Сайт бўлимлари
Қалбим билан дунёни кўрдим! (Танловга)
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 22 Июль 2014
Рамазоннинг энг иссиқ кунларидан бири. Ҳаво борган сари исиб, оғзимиз қуриб борар эди. Эй Аллоҳим, ўзинг сабр бергин. Кавсар сувларидан сув ичиб чанқоқларимизни бир умрга қондирайлик, деб дуо қилдим. Шу пайт телефон жиринглади. Олис вилоятдаги холам экан.
– Ассалому алайкум холажон, яхшимисиз.
– Ва алайкум ассалом, раҳмат. Биласанми, бу Рамазон қандай экан?
– Қандай экан?
– Кунларнинг энг узун Рамазони экан. Савоби энг кўпи. Қўлингдан келадиган бир ишни айтмоқчиман? бажарасанми?
– Албатта, қўлимдан келса.
– Рамазонда қилинадиган кичик савоб ҳам фарз ўрнида ёзилади. Маҳалламизда бир қиз бор. Кўзи кўрмай қолган. Исми Ҳадя. Саккиз йил олдин кўзи кўр бўлиб қолганди. Ота-онаси қизини кўрсатмаган жойи қолмади. Тошкентга келиши керак экан. Шу қизни уйингга жўнатсам, уни шифокорларга кўрсатсанг, савоб бўларди.
Холамнинг гапларини эшитарканман, бирдан куннинг иссиқлигию, шифохонада эрталабдан навбат кутишни ўйлаб, юрагим орқага тортиб кетди. Аммо кичик бўлса-да, савоб олиш умидида уни шифокорларга кўрсатишга рози бўлдим.
Шундай қилиб эртаси Ҳадя исмли қиз ифтор маҳал уйимизга келди. Дастурхонга дуо қилиб мендан таҳоратга сув сўради. Унинг намоз ўқишини эшитиб юрагим шувиллаб кетди. Атрофимда намоз ўқимай юрган соғлом одамлар сон-саноқсиз, бу қиз бўлса, кўзи кўр бўла туриб намоз ўқийман дейди... Хуфтон намозини бирга ўқиб бўлгач, унинг ҳаёти билан қизиқдим. Ҳадя ҳаётини сўзлаб берди.
Мактабда яхши ўқирдим, бир марта эшитганларимни дарров ёдлаб олардим. Устозларим мени жудаям яхши кўришарди. Бироқ 12 ёшимда кўзларим хиралашиб, мактаб ўрнига касалхоналарга боришга мажбур бўлдим. Бир эмас уч операцияни бошдан ўтказдим. Лекин фойдаси бўлмади. Кўзим бутунлай кўрмай қолди. Мендан кўра ота-онам тушкунликка тушиб борарди. Ким нима маслаҳат берса, шуни қилиб кўришга шошилишарди. Бир куни эса онам қишлоғимизда машҳур бўлган фолбинни бошлаб келдилар. Мен эса уни уйимиздан қувиб чиқардим. Аллоҳ бу дардни менга бердими, демак шифосини ҳам ўзи беради, дердим. Меҳрибон Аллоҳим дард билан бирга қалбимга чексиз сабр ҳам берганди-да. Кейин мени табибга кўрсатишмоқчи бўлишди. Рози бўлдим ва Аллоҳдан менга ўша томонлардан яхшилик беришини сўрадим.
Табиб мени кўриб чиқиб бир ҳафта ёнида қолиб муолажа олишим кераклигини айтди. Онам мен билан бир ҳафта қололмас эдилар. Шунинг учун у ерда даволанаётган аёлларга ишониб, мени уларга топшириб уйга қайтдилар. Ўша куни мен жудда оқкўнгил бир муслима аёл билан танишдим. У менга кўмаклашар, қаерга боришим керак бўлса, қўлимдан етаклаб борарди. Кейин эса менга намоз ўқишим кераклигини, дардимга шукр қилишим лозимлигини айтди. Қалбимга гўзал илиқлик кириб келганди. Зеҳним яхшилигидан кичкина сураларни ёдлаб намозни дарров ўргандим. Илк бора бошимни саждаги қўярканман жуда гўзал ҳислар қалбимни қамраб олганди. Иймоннинг лаззатини ҳис қила бошладим. Ҳар намоз вақти киришини интизорлик билан кутардим. Бир куни бу муслима аёл Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалом ҳақида айтиб бердилар. У зот ҳақида эшитарканман нимагадир кўзларимдан ёш селдай оқиб бораверарди. Қалбимда у зотга чексиз муҳаббат пайдо бўлганди. Муҳаммад (с.а.в.)ни бир бора тушимда кўришни орзу қила бошладим. Орзуимни пайғамбарга муҳаббат қўйишимга сабабчи бўлган аёлга айтдим. У менга кўплаб саловотларни ўргатди ва Аллоҳдан муҳаббатим абадий бўлишини сўраб дуо қилди. Мен пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни тушимда кўрдим... Жуда гўзал шаҳарда юрган эмишман. Одамлари меҳрибон, юзларидан нур ёғилиб турар. Кўзларим кўрлиги эсимда, лекин кўзи очиқ инсондай шаҳар айланиб юрардим. Шу пайт ёнимдан жуда хушсурат одам чиқди. Бу Абу Бакр р.а. эдилар. «Марҳабо, хуш келибсиз, бизникига зиёфатга хуш келибсиз», дедилар. Мен у зотга эргашиб уйга кирдим. Шинамгина уй экан. Менга камтарона безатилган дастурхон тўридан жой беришди. Кейин Абу Бакр «Хуш келдингиз меҳмон», деб мени аёли билан кузатиб қўйдилар. «Раҳмат сизга, Абу Бакр! Аллоҳ сиздан рози бўлсин», дедим. Хиёл юриб бир уй ёнидан ўтдим. Одамларнинг: «Ана Аллоҳнинг пайғамбари!», деган товушларини эшитдим. Ўша ерга қарасам юзларидан нур ёғилиб Муҳаммад (с.а.в.) келардилар. Оппоқ кийимлари, бошларига ташлаб олган оқ мато ўртасидан боқиб турган нурли чеҳралари ҳали ҳам кўз олдимдан кетмайди. Ёнларига тез бориб салом бердим. Улар алик олдилар. Мен улардан Аллоҳнинг пайғамбаримисиз, деб сўрадим. Ҳа, деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиздан (с.а.в.) менинг хаққимга дуо қилишларини, кўзларим очилишини сўрадим. Улар гўзал табассум қилиб қўлларини дуога очдилар. Оппоқ енглари кафтларигача келган эди. Қўлларини баланд кўтариб ҳаққимга дуо қилдилар.
Уйғондим...Шунчалар бахтли эдимки, энди кўзларим очилишига ишончим комил эди. Бир ҳафталик муолажам тугаб уйга қайтиб келдим. Уйга келар эканман қалбимда яна бир янги муҳаббат пайдо бўлганди. Энди Қуръонни севиб қолгандим. Уни тинмай ўқигим келаётганини ҳис қила бошладим. Ва бир йил ичида Қуръони Каримни эшитиб ёдладим. Лекин кўзим ҳамон кўрмасди. Кейин билсам ўшанда Расулуллоҳ (с.а.в.) кўзимни эмас, қалб кўзларимнинг очилишига дуо қилган эканлар. Мана, кўзларимга нур қайтмаган бўлса-да, қалбим нурга, Қуръонга тўла. Энди Қуръонсиз ҳаётим зулмат. Усиз энди йўлларимдан адашаман. Қуръонсиз яшай олмайман.
Энди кўзларим очилмаса ҳам хафа бўлмайман. Ахир кўзи очиқ, аммо қалби кўр инсонлар қанча. Мен эса қалбим билан бутун дунёни кўраман. Бу ерга эса онамнинг қистови билан келдим.
Ҳадянинг гапларидан қаттиқ таъсирландим. Мен кўзи очиқ бир банда зулматда яшаётганлигимни англадим. Ҳадяга оиламда Рамазонни ўтказиб кейин уйига қайтишини илтимос қилдим. Бу Рамазон мен учун энг ибратлиси бўлди.
Бибинисо Сатторова
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар