Сайт бўлимлари
Айбимни қандай юваман?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Зино катта гуноҳ эканини биламан, лекин, афсуски, бу ишга бир марта қўл урганман. Бугун эса виждоним қийналади. Ўз гуноҳимни қандай ювишим мумкин? Буни эримга айтсаммикан ёки йўқми, деб кўп ўйлайман. Йўл кўрсатинглар, жуда қийналиб кетдим.
ЖАВОБ: Бу саволдан эрли бир аёлнинг зино қилгани ва зиносини эътироф этаётгани, бу гуноҳдан виждони азобланаётгани, эрининг олдида ўзи айбдорлигини ҳис этаётгани маъноси чиқиб турибди. Шу билан бирга аёлда Аллоҳ ҳузурида катта бир гуноҳ содир этгани ҳисси бўлиши лозим.
Бундай ҳолатда бугунги шароитимизда, бошқа мусулмон давлатлари шароитида ҳам гап бир хил. Худди шундай саволлар бошқа Ислом юртларида ҳам берилади. Ўзим шахсан буни радиода эшитиб, газета-журналларда ўқиганман.
Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, шайтон васвасасига учиб, зино деб аталмиш катта бир гуноҳни содир этган бўлса, бундай ҳолатда чин қалбдан тавба қилиши лозим. Мана шу бугунги кунга мос жавобдир. Мазкур гуноҳга қўл ургач, кейин афсус қилган одам астойдил Аллоҳ таолога тавба қилиши керак. Бўлиб ўтган нохуш амал, катта гуноҳга чин дилдан надомат чекиши керак ва умр бўйи мана шу нарсани хаёлига ҳам келтирмасдан тавба-тазарруъ билан гуноҳини ювиш учун Аллоҳ таолога кўпроқ ибодат қилиб ўтиши лозим бўлади. Ана шунда бу ёғи Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола бўлади. Кечирадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи.
Аммо бу гапни асло бировга айтмаслик керак. Мана, билдирмай саволни сўрадими, ҳукмни билдими, демак, ҳеч кимга айтмасдан беркитиш керак. Шоядки, Аллоҳ таоло буни беркитса деган умидда ва астойдил тавба қилиши керак. Бу нарсага ва бошқа гуноҳларга умуман яқинлашмаслик даркор. Парвардигори олам бундай гуноҳлардан барчани асрасин ва тавба қилувчиларнинг тавбаларини қабул этсин (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар