1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Исмни ўзгартирганда азон айтиладими?

Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим: исмни ўзгартирса бўладими ва бунинг учун нима қилиш керак? Баъзилар: қулоққа азон айтиш керак, агар азон айтилмаса, у дунёда аросат бўлиб қолади, дейишяпти. Сиз бунга қандай қарайсиз?

ЖАВОБ:  Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш шариатда бор. Бу ҳақда бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади.
Ҳусайндан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дедилар» (Абу Яъло ривоят қилган). Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.
Исм ўзгартираётганда азон айтиш эса, шариатда йўқ. Аммо номаъқул исмларни маъқулига, яхши маънолисига ўзгартириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир (Аллоҳ билувчидир).