1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оила қуришга ота-она розилиги керакми?

Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда. Айтинг-чи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп сўралади. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билгани учун қайта-қайта сўрашаверади.
Аҳли сунна вал жамоага кирувчи тўрт мазҳабдан учтаси, яъни ҳанбалий, моликий, шофеъий мазҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийсининг рози бўлиши шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди.
Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда эса вояга етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини танлашда ўз эрклари бор. Масалан, қизлар ўзи рози бўлиб никоҳдан ўтса бўлади, чунки балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган қиз турмуш ўртоғини танлаб тегса, никоҳи никоҳ бўлаверади. Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча йигит-қизлар ота-онасининг маслаҳати ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади.
Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса, янада яхши бўлади.
Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетишган экан, ота бошқа ердаю, фарзандлар она билан туради. Вақти етиб, қиз турмуш қуриши керак, розилик топилди, куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди. Бу ерда ҳам ўша гап. Агар қиз хоҳласа, «отам норози бўлса ҳам тегаман» деса, шариат бўйича ҳаққи бор, тегиб кетаверади. Лекин маслаҳат қилиб, икки тараф ҳам рози бўлса, кейинги ҳаётлари яхши бўлади. Оталар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан ҳаракат қилишса, бундан ҳам яхши бўлади (Аллоҳ билувчидир).