устун ёки кам қўйилаётгани йўқ, фақат ҳақли равишда ВАТАН тупроғининг улуғлиги ва маънавий камолотга эришган аждодлар фахри зикр этилмоқда. Айтишга арзигулик гап, шундай эмасми?! Шу тупроқда яшаш бахти насиб этганига шукроналар бўлсин! Унинг қадрига етмаслик ҳақиқий маънодаги УВОЛ саналади.
Бахтиёр МУҲАММАДАМИН
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 174 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар