Сайт бўлимлари
Рашк қилиш айбми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 05 Июль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Яширишнинг ҳожати йўқ, хотинимни бошқалардан қаттиқ рашк қиламан. У эса бундан ранжиб, ҳаммага шикоят қилиб юрибди. Яқинда одамлардан эшитсам, Исломда рашк яхши хислатлар қаторида саналган экан. Рашк қилиш айбми ёки динимизда бунга рухсат этилганми?
ЖАВОБ: Саволда таъкидланганидек, динимизда рашк масаласига жиддий муносабатда бўлинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади», дедилар» (Термизий ва Бухорий).
Рашк аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ҳақ эгасининг ғазаби қўзишини англатади. Кўпроқ эру хотиннинг бир-бирини бошқалардан қизғанишига рашк, деб одатланилган. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рашк Аллоҳ таолога ҳам мос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар. Аллоҳнинг рашки Ўзи қилмасликни амр этган ҳаром ишлар мўмин киши томонидан қилиниши туфайли келиши ҳам баён қилинмоқда. Яъни, Аллоҳ учун тарк қилиниши лозим бўлган ишнинг қилиниши, Аллоҳнинг амрини эмас, бошқанинг амрини тутилиши Аллоҳнинг рашкини, яъни, ғазабини келтириши турган гаплиги айтилмоқда. Ўзига тобеъ шахс бошқанинг айтганини қилса одамнинг қанчалар аччиғи чиқадию, аммо у ҳамма нарсага қодир Аллоҳнинг айтганини қилмай, бошқанинг айтганини қилишни ўзига эп кўради.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандасини ёки чўрисини зино қилишини кўргандаги рашкидек рашкни ҳеч ким қила олмайди. Эй Муҳаммад уммати, агар мен билган нарсани билганингизда, албатта, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлур эдингиз», дедилар» (Бухорий).
Эркак бўлсин, аёл бўлсин бандадан Аллоҳнинг энг қаттиқ ғазабланадиган ҳолларидан бири банданинг зино қилиш пайти экан. Албатта, бу улкан жиноят, катта хиёнат фақат бандага нисбатан эмас, балки Аллоҳга нисбатан ҳам қилинган жиноят ва хиёнат ҳисобланишидандир.
Аллоҳнинг рашк қилиши ана шу маънони билдиради. Кишилар зинокор зино қилганида ўз жуфти ҳалолига ёки яқин кишисига хиёнат қилади, ана ўшалар рашк қилиши, ғазабланиши, чора кўриши керак, деб ўйлайдилар. Аллоҳнинг рашк қилиб-ғазабланишини билмайдилар.
Кишилар ўртасидаги рашк масаласига қайтадиган бўлсак, Аллоҳ таоло рашк қилганидан кейин мўмин киши ҳам рашк қилиши лозим. Мўътадил, васваса даражасига ўтмаган рашк яхши сифатдир.
Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу: «Агар хотиним ила бегона эркакни кўрсам, уни қилич тиғидан ўтказар эдим», деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саъднинг рашкидан ажабланаяпсизларми?! Мен ундан кўра рашкчироқман, Аллоҳ мендан кўра рашкчироқ», дедилар». Мадина аҳлидан бўлмиш (ансорий) саҳобаларнинг раҳбарларидан бири Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу жуда ҳам ғайратли-рашкчи киши эдилар. Зино тўғрисида, бир эр киши ўз хотинини бегона эркак билан ушлаб олиши тўғрисида гап кетганида ушбу ҳадисдаги гапни келтириб, ўша зинокор эркакни қилич билан чопиб ўлдиришларини айтганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ўзлари Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан кўра, Аллоҳ таоло эса ўзларидан ҳам кўпроқ рашкчи эканини баён қилганлар.
Аммо, шундоқ бўлса ҳам на Аллоҳ таоло, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинини бегона эркак билан ушлаб олган кишига зинокорларнинг иккисини ёки бирини ўлдиришга рухсат бермайди. Чунки одам ўлдириш жуда оғир иш, катта жиноят, у бир кишининг гувоҳлиги ёки ҳукми билан бўлиши керак эмас.
Агар хотинини бегона одам билан ушлаб олган кишига уни ўлдириш ҳуқуқи берилса, ҳар ким ўзи ёмон кўрган одамни ўлдириб қўйиб, кейин хотиним билан ушлаб олиб ўлдирдим, деб қутилиб кетаверади. Бундай ҳолатда ҳукуматга арз қилинади. Агар зино собит бўлса, зинокорларга нисбатан шариатда белгиланган жазо берилади. Зино собит бўлмаса, эр-хотин қасам ичиб, бир-бири билан лаънатлашадилар ва оралари ажратилади. Аммо эр зино тўғрисида арз қилиб туриб лаънатлашишдан бош тортса, унга туҳматчи сифатида дарра урилади. Бу ҳукмлар кези келганда, иншааллоҳ батафсил ўрганилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўътадил рашк яхши нарса, бу сифат Аллоҳнинг, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатидир. (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар