1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Жунубликдаги назар ҳаромми?

Эр билан хотин қўшилганидан кейин ғусл қилгунча бўлган даврда бирор нарсага ёки инсонга кўзи тушса, кўзи тушган нарса ҳаром буладими?

ЖАВОБ: Йўқ, ҳеч нарса ҳаром бўлмайди. Бундай ҳолатдаги шахс “жунуб” дейилади. «Жунуб» сўзи луғатда “четда турувчи” маъносини англатади. Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабга кўра маний чиқариб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Ғусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган. Аммо жунуб кишининг кўзи бирор нарсага тушса, ўша нарса ҳаром бўлиб қолади, деган гап умуман йўқ (Аллоҳ билувчидир).