Сайт бўлимлари
«Уй ажинаси» учун қурбонлик
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 18 Март 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Янги уй қурилгани, янги уйга кўчиб ўтилгани ёки бирон инсонни қаршилаб олиш муносабати билан сўйилган жонлиқ, гарчи Аллоҳни зикр этиб туриб сўйилган бўлса ҳам, ҳаромдир, унинг гўштини ейиш мумкин эмас.
Исломда иймоннинг шартларидан бири Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтиришдир. Ҳар бир муслим ва муслималар билиши лозим бўладики, Аллоҳнинг махлуқотлари ичида фаришталар ҳам бор. Ҳар бир фариштанинг ўзига Аллоҳ тарафидан юклатилган вазифаси бўлади. Масалан, Жаброил алайҳиссалом ваҳий фариштаси, Азроил алайҳиссалом жон олувчи фаришта, одамларнинг номаи аъмолини ёзувчи котиб фаришталар, ҳимоя фаришталари ва ҳоказо.
Шулар қаторида уй фаришталари ҳам бор. Зеро, ҳадисларда ит ва сурат бор уйга фаришта кирмайди, деб марҳамат қилинган.
Бошқа дин вакиллари уй фаришталарини ўз эътиқодлари бўйича бошқача талқин қиладилар. Масалан, насроний дини вакилларида «Домовой» деган тушунча бор, яъни ўзбек тилига «уй ажинаси» деб таржима қилинса тўғрироқ бўлади. «Домовой»нинг чиндан ҳам мавжуд экани рост, бу Ислом динидаги «уй фариштаси»га жуда мос тушади, аммо насронийлар «Домовой» уйни ҳар хил бало-қазолардан асрайди, деган нотўғри тасаввурга бориб қолишган. Улар ҳатто ухлашдан олдин уйнинг бурчакларида «Домовой» учун егулик бирор нарса қолдиришга, уй ажинаси ўша таомни еб уйни қўриқлайди, деб нотўғри эътиқод қилишга ўрганишган. Шу эътиқодлар натижасида кейинчалик одамлар орасида «Қон чиқариш маросими», яъни янги уй қурилгач, ўша уй ажинасига атаб қурбонлик қилиш каби ширк одат пайдо бўлган.
Жоҳилият даврида ҳам Каъбанинг атрофида ҳар хил тошлар мавжуд бўлиб, ўша давр кишилари бутларга яқинлашиш ниятида бу тошлар устида қурбонлик сўяр эдилар. Бу эса худди янги уйда қон чиқариш каби Аллоҳдан бошқага аталган қурбонликларнинг бир кўриниши. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам, яъни том устида сўйишми, тош устида сўйишми, шайтонни улуғлаш бор.
Жоҳилият даври арабларида бу каби қурбонликларнинг жуда кўп турлари кенг тарқалган эди. Масалан, ўша жоҳилият даврида «Фараъ», яъни туянинг биринчи туққан боласини бутларга атаб сўйиш одати қўлланилган. Бу одат билан араблар туянинг кейинги болалари кўп ва баракали бўлишини тилашар эди. Яъни, ана шундоқ қилсак, буту санамлар биздан рози бўлиб, ишларимиз юришиб кетади, деб эътиқод қилишарди. Бундан ташқари, ўша жоҳилият даврида ким ўғил фарзанд кўрса, қўй сўйиб, унинг қонини боланинг бошига суркашарди. Ислом дини бу ишларнинг барчасини ботил қилиб, уларнинг ўрнига исломий ечим топиб берган. Масалан, «Фараъ» ўрнига кимнинг моли юзтага етса, туғилган юзинчи ҳайвон боқиб катта қилингач, Аллоҳ йўлида сўйилиб, бева-бечораларга тарқатилишига, янги туғилган боланинг бошига сўйилган ҳайвоннинг қонини суркаш ўрнига, чақалоқ учун «Ақийқа» маросими ўтказишга амр қилиндик.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу фахри коинотдан қуйидаги хабарни бизга етказган: «Аллоҳдан ўзгага нарса сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин», деганларини эшитдим».
Шу ҳадис мазмунидан кўриниб турибдики, Аллоҳдан ўзгага атаб қурбонлик қилган Аллоҳнинг лаънатига учрайди, Аллоҳнинг лаънатига учраган эса шубҳасиз Аллоҳнинг душманидир. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган жонлиқ, бирон инсонни қаршилаб олиш учун унга атаб сўйилган жонлиқ, гарчи Аллоҳни зикр этиб туриб сўйилган бўлса ҳам, ҳаромдир, унинг гўштини ейиш мумкин эмас.
Муроджон Абдулҳамидов
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 203 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар