1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ғуслнинг вожиб бўлиши

Ғуслни вожиб қиладиган амаллар бештадир.
1. Нутфанинг (маний) лаззат ва шиддат билан чиқмоғи. Маний ўз маконидан лаззат ва шиддат билан ажралиб, андомдан суст ҳолда чиқса ҳам, Имом Аъзам мазҳабида ғусл вожиб бўлади.
Изоҳ: Нутфа шундай сувки, бу сув сабабидан Аллоҳ таоло ўз қудрати билан ҳамма жонзотларини яратади. Нутфа эркакка ҳам, аёлга ҳам баробар бўлиб, эркак кишининг пуштидан, аёлларнинг кўкрагидан ажралиб чиқади. Эркакларнинг нутфаси қуюқ ва оқ рангли, аёллардан келадиган нутфа эса суюқ ва сариқ рангда бўлади. Фарзанднинг ота ёки онага ўхшамоғи ушбу сувга боғлиқдир. Агар эркакдан келадиган нутфа олдин ё кўпроқ бўлса, фарзанд отага, аксинча бўлса, онага ўхшаб туғилади.
2. Жимоъ қилувчи жинсий олатининг учи жимоъ қилинганнинг олди ёки орқасида ғойиб бўлмоғи. Ушбу ҳолатда маний инзол бўлса ё бўлмаса ҳам иккисига ғусл вожиб бўлади.
Ҳадиси шарифда: «Кдчонки икки хатна кдлинган алокд кдлса ва ҳашафа (эркак жинсий олатининг учи) ғойиб бўлса, нутфа хоҳ инзол бўлсин, хоҳ бўлмасин, ғусл қилиш вожибдир», дейилган. Ушбу ҳукм инсонларга хосдир. Ҳайвонтабиат бир инсон бирор ҳайвон билан алоқа қилса, ғусл вожиб бўлиши учун маний келиши шарт.
Танбеҳ: юқорида орқа йўлга жимоъ қилиш сабабидан ғусл вожиб бўлиши масала сифатида зикр қилинди. Аммо ушбу фаҳш амал оғир жиноят, гуноҳи азимдир.
3. Иҳтилом. Яъни, уйқудан уйғонганда кийими ё баданида маний ёки мазий кўрмоғи.
Инсондан уч хил суюқлик келади: маний, мазий ва вадий. Маний ҳукми юқорида ўтди. Мазий шундай суюқликки, у эр киши ўз аёли билан ҳазиллашган-да, ўйнашганда келади, аммо келгани билинмайди. Ранги оқ, манийдан кўра суюқроқ бўлади. Уйғоқ ҳолда келса, таҳоратни бузади, аммо ғусл вожиб бўлмайди. Уйқуда келса, маний бўлиши эҳтимолидан ғуслни вожиб қилади. Агар киши туш кўрсаю, сув кўрмаса, ғусл вожиб бўлмайди. Лекин туш кўрмаса ҳам, уйғонганда кийим ёки баданида мазий ё маний асоратини, яъни намни топса, ғусл қилади. Ҳадиси шарифда: «Ал моу бил мои», яъни ғусл сувни кўришдандир, деб марҳамат қилинган.
Вадий ҳам ширали бўлиб, баъзан пешобдан кейин келади. Таҳоратни кеткизади, аммо ғуслни вожиб қилмайди.
Эслатма: мужомаатдан сўнг ғуслдан олдин қолган манийни пок қилмоқ учун бироз ухлаш ё сайр этиш ёки пешоб қилиш зарур. Агар мазкур уч амалдан бирортасини бажармасидан дарҳол ғусл қилса ва ғуслдан сўнг қолган маний келса, қайтадан ғусл қилиши вожиб бўлади. Аммо мазкур ҳаракатлардан бирортасини бажаргандан сўнг ғусл қилса-ю кейин қолган маний келса, буни мазийга ҳамл этиб, қайтадан ғусл қилмайди. Бу ҳукмлар эркак ва аёллар учун баробар.
4-5. Ҳайздан ва нифосдан покланиш учун ғусл қилиш вожиб бўлади.

Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан

Ҳозир сайтимизда 137 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ