Сайт бўлимлари
Никоҳнинг нафс тарбиясига алоқаси борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 04 Сентябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Никоҳнинг нафс тарбияси, яъни қалбни тозалашга, ахлоқни сайқаллашга алоқаси борми? Бўлса, у нималарда намоён бўлади?
ЖАВОБ: Алоқаси бор. Ислом никоҳ робитасини инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас робитага айлантирган. Чунки бу робита Аллоҳнинг амри билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган бир муқаддас алоқадир.
Аллоҳ таоло инсон ҳаётининг маълум низом асосида, иффат ва поклик, муҳаббат ва севги, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этгандир. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром-ҳаришдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун никоҳга буюрган. Аллоҳ таоло никоҳни Ўзининг барча пайғамбарларининг суннати, азиз-авлиёларнинг одати қилиб қўйган. Аллоҳ таоло никоҳни инсон навъининг боқий қолиши, наслининг кўпайиши учун энг яхши васила қилиб қўйган.
Эркак аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар қуда-анда бўладилар, ораларидаги ижтимоий алоқалари ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади.
Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади. Инсон никоҳ туфайли ўзининг ижтимоий алоқаларида роҳат топади. Никоҳ туфайли кишилар ўз шарафларини, обрўларини муҳофаза қиладилар, обрў-мартабага эга бўладилар. Никоҳ маданият, аслзодалик, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Никоҳ туфайли инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини тияди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон навъи билан бирга унинг насл-насабининг поклиги ҳам сақланиб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан бўлганини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолинади.
Никоҳ туфайли оила деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эр-хотин, улардан пайдо бўлган ўғил-қизлар, набира-чеваралар бир-бирлари билан муқаддас робита орқали боғланиб яшайдилар. Улар орасидаги қариндошлик алоқалари алоҳида маъно ва мустаҳкамлик касб этган бўлади. Шундай йўл билан оила номли кичик бир жамият пайдо бўлади. Улар бир-бирлари билан қўшилиши оқибатида эса катта жамият юзага келади. Бу борада катта жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса, бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса, жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана ўша ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли бўлади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади.
Никоҳнинг, оила қуришнинг бундан бошқа фойдалари ҳам жуда кўп. Шунинг учун ҳам Исломда никоҳга қаттиқ тарғиб қилинган. Имом Шофеъийдан бошқа ҳамма уламоларимиз никоҳни “ибодат” дейишган. Улар Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳиссалом амр қилган иш ибодат бўлади, никоҳ айни шундай ишлардандир, дейишган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирида: «Ва ҳар бирингизнинг жинсий ҳожатида ҳам ажр бор», дейилган. Шунда одамлар киши шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими, дейишганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша шаҳватини ҳаромдан қондирганда гуноҳ бўлади, ҳалол йўл билан қондирганда савоб бўлади, деган маънода сўз айтганлар.
Зино хавфи бор вақтида никоҳ ҳаждан олдинги ўринга қўйилади. Имом Тобароний ва Ҳокимлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса, батаҳқиқ, унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Энди иккинчи яримида Аллоҳга тақво қилсин», деганлар (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар