Сайт бўлимлари
Ҳижоб - қулликми ёки эркинликми?
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 26 Июнь 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Мусулмон аёлларнинг бош кийими бутун дунёда энг қизғин мунозараларга сабаб бўлиши ажабланарли эмасми? Ҳамма нарсага нисбатан бағрикенглиги билан фахрланадиган Европа, ҳижобни кўрганида, қандайдир сабаб билан ақлдан озаётгани ажабланарли эмасми?
Ушбу рўмол нафақат бош-кийимнинг бир қисми, балки унинг атрофида найзалар синадиган мусулмон дунёсининг ўзига хос бир рамзига айланди - кимдир шарқ аёлларини ҳижобдан озод қилишни талаб қилмоқда ва кимдир ҳар бир миллат танлаш ҳуқуқига эга бўлган шароитларда қадимий маданиятни сақлаб қолиш, тўлиқ ўзлаштириш мумкин эмас эканлигини эслатади.
Шу аснода мусулмонлар либоси модаси тобора кенгайиб, дунёга машҳур дизайнерларга таъсир этмоқда. Мана, Marks & Spencer буркини чиқармоқда, Mango ва Tommy Hilfiger эса – Рамазон учун ҳижоблар коллекциясини, Dolce & Gabbana Милан ва Парижнинг обрўли сахналарида либослар намойиш этмоқдаки, бу ерда мусулмон аёллар ташқи кўриниши фалсафаси яққол таъсир кўрсатганлиги аниқ.
Кўплаб қадимги маданиятларда ибо-ҳаёли аёллар бошларини рўмол билан, юзларини эса ҳарир газлама билан ёпиб юришган. Чўрилар ва фоҳиша аёлларига бу жазо таҳдиди остида тақиқланган эди, уларнинг юзлари (шунингдек, таналари) ҳаммага очиқ эди. Ислом пайдо бўлишидан анча олдин шундай бўлган, аммо Ислом ўз халқини ҳимоя қила оладиган энг яхши нарсани қолдирди. Ҳижоб асрлар оша сақланиб қолди ва мусулмон аёлларни гуноҳкор дунёдан ҳимоя қилди. Ҳозир эса чодир, паранжи ва ниқобни бир четга суриб қўйди жинси билан ҳам, оқшом кўйлаклари блан ҳам кўриш мумкин бўлган «сарпо»га айланди.
Кўплаб диндор оилаларда ҳижоб – сўзсиз мажбуриятдир, лекин кўплаб аёллар учун бу шунингдек, мустақил қарор ҳам ҳисобланади. Мусулмон аёллар ҳижобда ғурур билан ўзларининг ноёб маданиятидан воз кечмайдилар, стереотипларни йўқ қилиб, уларни ўзлари каби қабул қилинишга мажбур қилмоқдалар - қиличбоз Ибтихаж Муҳаммад Жаҳон Олимпиадасида ҳижобда иштирок этмоқда, Нобел мукофоти лауреати Малала Юсуфзай ҳижобда нутқ сўзламоқда, қўшиқчи Мона эса нима кийиши учун ҳеч кимга жавобгар эмаслигини айтиб, унинг эркинлик рамзига айлантирди.
Ушбу қизлардан фарқли ўлароқ, Ғарб кўпинча ҳижоб билан боғлиқ бўлган стереотиплар ва носоғлом тасаввурларга амал қилади ва ҳатто ақлли аёл сиёсатчилар буни бир вақтлар кийишдан бош тортишган, гарчи жаҳон дипломатиясида буни маҳаллий урф-одатларга ҳурмат белгиси сифатида қилиш одат тусига кирган бўлса-да. Шундай қилиб, Ангела Меркел, Урсула фон дер Леен ва Мари Ле Пен мусулмон аёлларнинг эркинликларини чеклашга қарши чиқишди, лекин бу Шарқ аёлларига ёрдам бериш истагидан кўра кўпроқ муросасизликнинг намойиши эди. Айтганча, улар ёрдамга муҳтожми? Эҳтимол, бу танаси сексуаллашган ва товарга айлантирилган ғарб аёллари ёрдамга муҳтождир?
Нима бўлганда ҳам, ҳижоб эркинликни чеклаш деб ҳисоблайдиган одамлар жуда янглишадилар. Ҳижоб жуда катта маънога эга ва бу эркинликдир. Ҳижоб камситмайди, буюклаштиради, зарар қилмайди, аксинча, зарар етказадиган нарсадан ҳимоя қилади ва тўсади.
Ярим яланғоч ҳолда кўчага чиққан аёл, яқинларига бериши мумкин бўлган аёл қувватини йўқотади, унинг қуввати унга қарайдиган одамларга тарқатилади. Ҳижоб кийган мусулмон аёллар ўзларини умуман чекланган деб ҳисобламайдилар, улар ўқишади, ҳаётнинг турли соҳаларида муваффақият қозонишади, йирик компанияларда ишлайдилар ва одамлар уларни ҳурмат қиладилар ва кераксиз савол бермайдилар, чунки муносиб одамлар бошқа маданиятни ҳурмат қилишади ва тушунишади. Бошқа одамнинг турмуш тарзи ўз ҳаётига мос келмаслиги кераклигини таъкидлайди. Ҳар ким нимага қодир ва нимага мос келса кийиши мумкин, чунки ҳақиқий эркинлик, авваламбор, танлаш имкониятидир.
Абу Муслим
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 195 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар