Сайт бўлимлари
"Оиламда Рамазон" танлови
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 04 Июнь 2014
Дунёдаги жамийки мусулмонлар Рамазон ойи келмасидан бурун унга қизғин тайёргарликни бошлаб юборадилар; хусусан, аёлларимиз таом ва озиқ-овқат маҳсулотларини жамлай бошласалар, эркакларимиз бундай нодир байрамни кутиб олиш учун янги кийим-бош ва совға-саломлар ҳарид қиладилар.
Рамазон кунлари одатда оила ва дўстлар даврасида, жуда кўтаринки кайфиятда ўтади. Бундай вақтларда бутун оила аъзолари, ёр-у биродарлар, дўст-у қадрдонлар янада яқинлашадилар, янада кўпроқ вақтларини биргаликда ўтказадилар.
Ислом аҳли учун муборак саналган Рамазон ойининг яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан, Ислом.Уз порталининг Оилам.УЗ сайти "Оиламда Рамазон" мавзусида танлов эълон қилади. Мазкур танлов оиламиз даврасида Рамазонни қутлаш, ибодатларни адо қилиш, таъсуротлар ва бошқа хусусиятларига бағишланади. Шунингдек, ёш болажонларимизга бағишланган “Ўз Рамазон тушунчангни тасвирла” мавзусида мусобақаси ҳам эълон қилинади.
Сиз азизларнинг юборган мақола ва расмларингиз www.oilam.uz, www.islom.uz каби сайтларимизда кенг оммага тақдим этилади. Таҳрир ҳайъати аъзолари томонидан “энг қизиқарли” ҳамда “энг ажойиб” деб топилган мақола ва расмлар эса “Ҳилол” журналимизда чоп этилиши билан бирга ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳам топширилади.
Мазкур танловга қатнашинг, азизлар!
Имкониятни қўлдан бой берманг...
Мақола, расм ва ҳикояларингизни кутиб қоламиз.
Мақола йўллаш учун электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
Онлайн маъълмуотлар олиш учун: форум хизмати
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик