Сайт бўлимлари
Севгининг бермуд учбурчаги
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Севги бизнинг олдимиздан худди ер остидан қотил учиб чиққандек отилиб чиқди ва муюлишда бизнинг иккаламизни ҳам ўз домига тортди. Бунга Фин пичоғи ва чақмоққина қодир. М.Булгаков “Уста ва маргарита”
Қизлар билан муомала жуда нозик. Бир қарашда севги бу- романтика, ҳаммаси зўр. Мана “севги учбурчаги”га ҳам дуч келдик. (Айтганча бугунги кунда кўпбурчакли фигуралар ҳам учрамоқда). Кўпчилик гўё машҳур Бермурд учбурчагига осилиб қолгандек, улар бу ҳолатдан одамларнинг ишончларини йўқотмагунча чиқиб кета олмайди.
Жазман, чўри, конкубина—сўзлар ўзгаргани билан моҳият ўзгармайди. Бу баъзида касб баъзида жуда шафқатсиз тақдир ё атайлаб танланган йўлдир. Бу тушунчалар жуда кўҳна яъни оила, никоҳ тушунчалари пайдо бўлгандан бери бор.
Жазман роли қадимда уйда сақланадиган чўриларга берилган. Аксарият ҳолларда улар келгинди бўлган, шунинг учун гапириш ҳуқуқига ҳам эга бўлмаган. Вақт ўтиб ўлчовлар ҳам ўзгарди. Қадимда жамият гуллаб яшнагани сайин гумашталарнинг даври ҳам гуллаган. Энди улар миллатдошларимиз, аммо фақир оиладан бўлиши керак; ёш ва чиройли қизлар тирик маҳсулот бўлиб қолган.Кўп ҳолларда ота-оналари уларни сотган, ортида қолган болаларининг келажаги учун. Улар “қора хотин”, “паст хотин” ва чўри ролини ўйнашар эди.
Ўрта асрлар даври—зулматли қора асрдир. Унда ёқимсиз ҳуқуқлар ва одатлар авжига чиққан эди: биринчи никоҳ кечаси ҳуқуқи, забт этувчининг ҳуқуқи, сахий жаноблар ҳуқуқи...
Ҳаммаси қай кўринишда бўлмасин хотинлар устидан ҳукмронлик билан тугар эди. Ўша пайтда хотинларга нисбатан қилинган зўравонликлардан уларни монастир деворлари ҳам қутқаза олмаган.Аммо бошқа томондан черков ҳаёти қаттиқ туриб олиб битта хотин билан яшашни талаб қиларди. (Бу хотинлар устидан зўравонлик, ўлим ва жазманлар жамиятининг ривожланишига олиб келган.
Ўйғониш даври конкубинларнинг олтин асридир. Никоҳсиз ишқий алоқаларни бекитишга ҳожат қолмаган, ҳатто бу овоз бериш фахрига айланди. Диний қарашларнинг сусайиши, антик анъаналарнинг туғилиши шундай натижаларни бердики, гумашталар бу даврга келиб ўзига мос бой оиладан танланган. Бора-бора қонуний хотин олиш ҳам йўқола бошлади. Сабаблари – йўқолаётган дин эмас кўп қиррали сулола, “зарурий никоҳлар”...
Шундай қилиб асрлар оша бугунги кунга ҳам етиб келдик. Жазман тутиш ҳозир жамиятнинг одатий бир қисмига айланди. Ҳолат анча қийинроқ, чунки бу касб фақат қизларники эмас, эркакларники ҳамдир.Ўйнаш, альфонс булар эркаклардир. Бой оиладан бўлган, эри бор хонимларнинг ўйнашлари... Шундай вақтлар бўлдики, буларнинг бари одатга айланди, ёшларнинг ўз карьераларини яратиши учун ота-оналарининг ёрдамисиз эришиш усули.
Ҳозирги пайтда бу жуда оммалашди. Меҳнат қилишни истамай, аёлларнинг елкалари ортида маза қилиб яшаш альфонсларнинг энг яхши танлови. Уларни қўллаб-қувватлаб турадиган аёллар ҳам кам эмас, бу уларни қониқтиради.Аёл билан осон, аммо бу ҳол қизлар билан қийин кечади. Улар бўлғуси ҳаётларини пайҳон қилиб, ўша ҳаётнинг қурбонига айланади. Қизларнинг биринчи гуруҳи бу усул билан ўз карьерасини яратади. Иккинчи гуруҳдагилар эса оилали эркакни севиб қолганлардир.Эркак эса ҳаммасини тўхтатишга қодир эмас, шунинг учун ҳам кўнгли қолган хотин билан ҳам, севган хотини билан ҳам яшашга ҳаракат қилади. Қиз бўлса эркакнинг ажрашиш ҳақидаги ваъдаларига ишониб яшайди. Дам олиш ва байрамларни у билан ўтказа олмайди ҳам, ажрашиб ҳам кета олмайди. Болали бўлишига ё “эри” рухсат бермайди ёки бўлса ҳам улар бир умр отасиз ўсишади.
Европадаги генетик изланишларнинг натижасида шу нарса маълум бўлдики, 15% оилаларнинг болаларида ўз отасининг қони учрамайди ва ҳар бештадан битта эркакнинг никоҳсиз болалари бор. Бу жуда даҳшат! Дарҳақиқат, насллар аралашиб кетиб қариндошлик илдизлари ҳам йўқолган. Баъзида ака-сингиллар орасида никоҳ бўлиб қолиш ҳоллари ҳам учрайди.Мана шу жирканч никоҳ табобат томонидан ҳам қораланган. Чунки ҳомила ва болаларнинг соғлом бўлишига кафолат йўқ.
Исломда бу қаттиқ қораланади. Исро сурасининг 32-оятида. Зинонинг жазоси жуда жиддий, ҳатто ўлимгача боради. Бу қонун аёл- эркакка баробар. Қулдорлик бекор қилинмасдан олдин чўрилар бўлган, бироқ улар болали бўлса хожасининг қонуний фарзанди ҳисобланиб отасининг шарифини олган. (Европадагидек онасининг эмас). Бу насл аралашиб кетишига тўсқинлик қилган.
Севги ҳақида гап кетганда фақат карьерасини ўйлаб эмас, ҳис-туйғусига берилган эркаклар ҳам талайгина эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Аёлга бўлган ҳис табиий ҳол бу Китобимизнинг 3-сура 14-оятида ҳам айтиб ўтилган. Аммо бу ҳиссиётларнинг жиловини фақат никоҳдан кейин қўйиб юбориш мумкин. Жуфти ҳалолидан бошқаси ҳаром бўлиб қолади. Нафақат зино, бегона аёлга кўз қирини ташлаш ҳам мумкин эмас. Агар исломнинг шартлари қониқтирмаса, шуни айтиш мумкинки, хиёнат масиҳийликда ҳам қаттиқ қораланган. Зинокор охирги дин йўналишларини йўқотиб ҳайвонлик даражасига тушиб қолади. Ҳайвонлар учун эса бу оддий ҳол. Нар ҳайвон кўпроқ урғочига эга бўлишни истайди.
Албата барчасини тушунса бўлади, қариб қолган эр ёки хотин, ниманидир янгисини ё зўрини хоҳлайсан киши..
Лотин Америкасининг сериаллари тўхтовсиз хиёнат ва никоҳсиз болалардан иборат...Аммо фақат кинодагина бу гўзал. Ҳаётда эса севги учбурчаклари ҳақиқий Бермурдга айланган, унда йўқолиб кетиш ҳам, чиқиш ҳам қийин. Шунинг учун ҳам қотилликлар, бузилган оила, синган болалик, кўп инсонларнинг тақдирларига хиёнат ва рашк сабаб бўлмоқда. Севги учбурчакларида ғолиблар бўлмайди. Унда ҳамма мағлуб бўлади.
Рус тилидан Муаййада Раҳмон таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 302 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар