Сайт бўлимлари
Афғон аёли
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 08 Март 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Ғарб ўзини Афғонистон халоскори сифатида кўрсатиб, мазкур мамлакатнинг маданий қадриятлари ва бошқа бойликларига ҳам ҳамла қилди.
Империалистик кучлар марказининг маълум бир хислати бор: қачонки улар мусулмон мамлакатларининг бирини нишонга олса, улар энг аввал ўша мамлакатдаги исломий қадриятларни ёмонлашни бошлайди. Шу тариқа жамият ва шахсларнинг онгини таслим қилмоқчи бўлишади.
Масалан, АҚШ ва унинг бошқа глобал иттифоқчилари Афғонистонга киришни бошлаганида, Афғонистон ҳақида жуда салбий маълумотларни тарқата бошлашди. Хусусан паранжидаги аёллар расмларини илова қилиб, бу юрт аёллари саводсиз, улар доим босим остида, уларни қул қилиб сотишади ва шу каби салбий хабарлар жуда кўп чиқади. Ўзларини эса, халоскор сифатида кўрсатишади.
Улар Афғонистонга ваъда қилинган демократиянининг яхшиликларини олиб келамиз, деб айтишади. Энди ҳаммаси яхши бўлади ва аёллар ниҳоят ўзлари муносаби бўлган озодликка эришади, деб ҳам қўйишади.
Глобал марказлар Афғонистонга кириб олганига етарли вақт бўлди, бироқ улар бу мамлакатга зўравонлик ва зулмдан бошқа ҳеч нарса олиб келгани йўқ.
Аксиняча, маҳаллий маданият, халқларнинг ҳаётий қадриятлари вайрон қилинди. Ҳаёт янада оғирлашди. Халқ бир тарафдан қашшоқлик билан курашса, иккинчи тарафдан босқинчи кучлар босимидан азоб чекди.
Афғон халқи ҳалигача уруш оқибатларидан холос бўла олмаяпти. Урушдан аёллар ва болалар энг кўп жабр кўришди. Жуда кўп оилалар жойларидан ҳайдалди, ўлдирилди, зўрланди. Жуда кўп гапирилган паранжи кийган аёл босқинчилар зўравонликларига ҳам дучор бўлди. Демократик кучлар тарафидан ташкил қилинган жуда кўп жангари гуруҳлари тарафидан ҳам омонда қолмади. Урушнинг барча оғирлиги халқ елкасига тушди: очорчилик, қашшоқлик, зулм. Интервентлар Афғонистонга озодлик эмас, балки оккупация ва мустабидликни келтирди. Булар Афғонистонга кириши билан аёлларга нисабатан бўлаётган зулм янада кўпайиб кетди. Аёллар таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, оиланинг мустаҳкам оёқда туришининг асосий омили аёлдир.
Жуда кўп мамлакатлар озгина иқтисодий танг аҳволга тушиб қолганида ўша юрт аёллари бошқа юртларга бориб ўзларини сотиб фоҳишалик билан шуғулланиши жуда кўп учраб туради. Аммо, мана 40 йилдан бери Афғонистонда уруш давом этаётган бўлса, афғон қизлари, аёллари Истанбул, Москва ёки Лондон каби катта шаҳарларга бориб, ўзларининг ор-номуслари билан юртларининг шарафларини оёқ ости қилганини кўрганмисиз ёки эшитганмисиз... Мана, Афғонистонни нега босқинчилар босиб ололмаслигининг сабаби...
Қайсидир бир жамиятда аёлларга нисбатан зулм бўладиган бўлса, бундай жамиятнинг муваффақият қазонишига ҳеч қандай имконияти бўлмайди. Ислом эса, аёлларни хурмат қилишга чақиради, аёлларни ҳимоя қилади... бу ҳақиқат!
Fatma Tuncer мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 194 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар