1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Уйланмак вақти

Уйланмак вақти умумий сувратда эрларга йигирма бешдан ўттиз бешгача, қизларга ўн тўққиздан йигирма беш ёшгачадир. Ўн уч, ўн беш ёшлардаги қизларни куёвга бермак сиҳатга катта зарарли бўлиб, тириклик учун хатарлар келтирадир. Чунки керагинча ўсиб етмаган бир гавда уйланув ҳолларига тура олмаганликдан кўп ва мушкул касалликларга гирифтор бўлувига сабаб бўладир. Вақтсиз эрга тегув сабабидан сўлур, сарғаюр. Бундан бошқа бу ёшдаги қизлар куёвга борувнинг қадрини билиб етмаганликларидан тириклик қилмак йўллари бузиладир. Эрлар мактабларда ўқиб тириклик қилувлари учун ҳаракатда бўлганларидан уларнинг ёш уйланувларига маслаҳат кўрилмас.
Қандай уйланмак керак? Бир уйланажак эр олажак қизини тарбия қила олурлик, қиз-да боражак эрини бахтли эта олурлик бўлмоғи шартдир. Бойлигига қизиқиб, керак ёш жиҳатдан ва керак бошқа ҳолат жиҳатидан мувофиқ бўлмаганлар ила уйланмак сабабидан жуда катта зарарлар келиб чиқадир. Туғилган болалар ҳам заифу ҳолсиз бўлурлар. Бойлигига қизиқиб олтмиш ёшдаги эрга йигирма ёшдаги қиз берилса, ул қиз бахтли бўлмайдир. Эр ила хотун бир-бирининг теги бўлуви керак. Эр қиздан жуда кўп бўлса, ўн ёш ортиқ бўлмоғи лозим. Бўлмаса, ота тенги кишиларга тегмак оила орасида кутила турган саодатни ҳосил қила олмас.

Фахрул Банот
“Оила сабоқлари”

Ҳозир сайтимизда 123 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ