Сайт бўлимлари
Рамазондаги Исломий хонадон (танловга)
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 30 Июнь 2014
Барча мақтовлар Аллоҳ таъолога бўлсин, Росулуллоҳга ва оила азоларига соловоту саломлар бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло шундай деб марҳамат қилади: “ Бас, бу биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас.” (Тавба - 109)
Исломий уй бу тақвога асосланган уйдир, унинг устунлари тақводир, илдизлари солиҳ амаллар ва боғчалари Аллоҳ таъолонинг буйруқларига бўйинсунишликдир. Аллоҳ таъоло шундай дейди: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва ахли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур.” (Таҳрийм - 6)
Уй омонатдир, масъулиятдир, раийятдир. Омонатли масъулиятга ҳушёр, масъул бошқарувчилар борми? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ҳар бирингиз бошқарувчисизлар ва ўз қўл остингиздагиларга масъулсизлар” (муттафақун алайхи), хонадон аҳлини бошқариш рамазонда ва бошқа ойларда ҳам уларни намозга буюришлик билан бўлади, Аллоҳ таъоло айтади: “ У ўз ахли-умматини намоз ва рўзага буюрар эди. У Парвардигори наздида рози бўлинган киши эди.” (Марям - 55)
Мусулмоннинг хонадони энг мухтож бўлган нарса шуки, хонадоннинг тарбияси билан шуғулланадиган тўғри йўлга бошловчи ота ва мўмина онадир. Аллоҳ таъоло айтади: “ Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради.” (Нисо - 58)
Хонадонни ислоҳ қилиш, уни тарбия қилиш омонатнинг энг буюкларидандир.
Исломий хонадон аҳли, рамазонда зикр, Қуръон тиловати, хушуъ ва тақво билан яшайди.
Исломий хонадон аҳли, ейиш ичишда, кириш чиқишда, уйғонишу ухлашда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга чақиради.
Исломий хонадон аҳли, ҳижобни ҳурмат қилади, Аллоҳ учун уни қабул қилади ва ҳижобни аёл учун шараф ва иззат деб, Аллоҳнинг ҳузурида эса ажр мукофот деб эътибор қилади.
Кўп хонадонлар мусиқа, қўшиқлар, турли сериаллар, ва телевизордаги фойдасиз бекорчи, тарбиясиз нарсалар билан балоланган, хонадон аҳлининг қалби бузилган, у хонадоннинг келажаги бекорга кетади ва озуқаси бекор бўлади, вақтлари исроф бўлади, аҳр ўйлаб кўрсалар бўлмайдими уларнинг бу ишларидан самара бўлмайди. Бази уйларга мусиқа, қўшиқ, бекорчи нарсалар кириб у уйдан зикр, сакийнат, одоб, камтарлик ва виқор чиқиб кетган. Аллоҳ таъоло айтади: “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир.” (Луқмон-6)
Оятдаги “беҳуда сўз(лар)дан” мурод уламолар наздида бу мусиқа, қўшиқлардир. Аслида ахмоқона бекорчи, маъносиз, бундай паст нарсалар қанча ақилларга зулм қилди.
Исломий хонадон аҳли, Аллоҳнинг зикри билан уйғониб, бемани,бекорчи сафсаталардан узоқлашиб Аллоҳни зикрида ухлайди. Аллоҳ таъоло айтганидай: “ Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.” (Муъминун - 3)
Исломий хонадон аҳли, Аллоҳдан ҳаё қилади, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: Эй одамлар, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш, бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни, қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингдир. Ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни хоҳласа дунё зийнатини тарк қилур. Ким ўшаларни қилса Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлур.
Қаниди исломий уйларга шариат илми кириб, мағфират боғига, маърифат бўстонига айланса эди. Албатта хонадон муҳим масалаларга мухтож бўлади, бу каби масалаларни энг катталаридан бири беш вақт намозга маҳкам бўлиш, уни рукуъси, сажда ва руҳонияти билан ўз вақтида сақлашдир. Кеча ва кундузлари Қуръон тиловат қилишга, тонг чоғларию оқшомлари Аллоҳ таъолони зикр қилишга, ва ҳар дақиқа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тирилтиришга ҳам мухтож бўлади. Шунингдек ҳар бир бекорчи ўйин кулгилардан ва фойдасиз, бекорчи ва ёлғон гап сўзлардан ҳам четланишга мухтож бўлади.
Аллоҳ таъоло айтади: “ Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!” (Фуссилат - 30)
“ Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур.” (Иброҳийм - 27)
Рамазон мусулмонни хонадонини хотиржамликка, баракага тўлдиради, хонадон аҳлини кечки намозларни ўқишликка уйғотади, кундузлари рўза тутишликка чақиради, Аллоҳни зикр қилишликка ундайди. Аллоҳ таъоло айтганидек : “ Албатта Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотдидан (яъни улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон Аллоҳдан ажру-мукофот бўлишидан) умидвордирлар, зеро (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлу-карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта У мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир (яъни озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир).” (Фотир – 29-30)
Эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси хонадонларимизни ҳидоят, иймон, ҳикмат, барокат ва сакийнат билан тўлдиришингни сўраймиз сендан.
Бизларни тўғри йўлингдан адаштирма!!!
Бобур Раҳимов
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар