Сайт бўлимлари
Кўпинча оила бошлиқларидан содир бўладиган айрим хатолар...
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
1. Аёлга дини таълимотларини умуман ўргатмаслик, нима жоизу нима жоиз эмас, тушунтирмаслик. Шундай аёллар ҳам борки, ҳатто намоз ўқиш қонун-қоидаларини билмайдилар. Эрлари эса тақвони байроқ қилиб кўтаришади. Баъзи аёллар ҳайз ва нифос ҳукмларини ҳам билишмайди. Лекин, фалон нафис таомни қандай тайёрлашни, пистон европача тортни қандай пиширишни, номи ҳам аллақандай ғароийиб бўлган фалон салатнинг қандай тайёрланишини яхши биладилар. Чунки, эрлари буни талаб қилишади. Аммо, намоз, рўза ҳақида эса ҳеч нарса сўралмайди. Ҳолбуки, ҳадисда келганидек, оила бошлиғи қиёмат кунида бундай нарсалар ҳақида ҳисоб беради. “Ҳар бирингиз назоратчисиз ва ҳар бирингиз ўз раиятингиздан сўралурсиз”, дедилар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
2. Хатоларни излаб юриш... Агар эр киши ўз аёлининг айбини пойлаб, хатосини қидириб юрса ҳам оилавий фароғатга путур етади. Боз устига бу ишдан қатйрилганмиз. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади (мазмуни): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) киши ўз аҳли оиласига (кутилмаганда) кечаси кириб келишидан қайтардилар”. Чунки, бунда эр гўёки ўз аёлини хиёнат устида ушламоқчи бўлгандек туюлади. Шу боис ҳам сафардан тунда келиб қолган одам кутилмаганда уйига боришдан қайтарилган.
3. Муолажанинг биринчи босқичидаёқ уришга ўтиш. Бу ҳам катта хато. Эрига итоатсизлик қилиб, ундан баланд келишга уринаётган аёл аввал маълум муддат насиҳат қилинади. Чиройли муоамала орқали бу ишдан қатариб, тарбияга чақирилади. Кўп аёллар шунинг ўзида инсофга келишлари мумикн. Агар бу иш кор қилмаса, кейинги босқичда уларни ётоқда тарк қилинади. Яъни эр киши яхши сўзлар ва гўзал момала билан ақлини йиғмаган хотиннинг бу ишларига норозилик сифатида аёли билан қовушмай туради. Бу туфайли ақлли аёл эс хушини йиғиштириб олади. Аммо, айрим аёлларга бу ҳам кор қилмайди. Ана унда юзидан бошқа жойига, майиб қилмайдиган, кўкартирмайдиган қилиб, эр ўзининг забтини кўрсатиб қўйиши учун номига “урилади”. Баъзи уламолар бунга мисол келтириб, масалан: “мисвок билан бундай, салгина туртиб қўяди” дейишган. Бу шунчаки, сиёсат юргазиш учун қўлланадиган сўнги чора бўлиб, буни суистеъмол қилмаслик лозим. Баъзилар зулм қилиб, унарга-унмасга аёлларини дўппослаб, калтаклаб, юзларига уриб, баданларини кўкартирадилар. Бу иш ўтакетган пасткашлик бўлиб, Ислом бундан қайтаради. Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурига келиб: “Аёлнинг эри устидаги ҳаққи нима”, деб сўради. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай жавоб бердилар: “Эр еганда, аёлини ҳам едириши, ўзи кийганда аёлини ҳам кийдириши, асло юзига урмаслиги ва аёлини таҳқирламаслиги ва (агар унга жаҳл қилиб бирга ётмоқчи бўлмаса) бу ишни фақат уй ичидагина қилишидир”.
4. Аёлининг айбу камчиликларини, сирларини фош қилиш. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб, дедилар (маъноси): “Албатта қиёмат Кунида Аллоҳ ҳузурида одамларнинг энг ёмони шундай кишики, аёлига яқин бўлади (ва барча сирларидан воқиф бўлади), аёли ҳам унга яқин бўлади. Кейин аёлининг сирини ҳаммага фош қилади”. (Аҳмад ривояти) Фош қилиниши ҳаром бўлган сирларнинг энг ашаддийси эса тўшакдаги сирлар ҳисобланади.
5. Аёлларга қўрс-қўпол муомалада бўлиш... Баъзилар умуман аёлларига яхши гапирмайдилар, лутф ва хушомад қилмайдилар. Бу ҳам оилавий бахтнинг камолига путур еткизади. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз ҳадисларида марҳамат қилиб, бундай деганлар: أكمل المؤمنين إيماناً أحسنهم خلقاً، وخياركم خياركم لنسائهم Яъни: “Мўъминларнинг иймони энг комилллари – хулқлари энг яхши бўлганларидирлар. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёллариаг энг яхши бўлганларингиздир”. Бошқа бир ривоятда эса: أكمل المؤمنين إيماناً أحسنهم خلقاً، وألطفهم بأهله яъни: “Мўъминларнинг иймони энг комилллари – хулқлари энг яхшилари ва аёлларига энг кўп лутф ва марҳамат билан муомалада бўлганларидирлар”, дейилади. Мубоҳ бўлган ҳазил-ҳузил, эркалатиш каби ишлар билан аёллар қалбига хурсандлик олиб кириш ҳам уларга илтифот билан муомала қилиш туркумига киради. Набий (алайҳиссалом) аёлларига нисбатан ниҳоятда меҳрибон, ширинсухан ва илтифотли эдилар. Гоҳида Ойиша онамизга: “Буёққа кел, ким ўзарга мусобақалашамиз”, дея югуришар эдилар. Ойиша онамиз айтадилар: “шундай қилиб, У киши мен билан мусобақалашдилар ва мен У кишидан ўзиб кетдим”. Аёлларни эркалатгансимон номлар билан чақириш, уларнинг исмларини бироз ўзгартириб, майинлаштириб айтиш ҳам илтифотга киради. Набий (алайҳиссалом) Ойиша (розияллоҳу анҳо)ни “Эй Ҳумайро, анавиларга қарашни хоҳлайсанми”, дея бошқача ном билан чақирар эдилар. Ҳумайро бу юзлари қизил қиз, деган маънони билдиради. Гоҳида Ойиша дейишни ўрнига “Ойиш!”, дея исмларининг ҳарфларини қисқартириб, бироз бошқаароқ тарзда чақирардилар. Бу ҳам бўлса, аёлларини хурсанд қилиш ва илтифот кўрсатиш учун эди.
6. Эркак кишининг баъзи уй юмушларида аёлига ёрдамлашишдан ўзини юқори тутиши... Баъзи нодон кимсалар эса бу ишни эркак кишининг обрўсига путур еткизади деб ўйлайдилар... Ва аёллари қийналаётганини кўриб туриб ҳам ёрдамлашмай, қоринларини қаппайтириб, телевизорни томоша қилиб ётаверадилар. Аёл бечора ҳам овқат тайёрлаши керак, ҳам йиғлаётган боласини овутиши керак, ҳам эрининг шундоқ ёнида турган дорисини олиб бериб ичириб қўйиши, чой тайёрлаб бериши, оёқ кийимини тозалаб қўйиши, фалон кўйлагини дазмоллаб бериши ва ҳоказо ишларни қилиши керак. Лекин бу ишларнинг барчасига бир вақтда улгуриш лозим. Шундай ҳолатларда баъзи эрлар аёлларига ёрдамлашишни эркак киши учун уят деб биладилар. Энди, дунёдаги барча эркакларнинг саййиди в улуғи бўлмиш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уйдаги ҳолатлари ҳақида эшитинг. Ойиша онамиз Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уйда нима иш қилишлари ҳақида сўралганларида шундай жавоб бердилар: “У зот ўз (уйда) аҳли оилаларининг хизматида бўлардилар. Намоз вақти бўлганда эса намоза чиқардилар”.
7. Аҳли аёлга нафақа қилишда ўта қурумсоқлик ва бахиллик қилиш... Эрларнинг ўз аёлларига нафақа қилишлари, оила таъминотини зиммаларига олишлари Қуръон, Суннат ва Ижмоъ бўйича вожибдир. Аллоҳ таоло маҳамат қилиб, айтади:
“وعلى المولود له رزقهن وكسوتهن بالمعروف” Яъни: “Аёлларни маъруф билан ризқлантиришв а кийинтириш ота зиммасидадир”. “Маъруф” билан деганда ифрот ва тафритга йўл қўймаган ҳолда, одамлар ичида урф бўлган миқдорда, эл қатори едириб ичириш ва кийинтириш тушунилади. Аёл киши эрига ўзидан фойдаланишга имкон берганлиги, эрининг сўзига итоаткорлиги, унинг уйида қўним топиб, уй ишларини бошқариши, фарзандларни тарбия қилиб, парваришлаши учун ҳам шундай нафақага лойиқ бўлган... Ҳадисда:
“إذا أنفق الرجل على أهله نفقة يحتسبها فهي له صدقة” яъни: “Киши ўз аҳлига савоб умидида бирорта нафақа қилса ҳам албатта бу унга савоб бўлади”, дейилган. Яна Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
أفضل دينار: دينار ينفقه الرجل على عياله дея марҳамат қилганлар. Бунинг маъноси: “Динорнинг (яъни пулнинг) энг афзали: кишининг ўз аҳли аёлига инфоқ қилган динордир”.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 262 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар