Сайт бўлимлари
Интернет ва фаҳш
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 22 Январь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
2006 йил интернетда мавжуд бўлган порнографик сайтларнинг умумий даромади 97,3 миллиардни ташкил этган...
Мақолани бошлашдан олдин, сиз азиз ўқувчиларга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Ўйлаб кўрингчи, инсоният тарихида турли ғавғолару, шов-шувларга бой бўлган XX асрнинг энг яхши кашфиёти нима? Робот дейсизми? Топа олмадингиз. Телевизорми? Йўқ, айтаётган нарсангиз бугунги кунимизда кашфиёт ҳисобланмай қолди. Балки метро, самолёт каби вақтни тежаб берувчи транспорт воситаларини энг фойдали кашфиётлар қаторига қўшарсиз?..
Билмадим, балки сизнинг юқоридаги фикрларингиз ўринлидир, аммо бутун жаҳон XX аср кашфиёти деб компьютер ва интернетни тан олиб бўлган.
Кайфиятингизни туширманг, олдинда яна бир савол бор: XXI аср-нинг муаммоси дея қаралаётган нар-са нима эканини биласизми? Экология муаммоси? Ахир бу XX асрда ҳам мавжуд эди-ку. Ёки дарди бедаво касалликлар демоқчимисиз? Афсус, яна топа олмадингиз. Бугунги кунда бутун жаҳон XX асрнинг муаммоси деб компьютер ва интернетни тан олиб бўлди. Жавобдан кўнглингиз (тўлмаётган бўлса, интернет хавф солаётган муаммоларни санаб ўтишим мумкин: виртуал оламдаги жангари ўйинлар, ёлғон ахборотлар, яширинча ва очиқча миссионерлик фаолияти, террорчилик билан боғлиқ ёки (ўлимга ундовчи сайтлар, вируслар муаммоси, банк компьютерларига ҳужум, порнография.,,
Шу ерга келганда санашни тўхтатамиз. Йўқса, газета саҳифалари интернет юзага келтираёттан муаммолар билан тўлиб кетади. Яхшиси юқорида номлари санаб ўтилган муаммолардан биттаснни олайлик-да, атрофлича тўхталайлик, Демак, энг охирида қаламга олинган муаммо -порнография ҳақида умумий гапларни бир чеккага олиб туриб, аниқ далилларни санаб ўтамиз:
2006 йил интернетда мавжуд бўлган порнографик сайтларнинг умумий даромади 97,3 миллиардни ташкил этган. Интернетдаги тил ўргатувчи, ахборот етказиб берувчи ва яна шунга ўхшаш бошқа фойдали сайтлар даромади юқоридаги сумманинг чорак қисмини ҳам ташкил этмайди. (Internet Filter Review, 2006) Ажабланманг, бу маълумотлар лоф эмас.
Ҳар дақиқада 28 минг 258 та интернет фойдаланувчисини порно cайтлардан топиш мумкин, Тил ўрганувчи талабалар эса бу пайтда юқоридаги рақамнинг учдан бирини ташкил этаётган бўлишади. Фойдаланувчиси жиҳатидан кўп бўлиши табиий бўлган хат марказлари ёки «чат» деб ном олган масканларда дам олиш соатларидагина 28 минг 258 деган рақамни кўриш мумкин.
Буни ҳам қўя турайлик, яна бир янгисидан бор. Биласиз, интернетда бирор нарсани топиш учун аввал уни қидирувга бериш керак. 2006 йил эълон қилинган интернет статистикаларига кўра, энг кўп қидирувга берилган сўзлар 100 талиги ёзиб чиқилган, Шоҳсупанинг биринчи ўриндан то 12 ўрингача беҳаё сайтларга бошловчи сўзлар «гулдастаси» банд этган (Internet Filter Review, 2006). Ўҳ-ҳў, дея капалагингиз учгандир. Кейинги ҳақиқатни эшитсангиз қошларингиз ҳам чимирила бошлайди.
- Бугунги кунда интернетдаги беҳаё сайтлар сони 4,2 миллион, бундай саҳифалар сони 420 миллионга етган. Бу кўрсаткич эса интернет сайтларининг 12 фоизини ташкил этади. Ушбу сайтларга саёҳат қилаётганларнинг асосий қисмини 12-17 ёшли ўсмирлар ташкил этмоқда, (Family Safe Media, 2005 йил 15 декабр). Мана сизга энг катта муаммолардан бири,
- 2006 йил Internet Filter Review, 2006 берган маълумотларга кўра, бир кунда қидирувга берилаётган сайтларнинг 62 миллионтаси порнография билан боғлиқ, Бу эса қидирувнинг 25 фоизини ташкил этади.
-2006 йил болалар ва ўсмирлар келажаги учун энг хавфли воситалар деб интернет ва уяли телефон тан олинган. Сабаби уларда тарғиб этилаётган порнография ёшлар келажагини ювиб кетаётгани таъкидланган. Айни вақтда сайёрамизда ҳар 39 дақиқада янги беҳаё филм ишлаб чиқарилмоқда ва интернетдан жой олмоқда (Internet Filter Review, 2006).
Булар шунчаки интернет «дафтарча»ларида ёзиб қўйилган сўзлар холос, аммо бир кун келиб ўз амал дафтарингизда ҳам мана шунга ўхшаш ёзувларни кўриб қолсангиз нима қилган, нима деб баҳона топган ёки қаерга яширинган бўлардингиз?! Йиғлашга арзигулик сабаб. Тўғри-ми? Унда бемалол йиғлайверинг! Мен эса гарчи айтилиши керак бўлган нарса кўп бўлса ҳам сизга ҳалал бермаслик мақсадида мақолага секингина нуқта қўяман.
Олимжон АБДУШУКУРОВ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 204 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар