Сайт бўлимлари
Расулуллоҳнинг аёлларига таълим беришлари
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 13 Апрель 2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазондаги ҳолатларини тафаккур қилган инсон буни яққол ҳис қилади. Чунки бу мавзуда ривоят қилинган аксарият ҳадисларда аёл саҳобалар иштирок этганлар. Буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига таълим беришга нақадар рағбат қилганликларига далолат қилади. Қуйидаги ҳадислар бунга янада яққолроқ далил бўлади, деган умиддамиз:
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: “Ё Расулаллоҳ! Агар “Қадр” кечаси қайси тундалигини билганимда, нима дейишим керак?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳим! Сен афв этувчи ва карим зотсан! Афв этишни ёқтирасан. Шундай экан, мени афв эт”, деб лсавоб бердилар (Муслим ривояти, 1147-ҳадис).
Оиша розияллоҳу анҳодан бир аёл сўради: “Нега ҳайзли аёл рўзани қазо қилади-ю намозни қазо қилмайди?” Оиша розияллоҳу анҳо: “Биз ҳам шундай бўлар эдик. Шунда бизга рўзани қазо қилишга амр қилинар ва намозни қазо қилмасликка буюрилар эдик”, деб жавоб берган (Муслим ривояти, 335-хадис).
Бу ҳадисда шариатнинг асос қоидаларига ҳурматда бўлиш ва уларни тараддудсиз қабул қилишга ишора бор. Чунки булар диннинг асосини ташкил қилади ва мусулмоннинг зарурий сифатларидан саналади. Аллоҳ таоло шундай деган:
“Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйин сундик” (демоқдир). Ана ўшаларгина нажот топувчилардир” (Нур сураси, 51-оят). Бошқа бир оятда шундай дейилган:
“Бас, Раббингиз ҳаққи, улар ўрталаридан чиққан низоларга Сизни ҳакам қилмагунларича ва сўнгра чиқарган ҳукмингиздан дилларида танглик сезмай, тўла таслим бўлмагунларича, зинҳор имон келтирмагайлар” (Нисо сураси, 65-оят).
Буни саҳобалар ҳаётида ҳам кўп учратиш мумкин. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Муғаффал раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларидан бирининг тош отаётганини кўриб қолди. Унга: “Тош отма. Чунки Расулуллоҳ тош отишдан қайтариб: “У овни ўлдирмайди ва душманни ҳам ўлдирмайди. Балки у кўзни ўяди ва тишни синдиради”, деганлар”, деди (Бухорий ривояти, 6220-хадис. Бу ҳадисда мўминга зарар бериш назарда тутилган). Сўнгуни янатош отаётганини кўриб қолди ва: “Мен сенга Расулуллоҳ бундан қайтарган, демаганмидим? Сен бўлса, яна тош отаяпсан. Сен билан шунча вақтгача гаплашмайман”, деди. Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Билол тунда (ҳали бомдод намози кирмасдан олдин) азон айтар эди. Расулуллоҳ; “Абдуллоҳ ибн Умми Мактум азон айтгунча еб-ичаверинглар. Чунки у бомдод намози вак,ти кирганда азон айтади”, дедилар” (Бухорий ривояти, 1819-ҳадис).
Бу ҳадисда икки масалага далил бор:
Демак, бомдод намози азонидан асосий мақсад тонг ёришганини билдиришдир. Бу вақтда айтилган азондан сўнг рўзадор еб-ичишдан тўхташи лозим. Лекин азоннинг тонг ёришишидан олдин айтилганини билган кимса таомланишдан тўхтамаса ҳам бўлади. “Мен тонг ёришганини ўз кўзим билан кўрмадим”, деб азондан сўнг таомланиш рўзага футур етказиши мумкин. Шунинг учун бомдод намозининг азонидан таомланишдан тийилиш лозим. Аллоҳдан уқубат-лардан нажот беришни сўраймиз!
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар