Сайт бўлимлари
Улама рўза (танловга)
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 13 Июль 2014
Ёшлигимдаги илк рамазон ойини элас эслайман. Эсимда қолган Рамазон ойи шуки Рамазон ойи май ойларида келарди. (1988 йилдан кейин) . Оиламизда рўзани фақат отам (Аллоҳ хар иккисини раҳматига олган бўлсин) тутарди. Аммо негадир у пайтларда бошқа ёши катталарни нима учун рўза тутмаганлигини хозирда ўзимга сиғдира олмайман. Рўза тутишни қандайлигини билмасамда аммо кундузи овқат ейилмаслик кераклигини билардим. Кечки овқатимиз айнан ифтор пайтида бўлиши хам билардик. У пайтларда махалламизга нишолда сотувчи тоға келарди. Нишолдасини сотиб бўлгач отам учун алоҳида олиб қўйганини олиб келиб отам билан узоқ сухбатлашиб ўтирарди. Тўғрисини айтганда менга айнан шу сухбатларни тинглаш ёқарди. Нишолдачи тоғанинг Рамазон ойи савоблари, рўзани фазилатлари, аммо рўза тутиш бўйича партиячиларнинг зуғумлари ҳақида ва бунга жавобан отамнинг хам ўзига нисбатан бўлган партиячиларнинг таъқибларини айтиб берганда очиғи мен хайратланардим. 1989 йилги рўза келганида мен боғча опамга рўза тутдим, энди кундузи овқат емайман деб айтганим учун отам рахматлини бунга жавоб берганлигини кейинчалик билганман. Ўшанда боғча опамиз мени сўкиб, жеркиган ҳолда мажбур сув ичирганди. (бошқа пайтда сувни белгиланган пайтдагини, ўлчов билан беришарди)
Уйга келганимда дадам хам қаттиқ койиб берганди. Отам эса дадамга бир хўмрайиб қараб қўйиб менга “Ёшинг 12 га киргачгина рухсат бераман” деганди.
1991 йили отам раҳматли қазо қилгач оилада энам раҳматли рўза тутишни бошлади. Акам ва мен хам рўза тутаман деб туриб олдик. Дадам қаттиқ қаршилик қилди. (бу пайтда акам 10, мен 8 ёшга киргандим) Шу пайтда энам томонидан бизни рўза тутиш учун бир стратегик режа тузилган. Энам раҳматли мен ва акамга “улама рўза” тутишни ўргатди. “Улама рўза” шуки, сахарлик қиламиз, соат 10 ларда қоронғу уйга энам томонидан тайёрланган овқатни хеч ким кўрмасидан секин кириб паққос туширамизда мактабга кетамиз, мактабдан қайтгач яна ўша жойдаги таомлардан рўзани “улаволамиз”. Кечқурун эса энам билан бирга ифторлик қиламиз. Табиийки дадам бунга қаршилик қилмасди. Акам хам, мен хам “улама вақт”дан бошқа вақт хеч нима татимасдик. Икки йил улама рўза шу тартибда тутилди. Кейинчалик овқат бир махалга туширилди. 12 га тўлганимда эса ростмона рўза тутишни бошлаганман.
Умуман олганда кейинчалик барча оила аъзоларимиз рўзани қолдирмай тутиб келишади. Умуман олганда Рамазон ойини фазилатлари ва савоблари ҳақида дастлабки тушунчаларни берган отамдан ва рўзани бундай ҳолда тутишга ўргатганликлари учун энам раҳматликлардан бутун умр миннатдорман. Насиб қилса ҳозирда уч фарзандим бор, каттаси 7 ёшда. Уларни хам худди энамни ўргатган йўлларидай рўза тутишни ўргатишни ният қилганман.
Илоҳим, барчамизни тутаётган рўзаларимизни Аллоҳни Ўзи қабул қилсин!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар