Сайт бўлимлари
Нега ёлғон ишлатилади?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 06 Октябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Яшириш имконсиз, ҳозирги пайтда жамиятларда ёлғон ниҳоятда кўпайиб кетди. Оддий инсонлар уёқда қолиб, мансаб, илм, мартаба эгалари ҳам ёлғондан ҳазар қилмайдиган бўлиб қолишди. Илтимос, ёлғон ва унинг зарарлари ҳақида тўлароқ маълумот берсанглар, ёлғон ишлатиш қайси пайтда мумкину қай ҳолатларда мумкин эмас?
ЖАВОБ: Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар: Журжоний: «Ёлғон хабар унинг воқеъликка тўғри келмаслигидир». Ибн Ҳажар: «Ёлғон бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир», деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга амалда ҳам бўлади. Унда ёлғончи кимса бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг аксича, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга ўтилади. Қуръони каримнинг Юсуф сурасида бунга далил бор: «Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб: «Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар. Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар» (16–18-оятлар). Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида ашёвий далил, деб Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди. Улар ҳам сўз билан, ҳам амал билан ёлғон тўқишди.
Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор: 1) фойда жалб қилиш мақсади. Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради. 2) зарарни қайтариш мақсади. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича буни тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо икки ҳолатда ҳам ўзига дунё ва охират зарарини жалб қилаётганини ўйламайди. 3) сўзини чиройли ва гапни гўзал чиқариш мақсади. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап билан одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб ёлғон тўқийди. 4) ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани учун, нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор. 5) душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди. 6) ўзининг обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини ақлли, олим, уддабурон қилиш кўрсатиб мақтаниш учун ёлғон тўқийди.
Ёлғоннинг турлари кўп: асли йўқ нарсани тўқиш; бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш; бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон киритиш; бор нарсанинг маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларини ўзгартиришлар ёлғонга киради
Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
1. Одамлар орасини ислоҳ қилишда. Мусулмонларнинг бир-бирлари билан уришиб, аразлашиб юришлари жуда ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришишлари барча бало-офатларнинг бошидир. Шунинг учун, бу ҳолат юзага келгани заҳоти қандай қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтиш зарур. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапирилса ҳам бўлади. Чунки одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақат яхшилик учун ёлғон гапиради.
2. Урушда ғалаба қилиш учун. Душман билан бўлаётган қуролли тўқнашув ҳаёт-мамот жанги бўлади. Бу жангда душман қўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар енгилса, барча уммат ва миллат душман асорати остида қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида душманни доғда қолдириш учун ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
3. Оиланинг аҳллигини сақлаб қолиш учун. Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсади. Ота-онанинг жанжаллари остида ўсган болаларнинг эса салоҳиятли фуқаро бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда муҳим. Бу аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида бир-бирларига яхшилик маънода ёлғон гап айтишларига рухсат берилган. Ушбу истисно тариқасида рухсат берилган уч ҳолатдан бошқа пайтда ёлғон гапириш мумкин эмас (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар